Экоолам      Бош саҳифа

Ғузор чўллари бағрида яшил майдонлар нефт ва газ кластерининг яшил қалқонига айланади

Сўнгги вақтларда мамлакатимизда экологик муҳит кескинлашувининг олдини олиш мақсадида барча зарур чоралар кўрилмоқда. Яшил майдонларни, дарахтлар сонини кўпайтириш эса атмосфера мусаффолиги, ер-сув мувозанати барқарорлигини таъминлаш, биохилма-хилликни яхшилашга ижобий таъсир кўрсатади.

Ғузор чўллари бағрида  яшил майдонлар  нефт ва газ кластерининг яшил қалқонига айланади

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси ҳам бир ёки ўн йилларни эмас, келгуси юз йилларни ўйлаб амалга оширилаётган эзгу ҳаракатдир.

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг 2021 йил 20 декабрдаги қарорига асосан Ғузор туманида «Шўртан яшил макон» МЧЖ ташкил этилди. Мазкур корхона саъй-ҳаракатлари билан дастлаб, «Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ ва «Uzbekistan GTL» заводи ҳудудида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида ташкил этилган боғнинг илк кўчатлари нуроний отахонлар, вилоят ҳокимлиги ҳамда мажмуа раҳбарияти томонидан экилган эди. Қолган 120 гектар майдонда эса «Ўзбекнефтгаз» АЖ таркибидаги барча ташкилотлар ишчи-ходимлари ташаббуси билан 68 минг туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари заминга қадалди.

– «Шўртан яшил макон» МЧЖ ишчи-ходимлари томонидан ҳудудга қўшимча 11 минг 228 та мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди, – дейди МЧЖ бош агрономи Самижон Аминов. – Мазкур «яшил» корхона ташкил топган кундан бошлаб, кўчатчилик тармоғи йўлга қўйилиб, ҳозирда 24 турдаги мевали ва манзарали дарахт кўчатларини ўзимиз етиштиряпмиз.

Таъкидлаш жоиз, «Шўртан яшил макон» МЧЖда штат бирлиги асосида 500 дан ортиқ янги иш ўрни яратилишига эришилди. Ишчи-хизматчиларга шароит яратиб бериш мақсадида 7 та дала шийпони қурилиб, фойдаланишга топширилди.

«Яшил макон» умуммиллий дастури асосида «Долзарб 40 кунлик» тадбирлари доирасида «Шўртан яшил макон» MЧЖ томонидан 8000 га яқин манзарали дарахт кўчатлари экилди. Корхонага қарашли майдонларда етиштирилган ясин, гужум, клён, катальпа ҳамда шойи акация кўчатларидан 2000 туп қазиб олиниб, бўш турган майдонларда экиш ишлари олиб борилди. Жумладан, манзарали дарахт кўчатлари Ғузор туманидаги «Тошгузар» маҳалласига 2500 туп, «O‘zbekiston JTL» ишчилар шаҳарчасида жойлашган жамият идораси кириш йўлаги ҳамда Манғит-Аланга автойўл ёқасида 1000 туп клён ҳамда катальпа кўчатлари етказиб берилди.

Шунингдек, «Шўртан газ кимё мажмуаси» ҳудудидаги «Шўртан газ кимё мажмуаси» сув омбори юқорисидаги 120 гектарлик ер майдон, 20 гектарлик павловния плантацияси ва Шўртан Аланга-сиқув компрессор станцияси йўл ёқасидаги 200 гектардан ортиқ кўчат экилган ер майдони, умумий қилиб айтганда 340 гектар майдонда сувни тежаш технологияси – томчилатиб суғориш тизими тўлиқ тугатилиб, ҳозирги кунда 5 та насос станциялари ишламоқда.

Таъкидлаш жоиз, корхона ишчилари орасида Ўзбекистон Экологик партияси аъзолари кўпчиликни ташкил қилади. Улар партиянинг Ғузор туман кенгаши қошида тузилган БПТда бирлашиб, партия дастурий мақсадларини амалга ошириш масалалари юзасидан тез-тез фикрлашиб туришади. Уларнинг саъй-ҳаракати туфайли чўл бағрида яшил маконлар кенгаймоқда. Экилган кўчатларга агротехник тадбирлар ўз вақтида олиб борилиб, керакли минерал ўғитлар берилмоқда. Манзарали ва мевали дарахтлар қатор ораларига экилган турли сабзавот ва полиз экинлари қўшимча даромад манбаи бўлмоқда.

Узумчиликни ривожлантириш ва келажакда ҳудудда токзорлар барпо этиш мақсадида 1,5 гектар ер майдонида 150 минг дона узум қаламчалари экилиб, парваришланмоқда. 20 гектар ер майдонига «Shangtong» навли павловния ниҳоллари экилиб, плантация барпо этилди. Маълумотларга кўра, айни дамда плантацияда 30 минг тупга яқин павловния кўчатлари етиштирилмоқда.

Мутасаддиларнинг айтишича, МЧЖ ҳудудида табобат учун ишлатиладиган доривор гиёҳларни экиб, кўпайтириш ишлари бошлаб юборилган. Жумладан, 4 минг дона «Lucium barbarium» навли қизил «GODJI» боғи ташкил этиш учун 1 гектар ер майдони экишга тайёрлаб қўйилган. МЧЖ муҳандис техник ходимлари ташаббус билан чиқиб, ўз ҳисобларидан 50 килограмм заъфарон пиёзи олиб келиниб, кўпайтириш мақсадида экилди. Яна 1 гектар  майдонга «Stiviya» ва бошқа доривор ўсимликларидан ҳам экиб, парфюмерия ва фармацевтика саноати ривожи учун хом ашё маҳсулотлари етиштириш мақсад қилинган.

«Шўртан яшил макон» МЧЖ директори, Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши аъзоси Наврўз Бердиевнинг таъкид­лашича, жорий йилнинг «Кузги кўчат экиш мавсуми» давомида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида кенг кўламли кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ишлари амалга оширилган. Корхона томонидан 20 минг туп ҳар хил турдаги манзарали ва мевали дарахт кўчатлари агротехник тадбирлар асосида экилди. Экишга тайёр бўлган 3 минг туп манзарали дарахт кўчатлари Ғузор тумани ва Қарши шаҳридаги маҳаллаларга беғараз етказилган бўлса, 22 минг туп манзарали дарахт кўчатлари корхона ва ташкилотларга шартнома асосида етказиб берилди.

Жамиятнинг 2024 йил учун ҳам режалари бисёр. Келгуси йилда ҳамкор ташкилотларга 1 миллион дона кўчат етказиб беришни мақсад қилган жамият ишчилари 1 миллион тупдан ортиқ сенса ниҳолларини кўчириб ўтқазишмоқда. Шунингдек, «Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш» бошқармаси ҳудудидаги 2 гектар, «Шўртан газ кимё мажмуаси»даги 6 гектар ер майдонида иқлимга мос манзарали дарахт кўчатлари экилиб парваришлаш учун участкалар ташкил қилинмоқда.

Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси – бу бир йиллик тадбир эмас». Ушбу лойиҳа натижасида, Ғузор чўллари бағрида жойлашган нефт ва газ кластерининг яшил қалқонини яратиш борасидаги ишлар жадаллик билан давом эттирилмоқда. Чўл ўртасидаги яшил майдонлар эса кундан кунга кенгаймоқда.

 

Сожида АЛЛАЁРОВА,

ЎЭП Қашқадарё вилоят кенгаши

бош мутахассиси




Ўхшаш мақолалар

«Қўшним  йўлбарс боқмоқда...»

«Қўшним йўлбарс боқмоқда...»

🕔15:14, 10.05.2024 ✔30

Жонзотлар учун энг муҳим нарса бу озуқа бўлса, ёввойи ҳайвонлар учун иккинчи муҳим нарса бу уларнинг табиат қўйнида эркин яшашидир.

Батафсил
Тозаликка масъул ташкилотнинг ўзи  «бемор»

Тозаликка масъул ташкилотнинг ўзи «бемор»

🕔17:00, 02.05.2024 ✔52

Уйимизни қай даражада тоза сақласак, табиат ҳам худди шундай муносабатга муҳтож. Аммо атроф-муҳитга назар ташланса, бутунлай бошқача манзара. Табиат бизга, наҳотки, ўгай бўлса?!.

Батафсил
Табиатнинг  жонкуяр қизи

Табиатнинг жонкуяр қизи

🕔16:57, 02.05.2024 ✔44

Бир неча 10 йилдан сўнг дунё манзараси қандай бўлиши ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Инсониятнинг ҳаёт кечириш тарзи қай тарзда ўзгариши мумкинлиги ҳақида-чи? Ҳозирги кунда тобора глобаллашиб бораётган экологик муаммолар таъсирида атроф-муҳит қай ҳолга келади?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Қўшним  йўлбарс боқмоқда...»

    «Қўшним йўлбарс боқмоқда...»

    Жонзотлар учун энг муҳим нарса бу озуқа бўлса, ёввойи ҳайвонлар учун иккинчи муҳим нарса бу уларнинг табиат қўйнида эркин яшашидир.

    ✔ 30    🕔 15:14, 10.05.2024
  • Тозаликка масъул ташкилотнинг ўзи  «бемор»

    Тозаликка масъул ташкилотнинг ўзи «бемор»

    Уйимизни қай даражада тоза сақласак, табиат ҳам худди шундай муносабатга муҳтож. Аммо атроф-муҳитга назар ташланса, бутунлай бошқача манзара. Табиат бизга, наҳотки, ўгай бўлса?!.

    ✔ 52    🕔 17:00, 02.05.2024
  • Табиатнинг  жонкуяр қизи

    Табиатнинг жонкуяр қизи

    Бир неча 10 йилдан сўнг дунё манзараси қандай бўлиши ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Инсониятнинг ҳаёт кечириш тарзи қай тарзда ўзгариши мумкинлиги ҳақида-чи? Ҳозирги кунда тобора глобаллашиб бораётган экологик муаммолар таъсирида атроф-муҳит қай ҳолга келади?

    ✔ 44    🕔 16:57, 02.05.2024
  • «Кемалар  қабристони»да  табиатнинг  йиғиси  эшитилади

    «Кемалар қабристони»да табиатнинг йиғиси эшитилади

    Қорақалпоғистоннинг олис Мўйноқ туманида иккита ажойиб музей борлигини биласизми? «Мўйноқ экология музейи» ҳамда «Орол денгизи тарихи музейи» ҳамиша қизиқувчилар билан гавжум.

    ✔ 32    🕔 16:54, 02.05.2024
  • Соғлом ҳаёт  ва барқарор  келажакка шунчаки  эришиб бўлмайди!

    Соғлом ҳаёт ва барқарор келажакка шунчаки эришиб бўлмайди!

    Ҳамма бирлашсагина бирор натижага эришиш мумкин

    ✔ 22    🕔 16:44, 02.05.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар