Ўртача ҳажмга эга елим идишдаги сувда саломатлик учун ўта хавфли бўлган 240 мингга яқин пластик қисмлари мавжуд. Бу Колумбия университети томонидан ўтказилган тадқиқотда аниқланди.
«Нанопластикалар одам саломатлигига микропластиклардан кўра кўпроқ хавф туғдиради, чунки уларнинг заррачалари одам ҳужайраларига, қон оқимига кириб, органларга зарар етказадиган даражада кичикдир», дейилади хабарда.
Тадқиқот давомида 25 литр сувда 110 мингдан 370 минггача заррачалар мавжудлиги аниқланди, уларнинг 90 фоизи нанопластиклардир. Шу билан бирга, олимлар баъзи заррачалар номаълум бўлиб қолганини, яъни пластик таркиби бундан ҳам кўпроқ бўлиши мумкинлигини таъкидлашди.
Ҳар йили дунё бўйлаб 450 миллион тоннадан ортиқ пластик ишлаб чиқарилади, уларнинг аксарияти чиқиндихоналарга ташланади.
Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг
🕔14:26, 22.10.2026
✔20
Ҳурматли тадбиркорлар, экспортёрлар ва қайта ишловчи корхоналар! Энди юртимизнинг табиий бойликларидан қонуний фойдаланиш, доривор ва техник ўсимликлар хомашёсини йиғиш ҳамда қайта ишлаш бизнесини ривожлантириш учун янги имконият мавжуд!
Батафсил
Соғлом овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин
🕔13:13, 15.10.2026
✔93
Янги тадқиқотлар MIND диетасига кўпроқ амал қилган одамларда мия ҳажмининг қисқариши секинроқ кечганини аниқлади. Бу ҳақда Science тадқиқот натижаларини эълон қилди.
Батафсил
Асалари ва инсоният
🕔10:55, 18.09.2026
✔185
Асалари – фақат асал берувчи ҳашарот эмас. У гулли ўсимликларнинг кўпайиши, мева ва уруғ ҳосил қилиши, генетик хилма-хилликнинг сақланишини таъминлайдиган асосий экологик бўғинлардан биридир.
Батафсил