Саломатлик      Бош саҳифа

УЙҚУНИНГ САЛОМАТЛИККА ТАЪСИРИ

— Чамаси бир йил олдин уйқусизликдан азият чекардим. Ҳозир эса, аксинча, кўп ухлашга одатланиб қоляпман. Меъёрдан кам ёки кўп ухлашнинг қандай зарарлари бор?

УЙҚУНИНГ САЛОМАТЛИККА ТАЪСИРИ

Умида УМАРОВА,

Наманган вилояти

— Уйқу инсон умрининг учдан бир қисмини ташкил этади. Болалар ёшига қараб, бир кеча-кундузда 8-14 соатдан ортиқ, катта ёшлилар эса 7-8 соат атрофида ухлайди, — дейди умумий амалиёт шифокори Гулзия АҲМЕДОВА. — Ҳар киши ўзининг наслий жиҳатдан шаклланган уйқуси ва тетиклик маромига эга. Ана шу маромнинг бузилиши оқибатида тез-тез эндокрин, асаб, юрак-қон томир касалликлари келиб чиқади.

Кўп ухлашнинг зарари

Кўп ухлаш жиддий касалликни келтириб чиқармайди. Лекин узоқ муддат ҳаракатсиз ётишнинг асорати туфайли кўп ухлаган одамда қандли диабет касаллигига мойиллик кучаяди. Шунингдек, вазн ортиши, қон айланишининг бузилишига ҳам олиб келади. Ортиқча вазн эса, қон босими ошишига сабаб бўлиши мумкин.

Кўп ухлашни одат қилган одамда моддалар алмашинуви ҳам секинлашади. Оқибатда, бундай одамларда хотира пасайиши ҳамда фикрлашда сустлик кузатилади. Тана ва мия ҳали бир уйқу ҳолатидан чиқиб улгурмай яна навбатдаги уйқуга кетаверади. Бунинг таъсирида бош оғриши, ҳолсизлик ва дангасалик мунтазам давом этади.

Бир хил ҳолатда узоқ муддат ухлаш ҳам тананинг айрим аъзоларига зиён етказади. Масалан, узоқ вақт юзтубан ётиш тананинг олд қисми, асосан ўпкага ҳаддан зиёд босим тушишига сабаб бўлади. Мазкур ҳолатда нафас олиш фаолияти қийинлашади. Бундан ташқари, бу ҳолатда бўйинни нотўғри йўналишда эгиш оқибатида бўйин соҳасидаги сезувчанлик йўқолиши мумкин. Ўнг томонга ёнбошлаб, узоқ вақт ухлаш жиғилдон қайнашини кучайтиради, ошқозон безовталиги хавфини ҳам оширади.

Уйқучиликдан халос бўлиш учун эрта туришга одатланиш керак. Инсон танаси қачон ва қанча ухлаш кераклигини ўзи билади. Ушбу ёндашувга кўра, уйқу келгандагина ухлаш керак. Натижада, уйқуга тўйган одам барвақт уйғона олади.

Бундан ташқари, инсоннинг доимий машғулоти (иш, ўқиш, спорт тўгараги ва ҳоказо) бўлиши шарт. Ҳам жисмоний, ҳам ақлий ҳаракатда бўлган танада вақт-бевақт уйқуга мойиллик камаяди.

Уйқусизлик —    касалликми?

Уйқусизлик касаллик эмас, уни келтириб ҳам чиқармайди, фақат тананинг ҳимоя хусусиятини кучсизлантириб, турли касалликларга мойил қилиб қўяди. Кучсизланган танага касалликлар осон ўрнашиб олиши мумкин.

Шунингдек, тўйиб ухламаслик инсон ақлий фаолияти сустлашишига сабаб бўлади. Уйқунинг камлиги руҳий тартибсизликни, яъни асаб тизими бўйлаб тарқалувчи сигналларнинг ўз вақтида мияга етиб бормаслиги, инсон ўз онг-идрокини назорат қила олмаслигини келтириб чиқаради. Шу сабабли бундай кишилар бирор нимага етарлича диққат қила олмайди. Баъзи бир мактаб ўқувчиларининг дарсни етарлича ўзлаштира олмаслиги ҳам уйқунинг камлигидан бўлиши мумкин.

Шу билан бирга, кам ухлаш тананинг қондан глюкоза моддасини ажратиб олиш кўникмасини кескин кучсизлантиради. Бу эса, танада қувват етишмовчилигини келтириб чиқаради.

Уйқусизлик инсоннинг кайфиятига ҳам таъсир ўтказади. Танада хурсандчилик, бахтиёрлик ҳислари ўрнига инжиқлик, норозилик ҳукмрон бўла бошлайди. Бундай вақтда онг-шуурнинг ижобий эмас, салбий хотираларни эслашга бўлган мойиллиги кучаяди.

Яхши ухлай олмайдиганлар қуйидаги воситалардан фойдаланиши мумкин:

Бир ош қошиқ асални бир пиёла илиқ сувда эритиб ёки икки қошиқ шакарни бир пиёла иссиқ сувда эритиб, уйқудан 1 — 1,5 соат олдин ичиш уйқуни яхшилайди.

Уйқудан олдин наъматак дамламаси, ялпизли чой, какао ичиш танани тинчлантиради ва яхши ухлашга ёрдам беради. Шунингдек, илиқ сут ҳам тинчлантирувчи восита. Сут мия фаолияти учун ҳам фойдалидир. Сутни хуш кўрмайдиганлар учун мойчечакли чой ичиш тавсия қилинади.

Шаҳноза РАЖАБОВА

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Болалар  саломатлиги – келажакка энг зўр  сармоя

Болалар саломатлиги – келажакка энг зўр сармоя

🕔10:53, 24.03.2026 ✔91

Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси

Батафсил
Саломатлик посбонлари фаолияти депутатлар нигоҳида

Саломатлик посбонлари фаолияти депутатлар нигоҳида

🕔16:45, 26.02.2026 ✔132

Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва тиббий хизмат сифатини ошириш депутатларнинг доимий назоратида турган масалалардан.

Батафсил
«Фаст-фуд»  ва газли  ичимликлар асосий  қобилиятларини сусайтиради

«Фаст-фуд» ва газли ичимликлар асосий қобилиятларини сусайтиради

🕔08:48, 05.02.2026 ✔176

Олимлар «фаст-фуд» ва ширин газли ичимлик­лар нафақат семиришга, балки когнитив назоратни йўқотилишига сабаб бўлишини исботлашди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар