Табиат      Бош саҳифа

Йўл чети четда эмас

Одамлар қандайлигини билмоқчимисиз, улар яшаётган жойда табиатга муносабатга эътибор қилинг

Йўл чети  четда эмас

Республика «Нуроний» жамғармасидан фахрий журналистларни Самарқанд саёҳатига таклиф қилишди. Бажонидил рози бўлдик. Мулойим ҳаво кунларида юртимизнинг гўзал масканларини айланиб келиш кимга ёқмайди, дейсиз. Сафар давомида қайси ҳудудда табиатга муносабат қандайлигини кузатишга аҳд қилдик.

Тошкентнинг гавжум кўчаларидан чиққач пойтахт вилояти далалари бағрига сингиб кетдик. Бундан бир қанча вақт муқаддам журналист Норбобо Шакаров «Ўзбекистон овози» газетасида «Тўнка» сарлавҳаси остида бир луқма эълон қилган эди. Унда Тошкент вилоятининг Янгийўл ва Чиноз туманлари ҳудудида ҳар-ҳар жойларда учрайдиган кесилган дарахтларнинг пастки қисми кўзга хунук кўриниши ҳақида ёзган эди ҳамкасбимиз. Қани, кимдир шу чиқишдан хулоса қилармикан, деб ўйлагандик ўшанда. Буни қарангки, ихчамгина мақола катта таъсир кўрсатди. Кўп ўтмасдан ва эндиликда ҳам Янгийўл ва Чиноз туманларида ҳалиги ёқимсиз манзара йўқолди. Кесилган дарахтлар ўрнига янги ниҳоллар экилди. Биз матбуот чиқиши ҳаётимизга таъсир этганидан мамнун бўлдик.

Сирдарё вилоятига ўтганимизда йўл четидаги манзара ўзгарди. Аксарият жойларда йўловчилар кўзига чангалзорлар ташланар, гўё бу ерлар чўл эканини эслатгандай бўларди.

– Асфальт йўл чеккасига дарахт экиб қўйишса бўлмасмикан, – деб сўз қотдик.

– Бу жойлар шўрхок. Дарахт ўсмаса керак, – деди ҳамроҳларимиздан бири.

– Ахир, шўрхок ерда ҳам ўсадиган ниҳоллар бор-ку, – дедик...

Жиззах вилоятига ўтганимизда манзара яна ўзгарди. Ғаллаорол ва Самарқанд вилоятининг Булунғур туманларида йўл четига бир эмас, беш-олти қатордан иборат иҳота дарахтларига, серҳосил боғларга кўзимиз тушди. Худди шундай кўриниш Жомбой тумани ҳудудида ҳам давом этди.

Самарқанд шаҳрининг тарихий ёдгорликлари ҳам табиат ато этган манзараларга туташиб кетган. Амир Темур мақбарасида ўсиб турган дарахтлар ичида асрлар гувоҳи ҳам борлигини айтишди. Хўжа Дониёр мақбарасида 600 ёшли писта дарахти орада бир қурий бошлаб, кейин яна кўкариб ҳосил берганини гапириб беришди.

Аслида неча асрлардан буён бизгача бус-бутун етиб келган қадимий обидалар ҳам табиат неъматидир. Ахир бунёдкор инсонлар қўли билан яратилган кошин ва нақшу нигорлар ўша давр усталарининг тафаккури мевасидир.

Биз табиат неъматларини келажак авлоддан қарзга олганмиз, деган ҳикмат кўп тилга олинади. Шундай экан, юртимизда яхши удум бўлган «яшил белбоғ» ҳаракати ҳозир яшаётган авлод шаънига яхши баҳо бўлиши ёки аксинча бўлиши мумкин.

Ахир, инсоннинг ўзи ҳам табиат маҳсули экан, унинг яшовчанлиги шу табиат мавжудлиги билан вобаста эмасми?!

Бу қонуниятни болаларимизга қайта-қайта сингдирайлик, ҳаммаси инсоннинг эрта олган тарбиясига боғлиқ. Дарахт ривожи ҳам вақт ўтгандан кейин эмас, илк дамлардаги парваришга боғлиқ. Табиатга бемеҳр ўсган бола катта бўлгач тарбияланиб қолмайди.

Қайси минтақа аҳолиси қандайлигини ўша жойда табиатга муносабат қандайлигидан билса бўлади. Чўл кенгликларида яшаган халқлар яйдоқ ва яланг жойларни маъқул қўради. Боғлардан завқ оладиган инсонлар бир қарич ерга ҳам дарахт экиш пайида бўлади. Ана шу бунёдкорлик хислати халқимизга ҳамиша ёр бўлсин.

 

Шуҳрат ЖАББОРОВ,

Ўзбекистон Республикасида

хизмат кўрсатган журналист




Ўхшаш мақолалар

Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

🕔14:37, 22.10.2026 ✔23

Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

Батафсил
Ноёб  кўршапалак тури топилди

Ноёб кўршапалак тури топилди

🕔14:33, 22.10.2026 ✔24

Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

Батафсил
Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

🕔14:26, 22.10.2026 ✔25

Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

    Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

    Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

    ✔ 23    🕔 14:37, 22.10.2026
  • Ноёб  кўршапалак тури топилди

    Ноёб кўршапалак тури топилди

    Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

    ✔ 24    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

    Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

    Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

    ✔ 25    🕔 14:26, 22.10.2026
  • Салар каналида сувнинг ифлосланиши  сабаби нима?

    Салар каналида сувнинг ифлосланиши сабаби нима?

    Сув – табиатнинг энг муҳим бойликларидан бири. Инсон ҳаёти ҳам, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳам бевосита унга боғлиқ.

    ✔ 105    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Экологик «парковка»:  яшилликни асраб, қулайлик яратиш  имкони

    Экологик «парковка»: яшилликни асраб, қулайлик яратиш имкони

    Автомобиль бугунги ҳаётимизнинг ажралмас қисми. Аммо автомобиль сони кўпайгани сари уларни қаерга ва қандай жойлаштириш масаласи ҳам тобора мураккаблашмоқда.

    ✔ 122    🕔 14:53, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар