Иқлим      Бош саҳифа

Табиий офат юз берганда мамлакатларга қарз тўловини кечиктириш имконияти берилади

Жаҳон банки, Америкалараро тараққиёт банки (АТБ), Европа инвестиция банки (ЕИБ), Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) ва Африка тараққиёт банки (АфТБ), шунингдек, Буюк Британия ва Франция иқлим ўзгаришига қарши қарзга чидамлилик қоидаларини («Climate-Resilient Debt Clauses», «CRDCs») кенгайтиришга ваъда берди.

Табиий офат юз берганда  мамлакатларга қарз тўловини  кечиктириш имконияти берилади

Бу ҳақда шу кунларда Дубайда бўлиб ўтаётган БМТнинг иқлим бўйича COP28 конференциясида маълум қилинди.

Ушбу қоидалар табиий офат юз берган тақдирда қарзларни тўлашни тўхтатиб туришни назарда тутади ва мамлакатга «нафас ростлаб олишга» муҳлат беради ва ресурсларни қарзга эмас табиий офат оқибатларини бартараф этишга ва уни тиклашга йўналтиришга имкон беради.

Жаҳон банки, хусусан, табиий офатларга, айниқса, заиф бўлган 45 тагача кичик орол давлатлари «CRDCs» учун муносиб бўлишини эълон қилди. Тўловлар асосий қарз ва фоизлар бўйича икки йилга тўхтатилади.

Бундан ташқари, Жаҳон банки иқлим ўзгаришига қарши кураш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун йилига 40 миллиард доллардан ортиқ маблағ ажратишни режалаштирмоқда, бу эса барча даромадларнинг 45 фоизини ташкил этади, деди Жаҳон банки раҳбари Ажай Банга.

ТТБ иқлим ўзгариши бўйича қарз барқарорлиги шартларини банк минтақаларидаги ўртача даромади паст бўлган мамлакатлардаги суверен ва муниципал мижозларга бериладиган янги кредитларга киритиш мажбуриятини олди.

COP28 12 анжуманида 190 дан ортиқ давлатдан 70 мингдан ортиқ делегатлар иштирок этмоқда.




Ўхшаш мақолалар

Геоэкологик барқарорлик:  Сув, тупроқ ва ер ости бойликларини  асраш  масъулияти

Геоэкологик барқарорлик: Сув, тупроқ ва ер ости бойликларини асраш масъулияти

🕔14:30, 22.10.2026 ✔12

Бугунги кунда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, сув ва тупроқни муҳофаза қилиш, ер ости сувлари ҳолатини кузатиш ҳамда геоэкологик мувозанатни сақлаш энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.

Батафсил
Иссиқхоналар «яшил» технологиялар асосида  экологик  хавфсиз  фаолият юритади

Иссиқхоналар «яшил» технологиялар асосида экологик хавфсиз фаолият юритади

🕔13:24, 15.10.2026 ✔92

Ўтган йилларда куз-қиш ойларида шамол сустлашиши ва ҳарорат инверсияси туфайли иссиқхоналардан чиқадиган ташламалар пойтахт ва унинг атрофида тўпланиши кузатилди.

Батафсил
Термизнинг чанг бўронлари ва  ҳаво  ифлосланишига  чидамлилиги оширилади

Термизнинг чанг бўронлари ва ҳаво ифлосланишига чидамлилиги оширилади

🕔13:15, 24.09.2026 ✔136

«Термиз шаҳрида қум ва чанг бўронлари ҳамда ҳаво ифлосланишига нисбатан жамоалар ва соғлиқни сақлаш тизимининг барқарорлигини табиатга асосланган ечимлар орқали мустаҳкамлаш» лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар