Инсон ўзинг      Бош саҳифа

Тинчлик қадри

Халқимиз – тинчликсевар халқ. Бошқа масалаларда турлича фикрлаши, баҳслашиши мумкин, лекин бу борада ҳамма бирдам, ҳамжиҳат. Кексаю ёш аввало тинчлик бўлсин, дейди. Президентимизнинг энг катта орзу-интилиши, ташвиши ва амалий ҳаракатлари ҳам – халқимизнинг тинчлиги ва фаровонлигини таъминлашга қаратилган.

Тинчлик  қадри

Анвар САМАДОВ,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси

Бугун дунё шунчалик таҳликалики, тинчликни сақлашнинг ўзи жуда катта меҳнат-машаққат бўлиб қолди. Охирги йилларда жаҳон геосиёсати кескин ўзгарди.

Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг яқинда бўлиб ўтган мажлисида давлатимиз раҳбари бу масалага ҳам тўхталиб, дунёдаги қудратли марказлар энди очиқчасига босим ўтказиш, қарама-қаршилик ва тўқнашувлар йўлига ўтганини таъкидлади. Афсуски, бундай кенг кўламли ва ўта зиддиятли жараёнларнинг таъсири Марказий Осиё ва унинг бир қисми бўлган мамлакатимизни ҳам четлаб ўтмаяпти.

Бундай шароитда оқилона йўл топиш, образли айтганда, «тарозини тўғри ушлаш» осон эмас. Президентимиз ана шундай оқиллик ва моҳирлик билан Ўзбекистон манфаатларини ҳимоя қилиб келмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг ўзи бу ҳақда тўхталиб: «Замон жуда мураккаб. Ҳозир катта-катта давлатлар «Ўзбекистон, сен ким томондасан?», деяпти. Қаттиқ-қаттиқ айтиб, вакиллари ҳам келиб, ўзлари ҳам шунга даъват қиляпти. «Ўзбекистон аҳолиси 36 миллион бўлди, уч-тўрт йилда 40 миллионли катта давлат бўлади, сизлар ким томондасиз?», деб сўраяпти. Бундай оғир саволга жавоб битта – мен халқим томондаман. Миллатим, халқим, буюк Ўзбекистонимнинг манфаати учун жонимни беришга ҳам тайёрман», деган эди.

Буни кўпдан-кўп мисолларда кўриш мумкин. Масалан, ташқи сиёсатдаги алоқалар тенглик, очиқлик ва ўзаро манфаатдорликка асосланган. Узоқми-яқинми, барча давлатлар билан алоқаларни ривожлантиришга ҳаракат қилиняпти.

Президентимизнинг биргина 2023 йилдаги хорижий ташрифлари географиясига эътибор беринг: Сингапур, Қирғизистон, Миср, Озарбайжон, Қозоғистон, Туркия, Германия, Хитой, Италия, Эрон, Саудия Арабистони, Туркманистон, Венгрия, Тожикистон, АҚШ, Қатар, Россия, Бирлашган Араб Амирликлари.

Бундан ташқари, Қатар, Сингапур, Франция, Италия каби ривожланган давлатлар раҳбарлари мамлакатимизга келди. Шу номларнинг ўзидан ҳам билиш мумкинки, давлатимизнинг ташқи сиёсати эркин, кўп қиррали.

Энди ўзимизга савол берайлик, нима учун шунча мамлакатлар Ўзбекистонга эшикларини очаяпти, ҳамкорликка интилаяпти? Ишонганидан! Нимага? Давлатимизнинг сиёсатига, иқтисодиётига, эртанги кунига.

* * *

Ишончни қозонишнинг омиллари кўп. Лекин энг муҳимлари – мардлик, бирсўзлилик, бағрикенглик. Агар бу маънавий фазилатлар раҳбарда бўлса, миллионлаб инсонларга наф келтиради.

Эсимизда, Шавкат Мирзиёев 2016 йилдаёқ қўшни давлатлар билан муносабатларни яхшилашини айтган эди ва сўзининг устидан чиқди. Сиёсий ирода, ўзаро муроса ва кенг юрак билан ғоят нозик масалаларга ҳам оқилона ечим топилди. Қардошлар ўртасида яна яхши қўшничилик, аҳиллик муҳити пайдо бўлди. Ўзбекистон минтақамиз марказида бўлганидек, бунда бизнинг Президентимиз марказий ўрин тутди. Халқаро майдонда мамлакатимизга ҳурмат ошди.

Бугун қардошларимиз билан алоқаларнинг иқтисодий, тижорий, маданий томонлари ҳақида узоқ гапириш мумкин. Натижалар кўп. Лекин, энг муҳим ютуқ – миллионлаб одамларнинг қалбида уйғонган илиқ муносабатдир. Бунинг аҳамиятини англаш учун чегара олдида яшаган, сиёсат туфайли тутқун бўлиб, яқинларини йиллар давомида кўра олмаган одамларнинг дардини ҳис этиш керак. Чегарадан ўтказиш пунктлари очилиб, борди-келди осонлашганида ота-онаси, қариндошларини бағрига босиб йиғлаган инсонларнинг юз-кўзларига қараш керак. Бу ҳис-туйғулар табиий, алдамайди.

Шундан бери қардош эллар бундан баҳраманд. Ҳозир сайёҳлар, тадбиркорлар ҳам ўзаро бориб келяпти. Ўзимиз ҳам қўшни давлатларда хизмат сафарида бўлмоқдамиз. Биласизми, одамни хурсанд қиладигани нима? Ҳамма жойда ўзбекларга, Ўзбекистонга муносабат ўзгарган – очиқ юз билан кўришади, ёрдамга шошилади, меҳмонга таклиф қилади, гаплашгиси келади.

Инсонийлик, меҳр-оқибат қандай яхши. Биргина инсон туфайли, тўғри сиёсат туфайли миллионлаб одамнинг фикри ўзгарди, бир-бирига ҳурмати ошди. Бу нафақат қўшни халқлар, балки юртимиздаги ижтимоий муҳитга ҳам ижобий таъсир қилди. Мамлакатимизда тожик, туркман, қозоқ, қирғиз ва бошқа миллатларга мансуб ватандошларимиз очиқ кўнгил билан тинч-тотув яшамоқда.

* * *

Биз, одатда, фақат кўчалардаги ўзгариш­ларни сезамиз. Турли янгиликлару рақамларга эътибор берамиз. Лекин доим ҳам кўзга ташланмайдиган, ҳамма ўзгаришларнинг асоси бўлган бир ютуқ бор. Бу – тинчлик!

Болалигимизда уруш воқеаларини киноларда кўрардик, қариялардан эшитардик. Афсуски, ҳозир бу ҳаётда бўлаяпти. Узоқда ҳам эмас, яқин минтақаларда.

Телевизорни қўйишга, газета ўқишга баъзан юрак бетламайди. Дунё хабарларида фожиа ва даҳшатларга кўз тушади – танклар, портлашлар, дод-фарёдлар... Неча йиллар давомида ривожланган, обод бўлган шаҳарлар вайронага айланмоқда. Қуролли тўқнашувлар оқибатида бегуноҳ инсонлар, ҳатто болалар қурбон бўлаётир. Одамлар бошпанасиз қолиб, оғир мусибатларни бошдан кечирмоқда. Кўзларида қўрқув, хавотир. Шуларга қараб, ҳам фикр, ҳам шукур қилади инсон. Дунёда энг қадрли неъмат тинчлик эканини англайди. Осойишталик бўлмаган жойда ҳамма бойлик, меҳнат ва умидлар ўз аҳамиятини йўқотади.

Минг шукурки, Ўзбекистонимизда осойишталик. Ҳар куни тинч-хотиржам уйғонамиз. Оила бағрида нонушта қилиб, режаларимизни бажаришга шошиламиз. Кўча-кўйга қарасанг, қаергадир чоғланган, интилган одамларни кўрасан. Чунки эртанги кунга ишонч бор.

Болалар мактабга бораётганидан хурсанд. Ёшлар чет тили курсларида, спорт тўгаракларида банд. Катталар бирни икки қилиш ҳаракатида. Ҳар замон дўстлар билан йиғилишиб, ҳазил-мутойиба ҳам қилади. Тўйхоналарда кунда-кунора тўй. Бир қарашда булар оддий нарсалар. Лекин инсон учун энг муҳими шу эмасми – тинч-омон бўлиш, сифатли яшаш, фарзандларини яхши тарбиялаш. Ҳаётнинг мазмуни оила, эл-юрт билан-ку.

Мана, янги йил келди. Яхши ниятлар билан яна бир йилга қадам қўйдик. Одамларда ҳам, мамлакат олдида ҳам мақсадлар кўп. Улар рўёбга чиқиши учун, аввало, тинчлик, ҳамжиҳатлик ва фидойилик керак. Президентимиз айтганидек, ҳар бир фуқаро «бу – менинг уйим, менинг маҳаллам, менинг туманим, менинг Ватаним», деб яшаса, натижа биз кутгандек бўлади.

 

(«Jadid» газетасининг

№ 1-сонидан)




Ўхшаш мақолалар

Тил –  миллатнинг қалби,  тафаккурнинг жонли ифодаси

Тил – миллатнинг қалби, тафаккурнинг жонли ифодаси

🕔09:19, 23.10.2025 ✔5

Ботирали ШОДИЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎЭП фракцияси аъзоси:

Батафсил
Беҳбудийнинг сўнгги васияти

Беҳбудийнинг сўнгги васияти

🕔15:48, 03.10.2025 ✔58

Жадид бобомиз Беҳбудий бир неча мамлакатларнинг таълим тизимидан хабардор инсон сифатида миллатнинг юксалиши, юрт тараққиёти ва равнақи, инсон камолоти учун асосий жиҳат маориф эканини чуқур мулоҳаза қилган эди.

Батафсил
Она мушук ва меҳр  мўъжизаси

Она мушук ва меҳр мўъжизаси

🕔15:48, 26.06.2025 ✔204

Ҳар куни атрофимизда юзлаб, минглаб ҳодисалар содир бўлади. Уларнинг баъзисига шунчаки кўз югуртиб ўтамиз, бошқаларини эса унутиб юборимиз. Бироқ айрим воқеалар борки, юракка муҳрланади, одамни чуқур ўйга солади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тил –  миллатнинг қалби,  тафаккурнинг жонли ифодаси

    Тил – миллатнинг қалби, тафаккурнинг жонли ифодаси

    Ботирали ШОДИЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎЭП фракцияси аъзоси:

    ✔ 5    🕔 09:19, 23.10.2025
  • Беҳбудийнинг сўнгги васияти

    Беҳбудийнинг сўнгги васияти

    Жадид бобомиз Беҳбудий бир неча мамлакатларнинг таълим тизимидан хабардор инсон сифатида миллатнинг юксалиши, юрт тараққиёти ва равнақи, инсон камолоти учун асосий жиҳат маориф эканини чуқур мулоҳаза қилган эди.

    ✔ 58    🕔 15:48, 03.10.2025
  • Она мушук ва меҳр  мўъжизаси

    Она мушук ва меҳр мўъжизаси

    Ҳар куни атрофимизда юзлаб, минглаб ҳодисалар содир бўлади. Уларнинг баъзисига шунчаки кўз югуртиб ўтамиз, бошқаларини эса унутиб юборимиз. Бироқ айрим воқеалар борки, юракка муҳрланади, одамни чуқур ўйга солади.

    ✔ 204    🕔 15:48, 26.06.2025
  • Тинчлик қадри  «Уруш, номинг ўчсин жаҳонда...»

    Тинчлик қадри «Уруш, номинг ўчсин жаҳонда...»

    Иккинчи жаҳон урушининг тугаганига 80 йил тўлди. Бу анча узоқ муддат. Бир инсоннинг умридай, эҳтимол ундан ҳам ортиқ. Лекин ўша машъум урушнинг мудҳиш асоратлари ҳали-ҳамон ўчгани йўқ.

    ✔ 261    🕔 15:27, 08.05.2025
  • Оилани  камбағалликдан  эркак  қутқаради

    Оилани камбағалликдан эркак қутқаради

    • Азим Тошкентнинг Олмазор тумани «Юқори Себзор» маҳалласида 83 ёшли, Ўзбекистон халқ устаси Маҳмуджон Мамажонов яшайди. Табаррук ёшда ҳам меҳнат қилишдан бир лаҳза тўхтамаган ҳунармад уста меҳнатга муҳаббати йўқ одамни бой яшашга рағбати йўқ одам, деб ҳисоблайди.

    ✔ 268    🕔 16:16, 17.04.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар