Юртимиздаги қай бир хонадонга кирманг, албатта, райҳон ҳиди димоғингизни чоғ қилади. Кўп таомларимиз ҳам райҳон таъмисиз ўтмайди. Бир қанча хасталикларда даволовчи хусусиятга эга мазкур ўсимлик халқ табобатида кенг қўлланилади.
Бобомиз Абу Али ибн Сино райҳонни янчиб ёки мойини олиб, малҳам сифатида бавосилга суртилса, фойда қилишини баён этган. Шунингдек, қора райҳоннинг суртмаси кўзнинг лўққиллашига фойда бериши, юракни кучли қилиши, сутни кўпайтириши, ични тўхтатиши, пешоб ҳайдаши ҳақида таъкидлаган.
Ошрайҳон шифобахшлик бобида беқиёс. У иштаҳани очиб, овқат ҳазмини яхшилайди, йўтал, қизамиқ асоратини кетказишда енгиллик беради.
Райҳон даво сифатида янги узилган, қуритилган, қайнатма ва дамлама шаклида истеъмол қилинади. Аммо унинг қуритилгани кўпгина фойдали хоссаларини йўқотади, шунинг учун янги узилган баргларини истеъмол қилиш афзал.
Райҳонни ҳақли равишда хонаки дори-дармонлар манбаи, деб аташ мумкин. Агар хонангизда райҳон ўстираётган бўлсангиз, инфекция ва турли шамоллаш касалликларидан ҳимоянгиз таъминланган бўлади. Тозаловчи хусусияти билан у табиий антибиотик восита, деб тан олинган.
Бу шифобахш ўсимлик оғиз бўшлиғидаги микробларни йўқ қилиш хусусиятига эга. У тишларда йиғилган тош ва кариесга қарши курашчанликда синалган воситадир. Унинг қайнатма ва дамламаси милкларни мустаҳкамлайди.
Райҳон дамламаси йўтални қолдиришда, айниқса, кўкйўталда кутилган натижани беради. Райҳон инсонда ўпка ва нафас йўлларидаги турли хасталикларни даволашда ҳам яхши восита.
Райҳонда мавжуд бўлган шифобахш моддалар холестериннинг олдини олади. Райҳон ёрдамида буйракдаги тошларга қарши курашиш мумкин. У асаб тизимини тинчлантиради, тушкунликка барҳам беради, иммун тизимини мустаҳкамлайди.
Ўтказилган илмий тадқиқотлар райҳон истеъмол қилиш ОИТС ривожланишини тўхтатишини кўрсатган. Бу ажойиб ўсимлик радиация таъсири оқибатларини даволашда ҳам қўл келади.
Юрак хасталигидан азият чекувчилар, ҳомиладорлар, қандли диабет ва қон айланиш тизимида муаммоси бор беморлар райҳон истеъмол қилмагани маъқул.
Фойдали тавсиялар:
Майдаланган райҳонга оқ кунжут мойидан аралаштириб суртсангиз, терида юзага келган муаммолар ва куйишда яхши самара беради.
Шамоллашнинг олдини олишда, тана ҳарорати кўтарилганида райҳон гуллари ва седана доналаридан тайёрланган дамлама фойдали.
Сўгал чиққан жойга майдаланган райҳон баргларини қўйсангиз, тезда шифо топасиз.
Бош оғриғини йўқотиш учун райҳондан тайёрланган бўтқани чакка ва энса соҳасига қўйиш тавсия этилади.
Ангина хасталигида 4 чой қошиқ майдаланган райҳонни 250 миллилитр сувда қайнатиб, совигач, кунига 2-3 маҳал томоқни чайиш тавсия этилади.
Дилфуза ТИЛЛАЕВА
тайёрлади
Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг
🕔14:26, 22.10.2026
✔20
Ҳурматли тадбиркорлар, экспортёрлар ва қайта ишловчи корхоналар! Энди юртимизнинг табиий бойликларидан қонуний фойдаланиш, доривор ва техник ўсимликлар хомашёсини йиғиш ҳамда қайта ишлаш бизнесини ривожлантириш учун янги имконият мавжуд!
Батафсил
Соғлом овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин
🕔13:13, 15.10.2026
✔93
Янги тадқиқотлар MIND диетасига кўпроқ амал қилган одамларда мия ҳажмининг қисқариши секинроқ кечганини аниқлади. Бу ҳақда Science тадқиқот натижаларини эълон қилди.
Батафсил
Асалари ва инсоният
🕔10:55, 18.09.2026
✔185
Асалари – фақат асал берувчи ҳашарот эмас. У гулли ўсимликларнинг кўпайиши, мева ва уруғ ҳосил қилиши, генетик хилма-хилликнинг сақланишини таъминлайдиган асосий экологик бўғинлардан биридир.
Батафсил