Иқлим      Бош саҳифа

Ҳар йили 100 миллион гектар унумдор ерлар йўқолмоқда

Қуруқлик экотизимлари ҳимояга муҳтож, бунинг учун кимдир  бош қотиряптими?

Ҳар йили 100 миллион гектар унумдор ерлар йўқолмоқда

Сўнгги ўн йилликларда инсон фаолияти натижасида қуруқлик экотизимида жиддий ўзгаришлар содир бўлмоқда. Келгусида минглаб турлар йўқолиб кетиш хавфи остида қолмоқда. Ҳар йили 10 млн гектарга яқин майдонда ўрмонлар вайрон бўлмоқда.

Яқинда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси Сенатнинг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари ва экология қўмитаси билан ҳамкорликда ўтказган Барқарор ривожланиш ойлиги доирасида «Қуруқлик экотизимларини ҳимоялаш ва тиклаш, улардан оқилона фойдаланишга кўмаклашиш» мавзусидаги семинарда айни шу экологик муаммоларга атрофлича тўхталиб ўтилди.

Маълумки, Ўзбекистон ўрмонлари кам давлат ҳисобланиб, ўрмон билан қопланган майдон 8,7 фоизни ташкил қилади. Ўрмон фонди ерларининг энг катта майдонлари Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий ва Қашқадарё вилоятлари ҳудудларида жойлашган.

Қуйи палата депутатлари, сенаторлар, вазирлик ва идоралар мутасаддилари экотизимларни ҳимоялаш ва тиклаш, улардан оқилона фойдаланишга кўмаклашиш, ўрмонлардан оқилона фойдаланиш, чўлланишга қарши курашиш, ерларнинг емирилишини тўхтатиш ва ортга қайтариш, биохилма-хилликнинг йўқолиб кетиш жараёнини тўхтатиш борасида амалга оширилаётган ишларни муҳокама қилдилар.

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан 2021 йилда бутун мамлакат бўйлаб амалга оширилаётган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳар йили 200 млн туп дарахт экиш, 5 йил ичида мамлакатимиз бўйлаб 1 млрд туп дарахт ва бута кўчатлари экиш режалаштирилган. Лойиҳа доирасида 2030 йилга келиб республика шаҳарларидаги яшил масканлар майдонини 30 фоизга ошириш кўзда тутилган.

Ўрмон хўжалигида олиб борилаётган чора-тадбирлар натижасида 2030 йилга қадар ўрмон фонди ерлари майдонини 14 миллион гектарга, шундан ўрмон билан қоп­ланган ерларни 6 миллион гектарга, уруғ тайёрлаш ҳажмини йилига 840 тоннага, асалари оилалари сонини 300 мингтага, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажмини йилига 32 минг тоннага, доривор ўсимликлар етиштириш ҳажмини йилига 11,6 минг тоннага етказиш назарда тутилган.

«Ўзбекистон – 2030» стратегиясида чўлланиш, қурғоқчилик, чанг-қум бўронлари ва ҳароратнинг кўтарилишига қарши чора сифатида жами 600 минг гектар майдонда «яшил қопламалар» – ҳимоя ўрмонзорларини барпо этиш белгилангани юртимизда иқлим ўзгариши салбий таъсирининг олдини олиш имконини беради.

Ўзбекистон биохилма-хиллиги 27 минг турдан зиёдни ташкил этиб, Қизил китобга 206 ҳайвон турлари ва 314 ўсимлик турлари киритилган. Қизил китобда ҳайвонот ва ўсимликлар оламининг камёб, йўқолиб кетиш хавфи остида турган турлари тўғрисидаги маълумотлар жамланган бўлиб, унда ҳар бир турнинг қисқача тавсифи, тарқалиши, ўсиш шароити, сони, кўпайиши, ареалининг ўзгариш сабаблари, маданийлаштирилиши ва муҳофаза чоралари кўрсатилган.

Мутахассислар томонидан ҳар йили дунё­да 100 миллион гектарга яқин соғлом ва унумдор ерлар йўқолиб бориши қайд этилди. Ушбу тенденцияни ҳисобга олган ҳолда, дунёда ер деградациясининг нейт­раллигига эришиш учун 2030 йилгача 1,5 миллиард гектар майдонни қайта тиклаш лозим.

Ўзбекистонда жорий йилда БМТнинг чўлланиш бўйича конвенцияси ижросини кўриб чиқиш қўмитасининг 21-сессияси юқори савияда ўтказилиб, долзарб экологик муаммолар, хусусан, қурғоқчилик, чўлланиш, ерларнинг деградацияга учраши, чанг ва қум бўронларига қарши чора-тадбирлар муҳокама этилди. Мамлакатимизда чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши курашиш бўйича олиб борилаётган ишлар юқори баҳоланди. Айниқса, Орол денгизининг суви қуриган ҳудудида «яшил қопламалар» – ҳимоя ўрмонзорлари барпо этилаётгани нафақат Ўзбекистон ва Марказий Осиё минтақаси, балки бутун сайёрамиз экологияси барқарорлигини таъминлашга хизмат қилиши таъкидланди.

Дарҳақиқат, бугун қуруқлик ва ички чучук сув экотизимларини, шу жумладан, ўрмонлар, сув-ботқоқлар, тоғлар ва қурғоқ ерларни сақлаш, тиклаш ва улардан барқарор фойдаланишни таъминлаш кечиктириб бўлмайдиган вазифалар сирасига киради. Бу борада ҳар бир мамлакат халқаро келишувлар бўйича мажбуриятларини сўзсиз бажариши, аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқиши шарт. Чўлланишга қарши самарали курашиш, деградацияга учраган ерлар ва тупроқларни, шу жумладан чўлланиш ва қурғоқчиликдан зарар кўрган ерларни тиклаш орқалигина 2030 йилгача ер деградацияси нейтраллигига эришиш мумкин бўлади.




Ўхшаш мақолалар

Кўчат энди  тупроқда  эмас,  замонавий технологик  тизимлар орқали етиштирилади

Кўчат энди тупроқда эмас, замонавий технологик тизимлар орқали етиштирилади

🕔11:37, 20.08.2026 ✔49

Мамлакатимизда сўнгги йилларда экологик хавфсизликни таъминлаш, иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларини юмшатиш, чўлланишга қарши курашиш, биохилма-хилликни сақлаш ва яшил ҳудудларни кенгайтириш давлат сиёсатининг устувор йўналиш­ларидан бирига айланди.

Батафсил
Агротуризм мўъжизаларини  кўрмоқчимисиз, оилангизни олиб  йўлга чиқинг!

Агротуризм мўъжизаларини кўрмоқчимисиз, оилангизни олиб йўлга чиқинг!

🕔14:37, 14.08.2026 ✔87

Илгари туризм деганда кўз олдимизга беихтиёр Самарқанднинг нақшинкор гумбазлари, Бухоронинг салобатли миноралари ёки Хиванинг кўҳна деворлари келарди. Тўғри, бу тарихий обидалар миллий ғуруримиз, аждодларимизнинг бизга қолдирган бебаҳо мероси саналади.

Батафсил
Марказий Осиёда 26 миллиондан ортиқ киши қурғоқчиликдан азият чекмоқда – БМТ

Марказий Осиёда 26 миллиондан ортиқ киши қурғоқчиликдан азият чекмоқда – БМТ

🕔16:42, 06.08.2026 ✔113

Марказий Осиё­да 26 миллиондан зиёд аҳоли қурғоқчиликдан жабр кўрмоқда. Минтақадаги 152 миллион гектардан ортиқ ер эса қурғоқчилик таъсирида қолган.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар