Экоолам      Бош саҳифа

Германия: «Яшил энергия»нинг муқобили йўқ

Германия «яшил сиёсатчилари»нинг ташаббуси билан мамлакат олимлари саноат сиёсатини ўзгартириш масалаларини тадқиқ этди.

Германия:  «Яшил  энергия»нинг  муқобили йўқ

Уларнинг якуний хулосасини қисқа қилиб, суюлтирилган табиий газнинг баҳосини тушириб бўлмайди, демак, тикланадиган энергия манбалари (Renewable Energy) соҳасида шиддатли юксалиш зарур, деб айтиш мумкин.

Кёльндаги Немис иқтисодиёти институти (IW) тадқиқотчилари ГФР қандай қилиб Россиянинг арзон газидан фойдаланмасдан, ўз саноатининг рақобатдардошлигини таъминлаши мумкин, деган савол қаршисида қолди. Айтиш керакки, «яшиллар»нинг саъй-ҳаракатлари туфайли бу муассасага йирик ишбилармон доиралар ҳам мурожаат қилди.

Ҳажми 60 саҳифадан ошадиган тадқиқотномада Германия иқтисодиётида газнинг бугунги ва келажакдаги ўрнига оид масалалар кўриб чиқилган: у қанчалар аҳамиятли, ўтган қиш мавсумида ундан фойдаланиш қай тарзда қисқартирилди, суюлтирилган газ қувурдан оқиб келадиган «мовий олтин»дан қанчалар қиммат, саноат корхоналари ва хонадонлар аввалги нарх-наво қайтиб келишидан умид қилса бўладими?

Тадқиқотчилар диққатини тортган энг муҳим масала Renewable Energyга ўтишда иқтисодий барқарорликни кафолатлайдиган асосий манба сифатида қаралаётган газга сиёсий даражада бундан буён ҳам олдингидек таяниладими ё йўқми, деган саволга жавоб топиш бўлди. Олимларни ташвишлантирган бу масала сарлавҳага ҳам чиқарилган – «Газнинг келажаги. Бизга қанчалар кўп керак ва кейин нима бўлади?»

Атом энергетикасидан воз кечаётган Германия иқтисодиётининг ўзига хос жиҳати шундаки, яқин-яқингача унда Россиядан олинадиган арзон табиий газ кенг ўрин эгаллаган эди. Масалан, фойдаланиладиган бирламчи энергия манбалари орасида унинг улуши 2021 йили 27 фоизни ташкил этди. Маълумот учун айтадиган бўлсак, ўшанда нефть улуши 35, тошкўмирники – 20, Renewable Energyники – 17 фоиз бўлди. Хонадонларнинг ярми табиий газ билан иситилди.

Газнинг ўзи ҳақида сўз юритадиган бўлсак, ундан фойдаланиш бўйича саноат корхоналарининг улуши 37, уй хўжаликлариники – 31 фоизни ташкил этди. Хусусан, саноатда ишлатиладиганининг атиги 11 фоизидан энергия манбаи эмас, хомашё сифатида фойдаланилган. Масалан, кимё корхоналари ундан аммиак ишлаб чиқарган. Уй хўжаликлари эса, асосан иситиш мақсадида фойдаланган – 80 фоиз.

Шундай шароитда импорт қилинган газнинг 12 фоизигина электр энергияси ишлаб чиқаришга йўналтирилган, холос.

Барчамизга яхши маълум бўлган геосиёсий ва геостратегик ўзгаришлардан кейин вазият кескин ўзгарди. Россиядан келаётган газ тўхтади. 2022/2023 йилги қиш мавсумида Германия газ истеъмолини камайтириш ва уни бошқа мамлакатлардан импорт қилиш орқали энергетик таъминотни бир амаллаб йўлга қўйди. Кичик бизнес ва уй хўжаликлари аввалги даврга қараганда 12 фоиз тежади. Йирик саноат корхоналарида тежамкорлик 15 фоизга етди. Лекин бу тежамкорлик том маънода тежамкорлик бўлгани йўқ. Унга кўп жиҳатдан «ўта юқори нарх-наво шароитида ишлаб чиқаришни тўхтатиб туриш» орқали эришилди. Бу чинакам чора эмас, албатта.

Тўғри, бошқа мамлакатлардан суюлтирилган газ харид қилинди. Аммо бу ҳам силлиқ кечмади. Германиянинг ўзида суюлтирилган газни қабул қилиб оладиган терминаллар мавжуд бўлмагани учун бошида хомашё Нидерландия ва Бельгия орқали келтирилди. Кейинроқ сузувчи терминаллар ижарага олинди. Табиийки, бу ҳам чора эмас.

Тадқиқот муаллифлари мамлакат ҳукумати ва йирик бизнеснинг суюлтирилган табиий газни қабул қилиб олиш инфратузилмасини ривожлантириш йўлидаги саъй-ҳаракатларни муносиб баҳолар экан, айни пайтда бу нисбатан қимматга тушаётганини (30 фоиз) танқид ҳам қилди. Шунинг учун келажакда нарх-наво тушмаслигини инобатга олиш ва доимо диққат марказида тутишни тавсия қилди. «Газ таъминоти борасида вазият юмшагани билан аввалги шароитга қайтишга умид қилиб бўлмайди. Бу эса немис саноатининг рақобатбардошлигини пасайтириб, Германия иқтисодиётини ноқулай аҳволга солиб қўяди», дейди улар.

Бундан эса қуйидаги аянчли хулоса келиб чиқади. Газ аввалгидек қувурдан бемалол оқиб келмаётгани (терминалларда қабул қилиб олиш ва ташиш ҳам катта ташвиш-да) ва нарх-наво ошиб бораётгани бу хомашёнинг Германияни Renewable Energyга ўтказишда аввал кўзланган даражадаги аҳамиятини йўқотмоқда. Энди саноат корхоналари ва хонадонларни рақобатбардош ва экологик нейтрал (безарар) энергия манбаларига ўтказишни яна ҳам тезлаштириш керак. Унинг суръати қанча катта бўлса, газга эҳтиёж шунча камаяди.

Тадқиқот муаллифларининг фикрича, газга муқобилликни фақат шамол, қуёш ва «яшил водород» энергетикасигина «кўтара» олади. Лекин газ барибир керак бўлади. Чунки Renewable Energy манбаларида узилишлар юз бергудек бўлса, иқтисодиёт «мовий олтин»дан фойдаланишга мажбур. Яъни, фавқулодда ҳолатлар учун захира сифатида.

IW олимлари атом энергетикасига ёндашув борасида иккига бўлинди. Бир қисми АЭСда энергия таннархи арзон бўлиши ва CO2 гази кам чиқарилишини айтса, иккинчиси янгиларини қуриш, мавжудларини таъмирлаш ва ядровий ёқилғи харид қилиш учун жуда катта маблағ кераклигини, бу молиявий воситаларни Renewable Energyга йўналтирган маъқул эканини таъкидлайди.

Шундай эса-да, тадқиқотчилар умумий тарзда атом энергетикасидан воз кечиш энг мақбул йўл эканини баён қилди.

IW тадқиқотида турли соҳаларда Renewable Energyни суръат билан ривож­лантиришга катта ўрин берилди. Ҳозирги вақтда унинг электр энергетикасидаги улуши 48 фоизни ташкил этмоқда, транспорт соҳасида ютуқлар (электромобиллар, водород билан ҳаракатланадиган поездлар) яққол кўзга ташланмоқда. Энди биноларни иситиш (иссиқлик узатувчи насослар) ва ишлаб чиқариш жараёнларида («яшил водород») ўсишни таъминлаш керак. Бу қанчалар жадал ва кенг миқёсда жорий этилса, бизнес муҳити учун шунчалар тез ва қулай имкониятлар вужудга келади. Унгача эса давлатнинг молия воситаларини керакли инфратузилмани ривожлантиришга имкон қадар кўп йўналтириш лозим.

Кёльнда IW тадқиқоти эълон қилинганидан кейин Халқаро энергетика агентлиги ҳам Парижда шундай хулоса ва тавсияларни илгари суриб чиқди. Унда жорий йилда дунё бўйлаб Renewable Energyнинг кўлами сезиларли даражада ошгани қайд қилинган. «Глобал энергетик инқироз нафақат энергия таъминоти кафолатли ва яхши нархда бўлишини, балки унинг экологик тозалигини таъминлашда ҳам Renewable Energy муҳим ўрин тутишини кўрсатди. Бу омил ҳукуматларни Renewable Energyни жадал ва кенг жорий этишга ундаши керак», дейилади маърузада.

 

Мадина МАШРАБХОН




Ўхшаш мақолалар

«Қўшним  йўлбарс боқмоқда...»

«Қўшним йўлбарс боқмоқда...»

🕔15:14, 10.05.2024 ✔30

Жонзотлар учун энг муҳим нарса бу озуқа бўлса, ёввойи ҳайвонлар учун иккинчи муҳим нарса бу уларнинг табиат қўйнида эркин яшашидир.

Батафсил
Тозаликка масъул ташкилотнинг ўзи  «бемор»

Тозаликка масъул ташкилотнинг ўзи «бемор»

🕔17:00, 02.05.2024 ✔52

Уйимизни қай даражада тоза сақласак, табиат ҳам худди шундай муносабатга муҳтож. Аммо атроф-муҳитга назар ташланса, бутунлай бошқача манзара. Табиат бизга, наҳотки, ўгай бўлса?!.

Батафсил
Табиатнинг  жонкуяр қизи

Табиатнинг жонкуяр қизи

🕔16:57, 02.05.2024 ✔44

Бир неча 10 йилдан сўнг дунё манзараси қандай бўлиши ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Инсониятнинг ҳаёт кечириш тарзи қай тарзда ўзгариши мумкинлиги ҳақида-чи? Ҳозирги кунда тобора глобаллашиб бораётган экологик муаммолар таъсирида атроф-муҳит қай ҳолга келади?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Қўшним  йўлбарс боқмоқда...»

    «Қўшним йўлбарс боқмоқда...»

    Жонзотлар учун энг муҳим нарса бу озуқа бўлса, ёввойи ҳайвонлар учун иккинчи муҳим нарса бу уларнинг табиат қўйнида эркин яшашидир.

    ✔ 30    🕔 15:14, 10.05.2024
  • Тозаликка масъул ташкилотнинг ўзи  «бемор»

    Тозаликка масъул ташкилотнинг ўзи «бемор»

    Уйимизни қай даражада тоза сақласак, табиат ҳам худди шундай муносабатга муҳтож. Аммо атроф-муҳитга назар ташланса, бутунлай бошқача манзара. Табиат бизга, наҳотки, ўгай бўлса?!.

    ✔ 52    🕔 17:00, 02.05.2024
  • Табиатнинг  жонкуяр қизи

    Табиатнинг жонкуяр қизи

    Бир неча 10 йилдан сўнг дунё манзараси қандай бўлиши ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Инсониятнинг ҳаёт кечириш тарзи қай тарзда ўзгариши мумкинлиги ҳақида-чи? Ҳозирги кунда тобора глобаллашиб бораётган экологик муаммолар таъсирида атроф-муҳит қай ҳолга келади?

    ✔ 44    🕔 16:57, 02.05.2024
  • «Кемалар  қабристони»да  табиатнинг  йиғиси  эшитилади

    «Кемалар қабристони»да табиатнинг йиғиси эшитилади

    Қорақалпоғистоннинг олис Мўйноқ туманида иккита ажойиб музей борлигини биласизми? «Мўйноқ экология музейи» ҳамда «Орол денгизи тарихи музейи» ҳамиша қизиқувчилар билан гавжум.

    ✔ 32    🕔 16:54, 02.05.2024
  • Соғлом ҳаёт  ва барқарор  келажакка шунчаки  эришиб бўлмайди!

    Соғлом ҳаёт ва барқарор келажакка шунчаки эришиб бўлмайди!

    Ҳамма бирлашсагина бирор натижага эришиш мумкин

    ✔ 22    🕔 16:44, 02.05.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар