Экоолам      Бош саҳифа

Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси учун ажратилган маблағлар мақсадли сарфландими?

Ўзбекистон Экологик партияси фракциясида Давлат бюджетининг тўққиз ойлик ижроси кўриб чиқилди

Экология ва атроф-муҳит  муҳофазаси учун ажратилган  маблағлар мақсадли сарфландими?

2023 йил 11 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2023 йил тўққиз ойидаги ижроси тўғрисидаги ҳисобот кўриб чиқилди.

Унда фракция аъзолари Ўзбекистон Экологик партиясининг дастурий мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда ҳисобот даврида давлат бюджетидан экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, аҳолини тоза ичимлик сув билан таъминлаш, чиқиндиларни йиғиш ва уларни қайта ишлаш, Оролбўйи ҳудудида экологик ҳолатни яхшилаш тадбирларига ажратилган маблағларнинг натижадорлигига алоҳида эътибор қаратишди.

Таъкидланганидек, кейинги йилларда мамлакатимизда барча соҳалар қатори атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, экологик муаммоларни ҳал этиш, энергетик барқарорликни таъминлаш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Соҳадаги ишларни изчил давом эттириш мақсадида жорий йилда давлат бюджетидан экология ва атроф-муҳит муҳофазасига оид чора-тадбирлари учун 1 трлн. 767 млрд. сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилиб, мазкур маблағлар ҳисобидан атмосфера ҳавоси, сув ресурслари, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш, Оролбўйи минтақасининг экологик ҳолатини яхшилаш ишлари амалга оширилган.

Шу билан бирга ичимлик ва оқава сув тизимларини ривожлантириш ишлари учун ҳисобот даврида 565 млрд. сўм маб­лағ йўналтирилиб, 710,4 км ичимлик ва оқова сув тармоқлари ётқизилган ҳамда 21 та иншоотда қуриш ва реконструкция қилиш ишлари амалга оширилган.

Йиғилишда озиқ-овқат маҳсулотларини кўпайтириш орқали нарх-наво барқарорлигини таъминлаш, аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини «яшил» энергия билан таъминлаш, сув ресурсларидан мақсадли ва тежамкор фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Кўплаб мамлакатларда сув ресурслари йилдан-йилга камайиб кетаётгани оқибатида озиқ-овқат танқислиги кун тартибидаги асосий масалалардан бирига айланаётгани қайд этилди. Шунингдек, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида вилоятларнинг кўкаламзорлаштириш даражасини 30 фоизга етказиш борасида амалга ошириш лозим бўлган вазифалар қўйилди.

Фракция аъзолари томонидан мамлакатимизда сув ресурслари тақчиллигининг олдини олишга қаратилган сув тежовчи технологияларни амалиётга тадбиқ этиш учун давлат бюджетидан ажратилаётган маблағлар сарфланиши устидан назоратни янада кучайтириш, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасига ажратилган маблағлардан самарали фойдаланиш лозимлиги таъкидланди.

Шунингдек, барқарор ривожланишнинг муҳим мезони сифатида тадбиркорликни ривожлантириш орқали давлат бюджетига тушумларни янада кенгайтириш, иқтисодий ўсишни таъминлаш ҳамда бюджет тақчиллигининг олдини олиш юзасидан фикрлар билдирилди.

Йиғилиш якунида фракция аъзолари Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2023 йил тўққиз ойидаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботни мақуллашди.




Ўхшаш мақолалар

Мансаб ёки  обрўни эмас, халқ манфаатларини  маҳкам тутган  депутат

Мансаб ёки обрўни эмас, халқ манфаатларини маҳкам тутган депутат

🕔16:35, 11.12.2025 ✔18

Айжамал опага фидойилик аждодоларидан ўтган. Отаси Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ шоири Ибройим Юсупов ҳамиша ўз фарзандларини халқпарвар, меҳрибон ва жонкуяр қилиб тарбиялашга интилган.

Батафсил
Ҳаво  ифлосланишида инверсия таъсири,  у нима дегани?

Ҳаво ифлосланишида инверсия таъсири, у нима дегани?

🕔16:33, 11.12.2025 ✔21

Тошкентда кузатилаётган ҳаво сифатининг ёмонлашиши бир вақтнинг ўзида намоён бўлиб, бир-бирини кучайтирган бир нечта табиий-иқлимий ва антропоген омиллар йиғиндиси билан боғлиқ. Табиий-иқлимий омиллар орасида кучли инверсия ҳодисаси ҳаво сифатининг бузилишига энг катта таъсир кўрсатмоқда.

Батафсил
Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда  мантиқ борми?

Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда мантиқ борми?

🕔11:00, 04.12.2025 ✔55

Тоза ҳаво бугунги кунда нафақат юртимиз, балки бутун дунё мамлакатларининг оғриқли муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳар бир давлатда демографик кўрсаткичлар ўсиб боргани сайин тоза ҳаво масаласи ҳам кўндаланг муаммога айланмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар