Саломатлик      Бош саҳифа

«АҚЛ ТИШИМ ЧИҚЯПТИ»

Табассум — саломатликдан дарак. Соғлом тишлар эса табассумни гўзал ва чиройли қила олади. Лекин баъзан ҳеч бир касалликларсиз ҳам тишларимизда оғриқ кузатилади. Айниқса, ақл тишининг ёриб чиқиши вақтида пайдо бўлувчи безовталик кўпчиликнинг бошидан ўтган ва яна қанча одамни кутиб турибди.

«АҚЛ ТИШИМ ЧИҚЯПТИ»

— 92 фоиз одамларда ақл тиши оғриқ билан чиқади, — дейди олий тоифали стоматолог Умид ҲАМДАМОВ. — 18-25 ёш балоғатга етишнинг илк даври ҳисобланади. Ақл тиши ҳам айни шу паллада чиққани боис, балоғатга етди, ақли кирди, деган маънода шу ном билан аталади. Бу тиш жами тўртта бўлиб, иккитаси юқори, иккитаси эса пастки жағда чиқади. Баъзида эса умуман чиқмай қолиши ёки атиги ярми ёриб чиқиб, қолган қисми милк остида қолиши ҳам мумкин.

Ақл тиши учун жағда жой бўлмаслиги боис, бу тишлар оғриқ билан чиқади. Безовталик тиш тўсиқлардан ўтиб, ўз жойини эгаллагунга қадар давом этади. Кўп ҳолларда тиш қия ёки горизонтал ўса бошлайди. Оқибатда (кўпроқ пастки тиш) милкка жароҳат етказиши ва ёнидаги тишни сиқиб, зарар келтириши мумкин. Агар тиш юз ёки тил томонга қараб чиқа бошласа, турли яллиғланиш касалликлари пайдо бўлади.

Ақл тиши қийин ёриб чиқишининг энг кўп тарқалган тури — бу перекоронаритдир. Бу касаллик тиш бир неча йил шиллиқ пардани қийнаб чиқиши натижасида юзага келади. Тиш ўрнида сурункали яллиғланиш пайдо бўлиши оқибатида милк қаттиқлашади ва «яллиғли қолип» ҳосил бўлади. Бундай вақтда ақл тишнинг чиқиши учун жарроҳлик йўли билан «қолип» олиб ташланиши керак.

— Қандай ҳолатларда ақл тиши олиб ташланади?

— Тиш нотўғри ўсиб чиққанда, ўткир ёки сурункали яллиғланишга сабаб бўлаётганда, унда кариес, чириш аломатлари кузатилганда, бошқа тишларнинг ўрнидан силжишига сабаб бўлганда ақл тиши олинади.

— Олинган тиш ўрни тез ва оғриқсиз битиши учун нималар қилиш керак?

— Тиш олингандан сўнг кўпинча беморда юз, милк шишиши, оғриқ ва ҳароратнинг ошиши кузатилади. Бундан ташқари, ютинганда, оғизни очганда оғриқ кучаяди. Тиш ўрни тез ва оғриқсиз битиши учун қуйидаги тавсияларга риоя этиш керак:

 тиш олинган томонга иссиқ қўймаслик;

 оғизни қаттиқ чаймаслик;

 тиш чўткаси жароҳат етказмаслиги учун тиш олинган куни оғизни фақат сув билан чайиш;

 тил ёки бошқа нарсалар билан тиш ўрнига тегмаслик;

 юзга совуқ компресс қўйиш;

 антисептик воситалар — ичимлик содаси, туз, йод эритмаси билан чайиш.

Тиш олингандан сўнг, орадан камида икки соат ўтиб овқатланиш мумкин. Луқмани имкон қадар тиш олинган томон билан чайнамаслик керак.

Ақл тиши олингач, шиш пайдо бўлиши табиий. Агар шиш аста-секин қайтиб, оғриқ бермаса, хавотирга ўрин йўқ. Аммо бунинг акси кузатилса, албатта, стоматологга мурожаат этган маъқул.

Халқ табобатидан тавсиялар:

 Тиш оғриғини босишнинг энг яхши усулларидан бири бу маврак дамламаси ҳисобланади. Дамламани тайёрлаш учун бир ошқошиқ қуритилган маврак 200 грамм қайноқ сувга солинади. Дамлама совигач, оғизни чайқаш ва оғриқ бор жойда 10-20 дақиқа ушлаб туриш лозим. Бундай усулни оғриқ тўхтагунга қадар бир кунда бир неча марта такрорлаш керак.

 Тиш оғриғини қолдирувчи ўсимликлардан яна бири баргизуб (зуптурум) илдизидир. У қайси томондаги тиш оғриётганига қараб ўша томонга қўйилади. Кўп ҳолларда оғриқ ярим соатда ўтиб кетади.

 Тиш тошини тозалашда ёки оғриғини қолдиришда янги узилган жамбил чайнаш ҳам яхши наф беради.

 Милк йиринглаганда, мўмиё эритмасида намланган пахта билан милкни артиш керак.

 Бир ошқошиқ қуритилган ёронгул (геран)га 200 грамм қайноқ сув солиб, дамлама тайёрланади. Бу дамлама билан оғиз чайқалади ёки малҳам қилиб қўйилади. Агар дамлама тайёрлашнинг имкони бўлмаса, ёронгул япроқларини тишга қўйиш орқали ҳам оғриқни камайтириш мумкин.

Дилроз АБРАЕВА,

ёзиб олди




Ўхшаш мақолалар

Ош бўлмасин!..

Ош бўлмасин!..

🕔14:51, 09.10.2025 ✔154

Дошқозондаги ошдан қолган қоп-қора ёғни чўмичда пластик идишга қуяётган ошпазга «Буни нима қиласиз?» дея савол бердим. У «Шуниям билмайсанми?!» дегандай энса қотириб жавоб қайтарди:

Батафсил
Энди дорилар  электрон  рецепт  асосида тайинланади

Энди дорилар электрон рецепт асосида тайинланади

🕔16:02, 18.09.2025 ✔99

Ўтган ҳафтада ҳукуматнинг тегишли қарорига мувофиқ рецепт билан бериладиган дориларни электрон рецепт асосида тайинлаш тартиби белгиланди.

Батафсил
Ҳар етти кишидан бири  озиқ-овқатга қарамликдан азият чекмоқда

Ҳар етти кишидан бири озиқ-овқатга қарамликдан азият чекмоқда

🕔15:53, 18.09.2025 ✔88

Замонавий ҳаёт ритми биздан тезкорликни талаб қилаётгани бор гап. Улар орасида энг оммабопи – тез тайёрланадиган егуликлар (фаст-фуд) ва қайта ишланган саноат маҳсулотлари эканлиги ҳам ҳақиқат.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар