Экоолам      Бош саҳифа

РУҲИЙ ДАЛДА БОШҚАЧА КУЧ БЕРАДИ

Эътибор қилганмисиз, айримлар касалманд кишидан ўзини олиб қочади. Бу ҳолат бемор ўзини ҳеч кимга кераксиздек ҳис қилишигача етиб бориши мумкин. Ҳолбуки, инсон беморлигида эътибор, руҳий далда, бир оғиз ширин сўзга зор бўлиши ҳам айни ҳақиқат. Психология фанлари номзоди Нигора ШОМУРОДОВА бу борадаги фикрларини қуйидагича баён этди:

РУҲИЙ ДАЛДА БОШҚАЧА КУЧ БЕРАДИ

— Бемор одам ўзини реал ҳаётдан узилиб қолгандек, одатий турмуш тарзи чегаралангандек ҳис эта бошлайди. Касал бўлмасидан олдин режалаштирган ишларининг ортга сурилиб кетгани унда табиийки, қачон тузалар эканман, деган саволни пайдо қилади. Бу руҳий танглик, стресс ҳолатини ҳам келтириб чиқаради. Тушкунлик кайфиятида эса касаллик янаям узоқроқ чўзилади. Негаки, унга қарши курашишга беморнинг руҳий ҳолати ҳам монелик қилади. Инсон кўтаринки кайфиятда бўлса, эртага ҳаммаси яхши бўлишига ишонса, яқинларининг меҳр-муҳаббати ва эътиборини сезса, ўзининг ўзгаларга кераклилигини ҳис этса, ҳар қандай оғир дардга ҳам қарши кураша олади. Вужудни муолажа қилишдан олдин руҳиятни даволаш лозим, дейилиши бежиз эмас.

Психологнинг фикрларини эшитиб, америкалик ёзувчи О’Ҳенрининг «Сўнгги япроқ» ҳикояси ёдимга тушди. Унда зотилжамга чалинган қизнинг руҳий аҳволи ва умидсизликка тушиб қолиши шифокорлар саъй-ҳаракатини йўққа чиқара бошлайди. Бемор қиз деразаси ортидаги дарахтдан бир-бир тўкилаётган баргларни санайди. Сўнгги япроқ ерга тушганида менинг ҳам умрим поёнига етади, деб ўйлайди. Кузнинг шамоллари-ю, ёмғирлари эса дарахтга илиниб турган япроқларни бирин-кетин учириб кетарди. Тунда, сўнгги япроқ ҳам узилиб тушганда, пастки қаватда яшовчи кекса бир чол ҳеч кимга билдирмай, дарахтга барг суратини шундай моҳирона чизадики, узоқдан япроқ худди дарахтга илиниб тургандек тасаввур уйғотади. Бундан бехабар қиз сўнгги япроқнинг тушишини кутади. Аммо кейин биргина япроқ яшашга шунчалик интилар экан, нега мен курашмаслигим керак, дея ўйлайди ва тузалиш учун ҳаракат қила бошлайди.

«...Инсонни нафақат дори-дармон билан, балки атрофидаги муҳитни яхшилаб, ширин муомала билан ҳам даволаш мумкин. Бунда бемордаги ички кучлар ҳаракатга келади ва касаллик билан кураша бошлайди», деган эди британиялик машҳур ҳамшира Флорес Найтенгел.

Беморга руҳий далда бериш учун:

 хаста кишининг сизга қанчалар керак эканини ўзига бот-бот эслатиб туринг;

 беморнинг темпераменти, феъл-атворига қараб, психологик ёндашинг. Масалан, пессимист кишига «Сиз жуда сабрли, бардошли экансиз!» каби жумлалар кўпроқ ижобий таъсир қилади;

 юқиш эҳтимоли юқори бўлган касалликка чалинган беморнинг кўз ўнгида унинг кийими ва идишларини ажратиш ярамайди. Бу айрим беморда ўзини кераксиздек, чегаралангандек ҳис этишга сабаб бўлади;

 «Кўринишингиз анча тузук. Ҳатто, кечагидан ҳам яхшироқ. Тезроқ соғайиб, оила даврасига (ўқишга, ишга) қайтиши­нгизни кутяпмиз», дейиш беморда кайфиятнинг кўтарилишига ва тузалиб бораётганига ишонишига хизмат қилади;

 беморга келажак ҳақида режалар тузишига кўмаклашинг, масалан, «Тузалиб чиққанингиздан кейин анави гаплашиб қўйган ишимизни бошлаймиз». «Шифохонадан соғайиб чиқишингизни кутиб, ишхона ёки уйда бирор тадбирни бошламай турибмиз» каби;

 беморнинг бўш вақти кўп бўлади. Унга бирор кинофильм диски ёки бадиий китоб совға қилинг. Аммо асар позитив руҳда, кайфиятни кўтарадиган бўлиши лозим;

 саломлашаётганда беморнинг қўлини қаттиқроқ сиқинг, елкасига қоқиб қўйинг — бу меҳр ва энергия алмашинувига ёрдам беради.

Шоҳсанам НИЁЗОВА




Ўхшаш мақолалар

«Яшил  макон» билан  соғлом ҳаёт сари

«Яшил макон» билан  соғлом ҳаёт сари

🕔14:43, 22.10.2026 ✔20

Ургутда экология ва спорт форуми бўлиб ўтди

Батафсил
Пластик чиқиндилар  мустаҳкам йўл  бўлиб қайта  оладими?

Пластик чиқиндилар мустаҳкам йўл бўлиб қайта оладими?

🕔14:36, 22.10.2026 ✔19

Ҳар куни чиқиндихонада қанча миқдорда пластик чиқинди тўпланишини биласизми? Ишлатиб бўлинган елим пакетлар, бутилкалар, турли қадоқлар...

Батафсил
Янги Тошкент –  табиат уйғунлигига асосланган янги маданият

Янги Тошкент – табиат уйғунлигига асосланган янги маданият

🕔13:21, 15.10.2026 ✔103

Янги Тошкент ло­йиҳаси – бу шунчаки қурилиш эмас, балки инсон ва табиат уйғунлигига асосланган тараққиёт маданиятидир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар