Барқарор ва арзон электр энергияси – аҳолини рози қилишнинг муҳим шарти
Юртимиздаги ҳар бир хонадондаги чироқ шунчаки ёритувчи манба эмас, балки оилавий хотиржамлик, илиқлик ва турмуш фаровонлигининг асосий омилидир.
БатафсилКўчат экиб, боғ яратмоқ дунёдаги энг хайрли ва эзгу амаллардан саналади. Азал-азалдан ота-боболаримиз ўз томорқасига илк баҳор ёки куз фаслида кўчат экиб, унга йил бўйи эътибор қаратганлар. Ниҳолни парваришлаб, то ўзини тиклаб олмагунича ўз вақтида сувини қўйиб, ўғитини солиб, тупроғини юмшатиб, катта аҳамият қаратиб келганлар. Экилган кўчатни қаровсиз ташлаб қўйиш ҳам увол саналган.
Мана шундай қадриятлар йиллар оша авлодлар амалида ҳам давом этиб, бугун юртимизда Президентимиз ташаббуси билан умумиллий ҳаракатга айланди. Ҳар йили баҳор ва куз мавсумида «Яшил макон» лойиҳаси доирасида дарахт экиш ишлари авжга чиқмоқда. Дарахт экиш ишларига тажрибали боғбону отахонлар бош бўлиб, уларни бенуқсон ўсиши йўлида фарзандларга зарурий маслаҳатларини, насиҳатларини ҳам бериб бормоқдалар.
«Яшил макон» лойиҳаси доирасида биргина Фарғона вилоят бўйлаб жами 9,9 миллион донадан зиёд дарахт ва бута кўчатларини экиш ният қилинган. Куз мавсумида 40 турдаги 6,5 миллион дона манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатлари экиш белгиланиб, лойиҳа доирасида дарахт экиш ишлари айни вақтда жадаллик билан олиб борилмоқда. Бу жараёнда айниқса, корхона ва ташкилотлар, таълим муассасалари, турли меҳнат жамоалари, ободонлаштириш корхоналари, йўл кўкалам, ўрмон хўжаликларининг ишчилари янада фаоллик кўрсатиб, манзарали ва мевали дарахт кўчатларини экишдек эзгу ишларга муносиб ҳисса қўшиб келмоқдалар.
Ҳар бир ҳудудда яшил майдонлар кенгайиб, шифокорлар боғи, устозлар боғи, адлия боғи, солиқчилар боғи, санъаткорлар боғи, ёшлар боғи, нуронийлар боғи, оналар боғи, депутатлар боғи, сенаторлар боғи, қўйингки барча соҳа вакилларининг намунали боғларига асос солинаётгани эътиборга моликдир. Бундай боғларга минглаб дарахт кўчатлари экилмоқда.
Мана энди улар қаторига «Экопартия боғлари» ҳам қўшилмоқда.
Ўзбекистон Экологик партияси Фарғона вилоят кенгаши саъй-ҳаракатлари билан Учкўприк туманидаги 38-умумий ўрта таълим мактабида, Тошлоқ туманидаги Ахшак маҳалласи ҳудудида, Қўштепа туманидаги Дўрмон қишлоғида «Экопартия боғи» ташкил этилиб, турли хилдаги мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди. Дарахт экиш ишларида партия фаоллари, депутатлар, нуронийлар ва ёшлар янада фаол бўлишди.
– Дарахт экишдек эзгу ишлар қон-қонимизга сингиб кетган ва бу эзгу юмуш бизга завқ беради, – дейди учкўприклик Нурали ота. – Мана бу ишларимизни фарзандларимизга, набираларимизга, келажак авлодларимизга ўргатяпмиз. Ҳали бу боғлар бир боғлар бўлсинки, меваси ва соясидан халқимиз, авлодларимиз юз йиллаб баҳраманд бўлиб, бизни дуо қилишади.
– Кўчаларимизда дарахтлар кўпайиб, борган сари шаҳару қишлоқларимиз янада обод ва кўркам бўлиб бормоқда. Файзли гўшалар сони ортмоқда, – дейди яна бир фарғоналик ҳамюртимиз Маҳмуджон Абдуллаев. – Бу дарахтлар атроф оламга, инсонларга етарли кислород етказиб бериш билан бирга, яқин узоқдаги чангларни, тутунларни ўзига ютиб, ҳавони тозалаб беради. Қарабсизки, дарахтлар кўп экилган ҳудудлар ҳавоси тоза ва мусаффо бўлади.
Кўчаларимиз бўйлаб манзарали дарахтлар билан биргаликда мевали дарахтларни ҳам кўпайтириш кераклиги ҳақида ўйлаб қоламан. Йўл бўйларида олмалар, беҳилар, ҳурмолар пишиб ётса, нақадар чиройли манзара касб этади. Ҳам ундан еб, баҳраманд бўлган инсонлар дуо қилишади. Ўзим ҳам уйимда кўчамизга мевали дарахтларни кўп экаман. Бу орқали оиламизга барака, фаровонлик кириб келмоқда. Қўни-қўшнилар эса дуо қилишиб, мевалардан баҳраманд бўлишади.
Ҳа, боғ яратмоқ, ерга ниҳол қадамоқ улуғ ва савобли иш саналади. Бугун ана шу эзгу ишларни давом эттириб, дарахт етиштиришни санъат даражасига етказиб, турли манзарали дарахтларга гўзал шакллар бериб, уйида кўркам муҳит яратган, дарахтлар билан бирга турли ажиб гулзорларни бунёд этаётган ҳамюртларимизни ҳақиқатдан ҳам қўлларини гулга қиёслаймиз. Назаримда уларнинг қалбларида ҳам меҳр оташлари қуёшдек чарақлаб туради.
Фотима МАНСУРОВА,
ЎЭП Фарғона вилоят кенгаши
матбуот ходими
Юртимиздаги ҳар бир хонадондаги чироқ шунчаки ёритувчи манба эмас, балки оилавий хотиржамлик, илиқлик ва турмуш фаровонлигининг асосий омилидир.
БатафсилТошкентда БМТ Тараққиёт дастури (БМТТД) ҳамда Япония Ер, инфратузилма, транспорт ва туризм вазирлиги (MLIT) томонидан юқори даражадаги мулоқот бўлиб ўтди.
БатафсилЁшларнинг экологик тафаккурини ривожлантириш бугунги куннинг асосий вазифаларидан саналади. Шунинг учун ҳам партия томонидан ташкил этиб келинаётган «Сиз экологик қонунларни биласизми?» кўрик-танлови мактаб ҳамда техникумлар ўртасида тобора оммалашмоқда.
Батафсил