Экоолам      Бош саҳифа

Она табиатсиз «бахт формуласи» мавжуд бўлмайди

Инсоният ҳар доим яхши яшашга, яхши ҳаёт қуришга интилади. Бу интилиш жараёнида ўзига барча шароит ва қулайликларни яратиб олади. Хўш, яхши яшаш нима ўзи? Яхши яшаш – инсон турмуш даражаси ва сифатининг ўсиб бориши. Бу эса табиат неъматлари эвазига бўлади.

Она табиатсиз  «бахт формуласи»  мавжуд бўлмайди

Яхши яшаш учун инсонга нималар керак? Умумий жиҳатдан қарайдиган бўлсак, инсониятни яхши яшаши учун: тинчлик, соғлик, билим, яхши касб, оила ва бошқалар. Психологлар буни «бахт формуласи» дейишади. Шу ўринда савол, биз бахтлимизми? Албатта, ҳа!

Кимдадир билим кучли бўлса, кимдадир соғлик, яна кимдир бахтли оила соҳибидир. Яна кимдир моддий жиҳатдан яхши таъминотга эга бўлиши мумкин ва ҳоказо. Аммо ҳозирги замон экологлари бизнинг бу бахт формуламизга шубҳа билан қарамоқдалар. Нега?..

Сахий тупроқ, мусаффо ҳаво, зилол сув, ўз нуридан бизни беминнат баҳраманд этаётган қуёш – буларнинг барча-барчаси табиатнинг бетакрор мўъжизаси. Инсон туғилибоқ ушбу неъматлардан баҳраманд бўлади. Шунинг учун ҳам уни она табиат деб атаймиз. Она табиатни, атроф-муҳитни асраб-авайлаш бизнинг асосий бурчимиздир. Бугун жаҳон ҳамжамияти табиатни асраб-авайлаш, келажак авлодларга бекаму-кўст етказиш йўлида биргаликда амал қилиш зарурлигини тобора чуқурроқ англаб етмоқда.

Инсон борки, ҳаёт учун курашади, табиатнинг барча инжиқликларига мослашишга интилади. Ҳар бир киши табиат инъомларидан фойдаланади, қуради, бунёд этади.

Одатда инсон бирор мақсадни кўзлаб табиатнинг муайян бир тизимига ижобий ёки кўпинча салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Оддий мисол, кишилар ўзлари учун яшаш жойлари барпо этади, уй-жой бунёд қилади. Албатта, бу фаолиятимизнинг манбаи – табиат. Бу эса қайсидир жиҳатдан атроф-муҳит, ўсимлик дунёсига қандайдир салбий таъсир кўрсатмай қолмайди, натижада аста-секинлик билан табиат камбағаллашиб бораверади. Инсон қурилиш материаллари ва бошқа эҳтиёжлари учун табиий ўрмонларни керагидан ортиқча кесади, демак, ўсимлик дунёси қисқариб, у ўз навбатида атмосфера ҳавоси мусаффолигини таъминлашга рахна солади. Тупроқ эрозияга учрайди, ер ости сувлари камая боради, кўчкилар пайдо бўлиб, сел натижасида жарликлар ҳосил бўлади. Табиатга нисбатан кўр-кўрона ёндашиш, унинг эҳсонларидан аёвсиз фойдаланиш пировардида оғир асорат қолдиради.

Табиат шундай кучки, у инсонни боқади, даволайди ва ҳатто ҳимоя ҳам қилади. Табиатни асраш борасида ота-боболаримиздан қолган экологик қадриятлар мавжудки, бу қадриятлар асрлар оша урф-одатга айланиб, ­эъзозланиб келинган. Яъни, табиат унсурларини (ҳаво, сув, тупроқ) муқаддас ҳисоблашган. Халқимиз қадим-қадимдан дарахт ўтқазиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига катта масъ­улият билан қарашган. Доимий ҳашарлар ташкил қилинган.

Бизни ўраб турган бутун табиат, борлиқ, минг йиллар мобайнида шундай бир мувозанатга келганки, унинг бир бўлагига етказилган озор бошқа бўлакларига ҳам салбий таъсир кўрсатмай қолмайди. Орол фожиаси мисолида бунинг исботини ўзимиз бошдан кечиряпмиз.

Бугунги кунда инсоннинг атроф-муҳитга бўлган муносабати ўз аслидан узоқлашган бўлиб, бу муносабатни яна бир маротаба қайта кўриб чиқишга тўғри келади. Бугун инсон ўзини табиат эгасидек ҳис этмоқда. Инсониятнинг табиатга антропоген таъсири кўплаб салбий ҳолатлар юзага келишига сабаб бўлаётгани ҳеч кимга сир эмас. Хусусан, иқлим ўзгаришлари ҳам айнан одамзоднинг табиатга таъсири оқибатидир. Бу эса занжир мисол бир-бирига боғланган экологик муаммоларга сабаб бўлмоқда.

Сўнгги йилларда табиатда антропоген таъсирнинг зўрайгани, экологик ўзгариш­ларнинг содир бўлаётгани ҳамда ўрмонларнинг кесилиши биохилма-хилликка путур етказди, кўплаб ўсимлик ва ҳайвонот турлари бутунлай йўқолди ёки уларнинг сони кескин камайди. Саноатнинг ривож­ланиши, транспорт воситаларидан кенг миқёсда фойдаланиш атмосфера ҳавоси ифлосланишига ва «парник эффекти» юзага келишига, сайёрамизда ўртача ҳаво ҳароратининг қизишига сабаб бўлмоқда. Бундан ташқари, атроф-муҳитга чиқарилаётган чиқиндиларнинг турли жойларда тўпланиши, айниқса унумдор тупроқнинг камайишига, бу эса ўз навбатида озиқ-овқат муаммоси пайдо бўлишига олиб келмоқда. Бундай шароит қисқа муддатда барча табиий муҳитларга бирдек зарар етказади.

Келинг, энди мавзу аввалида бошлаган гапимизга қайтсак. Бугунги фан-техника тараққиёти даврида инсон бахтли яшаши учун барча шарт-шароит ва қулайликларни яратган. Ҳатто инсонларнинг ортиқча ҳаракатланишига ҳожат қолмади (бу соғлом турмуш тарзининг бузилишига ҳам сабаб бўлмоқда). Бу эса ўз нав­батида атроф-муҳитнинг ифлосланиши, табиат ресурсларининг камайиши билан боғлиқ экологик муаммоларни келтириб чиқарди.

Тасаввур қилинг! Сиз барча қулайлик­ларга, замонавий имконият ва шарт-шароитларга эга ўз уйингиздасиз. Аммо:

 сиз атмосфера ҳавосидан нафас оляпсизу йўталяпсиз, нафасингиз қисилмоқда (атмосфера ҳавоси турли саноат ишлаб чиқариш кархоналари ва транспорт воситаларининг кўпайиши ҳамда улардан чиқаётган заҳарли моддалар эвазига зарарланган);

 истеъмол қилаётган маҳсулотларингиз бисёр, аммо уларнинг кўпчилиги кимёвий моддалар эвазига етиштирилган ва бу ҳолат организмнинг ички касалликларига сабаб бўлмоқда (қишлоқ ҳўжалигида етиштирилаётган маҳсулотлар минерал ўғитлар ва уларни ҳимоя қилишда қўлланиладиган пестицидлар эвазига етиштирилган);

 ичаётган сувингиз ифлосланган ва тоза чучук сувнинг миқдори йилдан-йилга камайиб бормоқда (атроф-муҳитга чиқарилаётган чиқиндилар ва иқлим ўзгариш­лари эвазига сувларнинг ифлосланиши ҳолатлари кенг учрамоқда).

Хўш, мана шундай шароитда ўзингизни тўлақонли бахтли ҳисоблай оласизми? Албатта, йўқ! Сабаб – бизни ўраб олган она табиат таназзулга юз тутмоқда. Табиат ифлосланиб, қашшоқлашмоқда. Бунинг учун бизга нима керак? Албатта экологик тоза муҳит. Экологик тоза муҳит нима? Бу – тоза ҳаво, тоза сув, тоза тупроқ, соғлом организм демакдир.

Биз қачон экологик тоза муҳитга эга бўламиз? Албатта, табиатни асраб-авайласак, атроф-муҳитга тўғри муносабатда бўлсакгина экологик тоза ва соф табиатга эга бўламиз. Бунга эса фақат ва фақат экологик маданиятимиз орқали эриша олишимиз мумкин.

Экологик маданият бу – табиатни севиш, унга меҳр кўрсатиш, асраб-авайлаш, ундан тўғри ва оқилона фойдаланишдир. Экологик билим бизни атроф-муҳитни муҳофаза қилишга, табиий ресурслардан тўғри ва оқилона фойдаланишга, бир сўз билан айтганда она табиатдан фақат баҳраманд бўлишга эмас, унга меҳр ҳам беришга ўргатади. Соф табиат қўйнида бахтиёр яшашимизга замин яратади.

Шундай экан, табиатни асраш барчамизнинг бурчимизга айланиши шарт.

 

Адамбой МАШАРИПОВ,

Урганч давлат университети

доценти




Ўхшаш мақолалар

Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда  мантиқ борми?

Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда мантиқ борми?

🕔11:00, 04.12.2025 ✔39

Тоза ҳаво бугунги кунда нафақат юртимиз, балки бутун дунё мамлакатларининг оғриқли муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳар бир давлатда демографик кўрсаткичлар ўсиб боргани сайин тоза ҳаво масаласи ҳам кўндаланг муаммога айланмоқда.

Батафсил
Сунъий  ёмғир  атмосфера  ҳавосини  тозалашда қанчалик самарали?

Сунъий ёмғир атмосфера ҳавосини тозалашда қанчалик самарали?

🕔10:59, 04.12.2025 ✔34

Тошкент шаҳрида бир неча ҳафтадан буён давом этаётган ҳаво ифлосланиши фонида сунъий ёмғир ёғдириш масаласи яна муҳокамалар майдонига чиқди. Тўғри, юртимиз осмонида сунъий ёмғир ёғдириш ҳақида бир неча йиллардан буён айтиб келинади.

Батафсил
Уй ҳавосини  энг яхши  тозаловчи  етита ўсимлик

Уй ҳавосини энг яхши тозаловчи етита ўсимлик

🕔10:54, 04.12.2025 ✔28

Қиммат техникалар эмас, табиий йўллар самарали ва зарарсиз

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда  мантиқ борми?

    Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда мантиқ борми?

    Тоза ҳаво бугунги кунда нафақат юртимиз, балки бутун дунё мамлакатларининг оғриқли муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳар бир давлатда демографик кўрсаткичлар ўсиб боргани сайин тоза ҳаво масаласи ҳам кўндаланг муаммога айланмоқда.

    ✔ 39    🕔 11:00, 04.12.2025
  • Сунъий  ёмғир  атмосфера  ҳавосини  тозалашда қанчалик самарали?

    Сунъий ёмғир атмосфера ҳавосини тозалашда қанчалик самарали?

    Тошкент шаҳрида бир неча ҳафтадан буён давом этаётган ҳаво ифлосланиши фонида сунъий ёмғир ёғдириш масаласи яна муҳокамалар майдонига чиқди. Тўғри, юртимиз осмонида сунъий ёмғир ёғдириш ҳақида бир неча йиллардан буён айтиб келинади.

    ✔ 34    🕔 10:59, 04.12.2025
  • Уй ҳавосини  энг яхши  тозаловчи  етита ўсимлик

    Уй ҳавосини энг яхши тозаловчи етита ўсимлик

    Қиммат техникалар эмас, табиий йўллар самарали ва зарарсиз

    ✔ 28    🕔 10:54, 04.12.2025
  • CITES Конвенцияси:  Сайёрамиздаги ноёб  турларни асрашга  жиддий  чорлов

    CITES Конвенцияси: Сайёрамиздаги ноёб турларни асрашга жиддий чорлов

    Инсониятнинг табиат билан муносабати асрлар давомида доимий мувозанатсизлик билан кечди. Замонавий глобализация даврида эса ноёб ўсимликлар ва жониворлар эндиликда фақатгина табиий бойлик эмас, балки халқаро бозорнинг қимматбаҳо маҳсулотига айланиб, бу мувозанатсизлик янада кучайишига сабаб бўлди.

    ✔ 57    🕔 15:47, 27.11.2025
  • Самарқандда – CITES CoP20    Бу халқаро  анжумандан қандай натижалар  кутилмоқда?

    Самарқандда – CITES CoP20 Бу халқаро анжумандан қандай натижалар кутилмоқда?

    Жорий йилнинг энг муҳим табиатни муҳофаза қилиш тадбирларидан бири бошланишига оз қолди – 24 ноябрдан 5 декабргача «Silk Road Samarkand» туризм мажмуаси йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳайвон ва ўсимлик турлари билан халқаро савдони тартибга солиш тўғрисидаги конвенция томонлари конференциясининг 20-сессияcи – CITES CoP20 мезбони бўлади.

    ✔ 92    🕔 15:36, 20.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар