Иқлим      Бош саҳифа

Йўл-йўлакай экилган уруғлар

Отам раҳматли олма, анор есак, уруғини олиб ­қўйи­ш­ни тавсия қилар эди. Ўзининг чўнтагида ҳамиша ўрик, олча ва олхўри данаклари ёки қовун-тарвуз уруғи бўларди.

Йўл-йўлакай  экилган  уруғлар

Йўлда кетаётиб, бирор жойда нафас ростласа ёки бекатда автобус кутиб қолса, дарҳол чўнтагидан данак ёки уруғ чиқариб, тупроққа кўмиб қўярди. Биз кулиб: «Ахир, бу ерга қовун-тарвуз экканингиз билан биз еяолмаймиз-ку!» – десак, «Майли, биз емасак, бошқалар ейди», – дер эди. Отам мева-чевада қурт-қумурсқа, қушлар ва ҳайвонларнинг ҳам ҳақи борлигини ҳар доим таъкидлаб юрарди.

Ёшим улғайгач, бу ишларнинг нақадар савоб эканини тушуниб етдим. Бирор мева есам, уруғини олиб чўнтагимга солиш одати менда ҳам пайдо бўлди. Буни кўриб жўраларим устимдан кулишарди. Мен эса уларга аҳамият бермасдим.

Бултур айни баҳор палласида Россияга ишлашга жўнадик. Йўлда машинамиз ишкал топди. Поёнсиз Қозоғистон даштида анча вақт туриб қолдик. Машина тузатилгунча у-бу кавшаб ўтирдик. Отамдан ибрат олган укам еб тугатган меванинг уруғини эҳтиёткорлик билан тупроққа кўмди. Шу пайт камзулим киссасида бир сиқим тарвуз уруғи борлиги эсимга тушди. Бекор ўтирмасдан йўл чеккасида ўсиб ётган туятовон, янтоқнинг томирини аста ёриб, тарвуз уруғини тиқиб, тупроқ билан кўмиб қўйдим. Ҳамқиш­лоқларим бу ишимдан ажабланиб қараб туришарди.

Машинанинг бир-икки соатлик таъмири тамом бўлгунга қадар анча жойда «деҳқончилик» қилиб қўйибман. Машина сигнал берганида бироз олислаб кетганимни сездим...

– Шу ерда қовун-тарвуз сотиб юравер. Нима қиласан биз билан қурилишга бориб?! – дея пичинг қилди ҳамроҳларимдан бири. Мен эса индамайгина қилган ишимдан мамнун бўлиб, машинага ўтирдим.

Орадан уч ойлар чамаси ўтди. Ҳамқишлоқларимдан бир гуруҳи уйга қайтадиган бўлишди. Менинг эса қиладиган ишларим бор эди. Шу сабаб улар билан бирга йўлга отланолмадим. Мен тенг-тўшимни хайр-маъзур билан йўлга кузатиб қўйдим. Орадан икки кун ўтиб улардан бири қўнғироқ қилиб дарҳол телеграмга қарашимни айтиб қолди. Нима гаплигидан хавотирланиб, шошганча телефоннинг телеграм саҳифасини очдим. Қарасам, ҳамқишлоқларим йўл чеккасида чордона қурганларича тарвузхўрлик қилиб ўтирган суратлар юборишибди. Ҳайрон бўлиб, бироз тикилиб турсам, «Бу сен эккан тарвузлар!» деган ёзув пайдо бўлди.

Ана шунда мен баҳорда Қозоғистон даштида ёнтоқ ва туятавон томирларини ёриб тарвуз экканим эсимга тушди. Ўша тарвузлар баравж ўсиб, ажойиб полизга айланганини тасаввур қилиш қийин...

Демак, одамзод ҳар доим уруғ йиғиш ва уни сочиш, туп­роққа қадаш билан машғул бўлса, ҳеч қачон ютқазмайди. Инсон ўзи эккан зироат ҳосилидан татиб кўрмаслиги мумкин. Лекин бошқаларнинг уни алқаб, дуо қилиб баҳраманд бўлганини ҳис этишнинг ўзи катта бахт.

 

Комил САИДОВ




Ўхшаш мақолалар

Ердаги музликлар хавотирли суръатда  қисқаряпти

Ердаги музликлар хавотирли суръатда қисқаряпти

🕔08:55, 23.04.2026 ✔50

Ер музликлари хавотирли суръатларда қисқариб бормоқда. Бу ҳақда Бутунжаҳон музликлар мониторинги хизмати (WGMS) тадқиқотида келтирилган.

Батафсил
Эсдан чиқарманг,  сув  текин эмас!

Эсдан чиқарманг, сув текин эмас!

🕔17:57, 16.04.2026 ✔64

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига оид масалалар қаторида сув муаммосига алоҳида тўхталган эди.

Батафсил
2025 йил музликлар  учун энг  вайронкор  йил бўлди

2025 йил музликлар учун энг вайронкор йил бўлди

🕔17:52, 16.04.2026 ✔71

WMO маълумотларига кўра, 2024/2025 гидрологик йили бутун кузатувлар тарихидаги музликлар учун энг вайронкор йиллардан бири бўлди. Уларнинг ҳажм йўқотиши 1950 йилдан бери энг ёмон бешталикка кирди, рекорд даражадаги салбий кўрсаткичларнинг аксарияти 2016 йилдан кейин қайд этилган.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ердаги музликлар хавотирли суръатда  қисқаряпти

    Ердаги музликлар хавотирли суръатда қисқаряпти

    Ер музликлари хавотирли суръатларда қисқариб бормоқда. Бу ҳақда Бутунжаҳон музликлар мониторинги хизмати (WGMS) тадқиқотида келтирилган.

    ✔ 50    🕔 08:55, 23.04.2026
  • Эсдан чиқарманг,  сув  текин эмас!

    Эсдан чиқарманг, сув текин эмас!

    Президентимиз Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига оид масалалар қаторида сув муаммосига алоҳида тўхталган эди.

    ✔ 64    🕔 17:57, 16.04.2026
  • 2025 йил музликлар  учун энг  вайронкор  йил бўлди

    2025 йил музликлар учун энг вайронкор йил бўлди

    WMO маълумотларига кўра, 2024/2025 гидрологик йили бутун кузатувлар тарихидаги музликлар учун энг вайронкор йиллардан бири бўлди. Уларнинг ҳажм йўқотиши 1950 йилдан бери энг ёмон бешталикка кирди, рекорд даражадаги салбий кўрсаткичларнинг аксарияти 2016 йилдан кейин қайд этилган.

    ✔ 71    🕔 17:52, 16.04.2026
  • Дунёнинг тинчлиги ҳам,  эртаси ҳам обиҳаётга  боғлиқ

    Дунёнинг тинчлиги ҳам, эртаси ҳам обиҳаётга боғлиқ

    Сайёрамиздаги 2,1 миллиард инсон сувдан фойдаланиш имкони бўлмаган уйларда яшайди. Дунёдаги мактабларнинг чоракдан бир қисми тоза ичимлик сув манбаига уланмаган ва болалар хавфсиз сувдан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум ҳолда таълим олмоқда.

    ✔ 72    🕔 15:44, 13.04.2026
  • Ёмғир суви – экологик барқарорлик манбаи

    Ёмғир суви – экологик барқарорлик манбаи

    Сув ресурсларининг тақчиллиги кузатилаётган бугунги даврда ҳар бир томчи обиҳаётдан оқилона фойдаланиш ҳаётий заруратдир.

    ✔ 73    🕔 15:58, 02.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар