Барқарор ва арзон электр энергияси – аҳолини рози қилишнинг муҳим шарти
Юртимиздаги ҳар бир хонадондаги чироқ шунчаки ёритувчи манба эмас, балки оилавий хотиржамлик, илиқлик ва турмуш фаровонлигининг асосий омилидир.
БатафсилАтроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, санитария ва экологик ҳолатни яхшилашни таъминлаш мақсадида Экология вазирлиги давлат инспекторлари томонидан махсус рейдлар доимий ўтказиб келинмоқда.
Ўтган ҳафта давомида ўтказилган рейдларда ҳам фуқаролар томонидан содир этилган бир неча қонунбузарликлар аниқланиб, тегишли чоралар кўрилди.
Чиқиндини ўз жойига ташланг, Чирчиқ дарёсига эмас
Экология вазирлиги давлат инспекторлари томонидан Чирчиқ дарёсида навбатдаги рейд тадбирлари олиб борилди. Рейд давомида Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ туманида Чирчиқ дарёсининг муҳофаза ҳудудига юк машинаси ёрдамида қурилиш чиқиндилари тўкилаётгани аниқланди.
Ўрганиш натижасида фуқаро М.Д. дарё ҳудудига чиқиндилар тўкиб, тўғон ҳосил қилган. У бу қонунбузарлигини Қуйи Чирчиқ туманидаги фермер хўжалик ерларини суғориш мақсадида Чирчиқ дарёсининг бир ўзанидан фойдаланиш учун амалга оширганини таъкидлаган.
Фуқаро бир неча бор огоҳлантирилишига қарамасдан, қурилиш чиқиндиларини ўзбошимчалик билан ташлаб кетаверган.
Ҳолат юзасидан табиатга етказилган зарар миқдори ҳисобланмоқда ва ҳужжатлар белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юбориш учун тайёрланмоқда.
1 млрд. 20 млн. сўм зарар
Қорақалпоғистон Республикаси Экология вазирлиги, Республика прокуратураси ва Қуйи Амударё давлат биосфера резервати, Беруний туман ИИБ ҳамкорлигида навбатдаги рейд тадбири ўтказилди.
Рейд давомида Беруний тумани, «Бийбазар» ОФЙ ҳудудида халқаро «Қизил китоб» ва Ўзбекистон Қизил китобига киритилган Бухоро буғуси фуқаро А.Ж. томонидан ноқонуний тарзда овлангани аниқланди.
Ҳолат натижасида ҳайвонот дунёсига 1 млрд. 20 млн. сўм зарар етказилгани маълум бўлди. Ҳозирда терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Қум-шағални ноқонуний қазиманг
Самарқанд вилояти Экология бошқармаси Оқдарё туман бўлими давлат инспекторлари ва вилоят ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган рейдда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олаётган ҳуқуқбузар аниқланди.
Тумандаги «Чаққа» МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Қорадарё дарёсининг муҳофаза қисмидан шу туманда яшовчи фуқаро Н.У. ўз бошқарувида бўлган техника воситаси ёрдамида ноқонуний равишда қум-шағал аралашмасини юк ташувчи автомашиналарга ортиб бераётгани аниқланди.
Ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтКнинг 70-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Н.У. базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баробари – 10 миллион 200 минг сўм миқдорида жаримага тортилди.
Юртимиздаги ҳар бир хонадондаги чироқ шунчаки ёритувчи манба эмас, балки оилавий хотиржамлик, илиқлик ва турмуш фаровонлигининг асосий омилидир.
БатафсилТошкентда БМТ Тараққиёт дастури (БМТТД) ҳамда Япония Ер, инфратузилма, транспорт ва туризм вазирлиги (MLIT) томонидан юқори даражадаги мулоқот бўлиб ўтди.
БатафсилЁшларнинг экологик тафаккурини ривожлантириш бугунги куннинг асосий вазифаларидан саналади. Шунинг учун ҳам партия томонидан ташкил этиб келинаётган «Сиз экологик қонунларни биласизми?» кўрик-танлови мактаб ҳамда техникумлар ўртасида тобора оммалашмоқда.
Батафсил