Экоолам      Бош саҳифа

Яшил тараққиёт йўлидаги фидойилар

Ҳадемай 2023 йил билан хайрлашиб, янги йилга қадам қўямиз. Ташқарида бироз совуқ, қиш ҳарорати кезмоқда. Лекин она табиатимиз қиш фаслида ҳам ўз гўзаллиги, кўрк-тароватини йўқотмаган. Ана шундай мафтункор атроф-муҳит гўзаллик­ларини кузата туриб, уларни асраб-авайлаш, келгуси авлодларга бус-бутунлигича етказишдек мақсад, бурч ва масъулиятни тўла англаб қолади киши.

Яшил тараққиёт йўлидаги  фидойилар

Бундай эзгу ишларни ўзининг фаолият мезонига айлантирган экология фидойилари, фаоллари мана беш йилдирки, Ўзбекис­тон Экологик партиясида бирлашиб, она табиатимизни муҳофаза қилиш борасида саъй-ҳаракатларни амалга ошириб келмоқда.

Куни кеча Фарғона шаҳридаги «Сentral Asian Medikal» университетида Ўзбекистон Экологик партияси ташкил топганлигининг беш йиллиги муносабати билан анжуман ташкил этилди. Унда Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев, эколог олимлар, халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман кенгашлари депутатлари, экофаоллар, партиянинг туман ва шаҳар кенгашлари ходимлари иштирок этишди.

Бугун мамлакатимизда барча соҳалар қатори экология, она табиатимизни муносиб ҳимоя қилиш, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраб-авайлаш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, аҳолининг, айниқса, ёшларнинг экологик маданиятини ошириш, яшил майдонларни кенгайтириш борасида амалга оширилаётган ишларда Экопартия нафақат фаол иштирок этмоқда, балки муҳим ташаббуслар билан чиқмоқда, самарали жамоатчилик назоратини олиб бормоқда.

Ўзбекистон Экологик партияси сиёсий партиялар ичида энг ёш бўлишига қарамай, қисқа вақтда халқ ишончини қозона олди. Партиямизнинг экологик барқарорлик сари дадил одимлаши йўлида вилоят партия раҳбари бўлиб фаолият юритган марҳум устоз Муҳаммадали Маҳмудов, Марғилон шаҳар кенгаши раиси Матлубахон Абдураҳмонова, шунингдек, Шокиржон Турғунов, Саидрасул Ҳусанов, Шоҳруҳбек Каричаев, Неъматжон Назиров, Муаттархон Сулаймонова, Муқаддасхон Аюбжонова, Қаюмжон Ҳасанов каби фидойиларимизнинг ўрни катта бўлди. Уларнинг фидокорона меҳнати, жонбозликлари ҳар қанча эътироф этилса арзийди.

Партия аъзолари кундан-кунга ортиб боряпти. Ҳар бир юртдошимизда экологик масалаларга нисбатан дахлдорлик ҳисси кучаймоқда. Ўйлаймизки, Экопартиянинг Фарғонадаги ходимлари ва юртдошларимиз бундан-да фаол бўлиб, қулай атроф-муҳит шароитига эришиш, соғлом келажак учун оғишмай ҳаракат қилади, дейилди анжуманда.

Анжуман давомида партия фаолиятида самарали натижаларга эришаётган ходимлар, экологик муаммоларни бартараф этиш, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш жараёнларига муносиб ҳисса қўшиб келаётган депутатлар, партия билан ҳамкорлик олиб бораётган ташкилот вакиллари партиянинг ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Шу куни партия раҳбари Абдушукур Ҳамзаев «Сentral Asian Medikal» университети фаолияти, талаба ёшларга яратилган шароитлар билан яқиндан танишди. Университет ва Ўзбекистон Экологик партияси ўртасида экологик хавфсизликни таъминлаш, ҳозирги ва келажак авлод учун қулай атроф-муҳитни яратишга йўналтирилган экологик сиёсатни рўёбга чиқаришга кўмаклашиш мақсадида ҳамкорлик Меморандуми имзоланди. Мазкур ҳужжат асосида тузилган ўзаро ҳамкорлик келгусида атроф-муҳит ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, экологик барқарорликни таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларни янада ривожлантиришга ҳамда ёш авлоднинг экологик билимларини оширишга хизмат қилиши таъкидланди.

Куннинг иккинчи ярмида партия раҳбари Абдушкур Ҳамзаев Ўзбекистон Экологик партиясининг беш йиллиги муносабати билан Марғилон шаҳридаги педагогика коллежида ташкил этилган байрам тадбирида иштирок этди. Марғилонда миллий ҳунармандчилик, аскиячилик санати билан бир қаторда, шаҳарнинг бетакрор экологик муҳитини янада яхшилаш, ривожлантириш борасида хайрли ва ибратли ишлар олиб борилаётгани эътироф этилди. Экопартия­нинг Марғилон шаҳар кенгаши, шаҳар ҳокимлиги, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгаришлари бошқармаси ҳамкорлигида «Яшил макон» лойиҳаси доирасида кенг миқёсда дарахт экиш ишлари амалга оширилгани эътироф этилди.

Азалдан Фарғона яшил олам сифатида оламга намоён бўлган. Гўзал ва кўркам дарахтлар, бетакрор чаманлар, бу диёрнинг хуш ҳавоси барчани ўзига чорлаб келган. Беш йилдирки, Ўзбекистон Экологик партия­си ана шу табиатни асраб-авайлаш йўлида эзгу ишларни, тарғибот тадбирларини самарали олиб бормоқда ҳамда сиёсий майдонда ҳам муносиб ўрин топмоқда. «Яшил тараққиёт йўлида биргаликда курашамиз» шиори билан бу каби эзгу ва улуғвор ишлар яна давом этади.

 

Фотима МАНСУРОВА,

ЎЭП Фарғона вилоят кенгаши

матбуот ходими




Ўхшаш мақолалар

Мансаб ёки  обрўни эмас, халқ манфаатларини  маҳкам тутган  депутат

Мансаб ёки обрўни эмас, халқ манфаатларини маҳкам тутган депутат

🕔16:35, 11.12.2025 ✔18

Айжамал опага фидойилик аждодоларидан ўтган. Отаси Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ шоири Ибройим Юсупов ҳамиша ўз фарзандларини халқпарвар, меҳрибон ва жонкуяр қилиб тарбиялашга интилган.

Батафсил
Ҳаво  ифлосланишида инверсия таъсири,  у нима дегани?

Ҳаво ифлосланишида инверсия таъсири, у нима дегани?

🕔16:33, 11.12.2025 ✔21

Тошкентда кузатилаётган ҳаво сифатининг ёмонлашиши бир вақтнинг ўзида намоён бўлиб, бир-бирини кучайтирган бир нечта табиий-иқлимий ва антропоген омиллар йиғиндиси билан боғлиқ. Табиий-иқлимий омиллар орасида кучли инверсия ҳодисаси ҳаво сифатининг бузилишига энг катта таъсир кўрсатмоқда.

Батафсил
Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда  мантиқ борми?

Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда мантиқ борми?

🕔11:00, 04.12.2025 ✔55

Тоза ҳаво бугунги кунда нафақат юртимиз, балки бутун дунё мамлакатларининг оғриқли муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳар бир давлатда демографик кўрсаткичлар ўсиб боргани сайин тоза ҳаво масаласи ҳам кўндаланг муаммога айланмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар