Саломатлик      Бош саҳифа

ЮЗДАГИ «ТЎР»ЛАРГА ҚАРШИ КУРАШАМИЗ

— Юздаги «тўр», яъни тўрсимон томирчалар доим ҳам кўзга ташланавермайди. Аммо бу муаммодан кўпчилик аёллар азият чекади, — дейди пойтахтимиздаги «Алиса» гўзаллик салони косметологи Мавлуда ИНОЯТОВА.

ЮЗДАГИ «ТЎР»ЛАРГА ҚАРШИ КУРАШАМИЗ

— «Тўр»лар юз териси қуруқлиги ва майда томирчалар терига яқин жойлашганидан пайдо бўлади. Юзда «тўр»нинг пайдо бўлишига сабаб қилиб, тиғиз тушувчи офтоб нури, ҳароратнинг кескин ўзгаришидан юздаги парфюмерия ва косметика воситалари таркибидаги спирт томирларнинг кенгайишига олиб келишини айтиш мумкин. Дастлаб, юзда кичкинагина капилляр «тўр» пайдо бўлади. Агар вақтида олдини олмасангиз, майда нуқсон бутун юзни қоплаб олиши мумкин. Бу муаммодан уй шароитида тайёрланган воситалар ёрдамида ҳам қутулса бўлади. Бунинг учун бир ошқошиқдан маврак (шалфей) ва арника ўтларини аралаштириб, 2 стакан қайнатилган сувга дамлаб қўйинг. Сўнг дамламани сузгичдан ўтказинг. Аввал канакунжут мойи (касторовое масло)ни ўсимлик ёғи ёки маккажўхори ёғи билан қўшиб, юзга суртинг. Ундан кейин дамламага ботирилган тампонлар билан юзни тозаланг. Эрталаб ва кечқурун юзни сув билан ювиш ўрнига махсус тайёрланган лосьондан фойдаланинг. Уни ўзингиз ҳам тайёрлашингиз мумкин.

Томирлари кенгайган ёғли юзлар учун бир дона тухум оқи кўпиртирилиб, ярим стакан ароқ ва бир дона лимон шарбати билан аралаштирилади.

Томирлари кенгайган қуруқ юз териси учун эса шиша идишда қуритилган атиргул гулбарглари, маврак, алоэ, баргизуб (подорожник)ни яхшилаб аралаштириб, бир стакан қайнатилган сув қуясиз. Идишни яхшилаб беркитиб, 2-3 соатга қоронғи жойга қўясиз. Кейин озгина лимон кислотаси солиб, дамламани сузгичдан ўтказиб олсангиз, лосьон тайёр бўлади.

Томирлари кенгайган сезувчан ва юпқа юз терилари учун тўрт чойқошиқ қуруқ маврак ўтини бир стакан қайнатилган сувга дамланг. 10 дақиқадан кейин сузгичдан ўтказиб, яна шунча сут қўшинг. Юзингизни шу суюқлик билан яхшилаб артиб, 20-30 дақиқадан кейин ёғли крем суртиб, қолгани билан юзингизни ювиб ташланг. Озиқлантириш учун қариқиз (лопух) илдизи кукунига бир чойқошиқ асал, лимон соки, глицерин, тухум сариғи аралашмаси, 10 томчи чаканда (облепиха) мойидан томизинг. Ҳаммасини яхшилаб қўшиб, кечаси юзингизга суртинг. Эрталаб бир стакан сувга бир чойқошиқ лимон шарбатини аралаштириб, юзни чайинг.

Гўзал СОЛИЕВА

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг

Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг

🕔14:26, 22.10.2026 ✔20

Ҳурматли тадбиркорлар, экспортёрлар ва қайта ишловчи корхоналар! Энди юртимизнинг табиий бойликларидан қонуний фойдаланиш, доривор ва техник ўсимликлар хомашёсини йиғиш ҳамда қайта ишлаш бизнесини ривожлантириш учун янги имконият мавжуд!

Батафсил
Соғлом  овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин

Соғлом овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин

🕔13:13, 15.10.2026 ✔93

Янги тадқиқотлар MIND диетасига кўпроқ амал қилган одамларда мия ҳажмининг қисқариши секинроқ кечганини аниқлади. Бу ҳақда Science тадқиқот натижаларини эълон қилди.

Батафсил
Асалари  ва инсоният

Асалари ва инсоният

🕔10:55, 18.09.2026 ✔185

Асалари – фақат асал берувчи ҳашарот эмас. У гулли ўсимлик­ларнинг кўпайиши, мева ва уруғ ҳосил қилиши, генетик хилма-­хилликнинг сақланишини таъминлайдиган асосий экологик бўғинлардан биридир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар