Экоолам      Бош саҳифа

«Сен бир дарахт, мен бир дарахт...»

Соҳир овоз соҳибаси, таниқли хонанданинг «Сен бир дарахт, мен бир дарахт» деган қўшиғини эшитгансиз, албатта. Унда севишган икки қалбнинг бир-бирига ишқ изҳори мадҳ этилган бўлиб, инсонларнинг ўзаро муносабати дарахтлар мисоли эканлиги баён этилади.

«Сен бир дарахт,  мен бир дарахт...»

Ҳа, дарахтларнинг ҳаётимиздаги ўрни ҳар жиҳатдан ибротомуздир. Нозик ниҳол инсоний меҳр билан пухта тайёрланган заминга қадалади, ўша заҳоти ўсиш майдони етарли намга эгалиги ҳақида қайғурилади. Экилган кўчат тутиб кетиши учун инсон эътиборига муҳтож бўлади. Баравж ўсган дарахт аввал соя беради, кейинчалик мевасини ҳадя қилади. Аслида нозик ниҳолнинг улкан дарахт бўлиши табиатнинг беқиёс мўжизасидир. Ҳаммаси табиат гултожи ҳисобланмиш инсондан ҳаракатни, содда қилиб айтганда, меҳнатни талаб қилади. Меҳнатга меҳр қўйган эса умридан барака топади.

Агар дарахт билан боғлиқ меҳнат ҳаётга энди қадам қўяётган фарзандлар иштирокида рўёбга чиқса, қанчалик тарбиявий омил касб этган бўлади.

Ўз қўли билан эккан кўчат муттасил эътибор туфайли ривож топса, мева берса, кўнгиллар қанчалик шодланади. Ўғил-қизларимиз ҳаётида ўз меҳнати мевасидан қувонганини кўриб, ўзимиз қанча хурсанд бўламиз. Ахир яйдоқ дала ўрнида ям-яшил боғ яраляпти. Яхшидан эса боғ қолади.

Бир инсонга насиб қилган умр поёнида шундай сўров бор: ҳаётингиз мобайнида нечта болани тарбиялаб ўстирдингиз, нечта дарахт эккансиз? Бу саволга ижобий жавоб беролмаган одам, Алишер Навоий таъбирича, ҳаммомдан нопок чиққанман, деса бўлади.

Дарахт табиатнинг шундай ажойиб кўринишики, уни эзгу ниятли инсонлар ҳаракати меваси сифатида баҳолаш мумкин. Қаранг, бу ноёб мўжиза ўзидан инсон учун зарур модда – кислород чиқаради, атроф-муҳитни поклайди.

Шу кунларда Ўзбекистонимизда «Яшил макон» лойиҳаси кенг қулоч ёйиб кетди. Миллатимизга хос бўлган бағрикенглик, меҳнатсеварлик бу ҳаракатга жуда-жуда мос тушиб турибди. Мева сўзи фақатгина ҳосил маъносида эмас, айни пайтда самара, натижа деган маъноларни ҳам беради.

Тасаввурингизда Ватан қандай кўринишда намоён бўлади? Киндик қони тўкилган замин, тоғу тошлар, уфққа туташ далалар, атрофни қуршаган дов-дарахтлар Ватаннинг ёрқин манзараларидир. Ҳа, дарахт – Ватан рамзи. Кўз ўнгингизга бир зум келтиринг, атрофимиз дарахтсиз бўлса. Чўлу биёбондан иборат бўларди.

Яқинда Тошкент телеканалларидан бирида грузин киночилари суратга олган «Кўчатлар» бадиий фильмини намойиш этишди. Ҳаётнинг кўп аччиқ-чучугини тотган нуроний отахон набираси билан ноёб дарахт кўчатини излашади. Шу мақсадда не-не кўчаларга кириб чиқишади. Ниҳоят ўша кўчатларни топишади. Фильм якунида кутилмаган воқеа рўй беради. Юк машинаси ботқоққа ботиб қолади. Ҳайдовчи машинани олиб чиқиш учун қанча уринмасин, орқа ғилдирак чириллаб айланади, бир баҳя ҳам олдинга силжимайди, аксинча тубанликка қулаш хавфи туғилади. Шунда бояги отахон не азобда топган кўчатларини ғилдирак остига ташлайди. Кўчатларга тирмашган машина олға кетади. Ўша кўчатлар ҳалокатдан сақланишда қўл келади...

Юртимизда ташаббускор ва фидойи инсонлар янги боғлар яратишда намуна бўлмоқдалар. Бир қатор вилоятларда Нуронийлар боғи кўзларни қувонтириб яшнамоқда. Наманган вилоятининг Тўрақўрғон тумани хотин-қизлари замондошларга ибрат кўрсатиб, «Оналар боғи»ни бунёд этишибди. Хоразм вилояти туманларида элга машҳур ёзувчилар, санъаткорлар, алломалар номига атаб боғ яратиш азалий анъанага айланган. Навоий вилояти Қизилтепа туманида «Ойдин боғ» бадиий ижод ихлосмандларининг севимли маскани бўлиб қолган.

Эрта баҳорда «илик узилди» даври бўлади. Яъни пишиқчилик палласидаги сервитамин ноз-неъматлар узилган, бу даврда «Одамдаги куч-қувват дов-дарахтларга ўтар экан» деган таъриф айтилади. Қаранг, дарахтлар одамдан куч-қувват олса. Шундай экан, ҳаммамиз дарахт ўтқазиш, уни ўстириш, ҳосилидан баҳраманд бўлиш учун бирдай ҳаракат қилайлик.




Ўхшаш мақолалар

«Қўшним  йўлбарс боқмоқда...»

«Қўшним йўлбарс боқмоқда...»

🕔15:14, 10.05.2024 ✔30

Жонзотлар учун энг муҳим нарса бу озуқа бўлса, ёввойи ҳайвонлар учун иккинчи муҳим нарса бу уларнинг табиат қўйнида эркин яшашидир.

Батафсил
Тозаликка масъул ташкилотнинг ўзи  «бемор»

Тозаликка масъул ташкилотнинг ўзи «бемор»

🕔17:00, 02.05.2024 ✔52

Уйимизни қай даражада тоза сақласак, табиат ҳам худди шундай муносабатга муҳтож. Аммо атроф-муҳитга назар ташланса, бутунлай бошқача манзара. Табиат бизга, наҳотки, ўгай бўлса?!.

Батафсил
Табиатнинг  жонкуяр қизи

Табиатнинг жонкуяр қизи

🕔16:57, 02.05.2024 ✔44

Бир неча 10 йилдан сўнг дунё манзараси қандай бўлиши ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Инсониятнинг ҳаёт кечириш тарзи қай тарзда ўзгариши мумкинлиги ҳақида-чи? Ҳозирги кунда тобора глобаллашиб бораётган экологик муаммолар таъсирида атроф-муҳит қай ҳолга келади?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Қўшним  йўлбарс боқмоқда...»

    «Қўшним йўлбарс боқмоқда...»

    Жонзотлар учун энг муҳим нарса бу озуқа бўлса, ёввойи ҳайвонлар учун иккинчи муҳим нарса бу уларнинг табиат қўйнида эркин яшашидир.

    ✔ 30    🕔 15:14, 10.05.2024
  • Тозаликка масъул ташкилотнинг ўзи  «бемор»

    Тозаликка масъул ташкилотнинг ўзи «бемор»

    Уйимизни қай даражада тоза сақласак, табиат ҳам худди шундай муносабатга муҳтож. Аммо атроф-муҳитга назар ташланса, бутунлай бошқача манзара. Табиат бизга, наҳотки, ўгай бўлса?!.

    ✔ 52    🕔 17:00, 02.05.2024
  • Табиатнинг  жонкуяр қизи

    Табиатнинг жонкуяр қизи

    Бир неча 10 йилдан сўнг дунё манзараси қандай бўлиши ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Инсониятнинг ҳаёт кечириш тарзи қай тарзда ўзгариши мумкинлиги ҳақида-чи? Ҳозирги кунда тобора глобаллашиб бораётган экологик муаммолар таъсирида атроф-муҳит қай ҳолга келади?

    ✔ 44    🕔 16:57, 02.05.2024
  • «Кемалар  қабристони»да  табиатнинг  йиғиси  эшитилади

    «Кемалар қабристони»да табиатнинг йиғиси эшитилади

    Қорақалпоғистоннинг олис Мўйноқ туманида иккита ажойиб музей борлигини биласизми? «Мўйноқ экология музейи» ҳамда «Орол денгизи тарихи музейи» ҳамиша қизиқувчилар билан гавжум.

    ✔ 32    🕔 16:54, 02.05.2024
  • Соғлом ҳаёт  ва барқарор  келажакка шунчаки  эришиб бўлмайди!

    Соғлом ҳаёт ва барқарор келажакка шунчаки эришиб бўлмайди!

    Ҳамма бирлашсагина бирор натижага эришиш мумкин

    ✔ 22    🕔 16:44, 02.05.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар