Хориж хабарлари      Бош саҳифа

Тадқиқот: 1 фоиз бойлар 66 фоиз камбағалдан кўра кўпроқ табиатни заҳарламоқда

Британиянинг The Guardian нашри, Стокголм атроф-муҳит институти, Oxfam хайрия ташкилотлари халқаро ассоциацияси ва алоҳида экспертлар глобал иқлим тенгсизлиги бўйича тадқиқотни эълон қилди.

Тадқиқот: 1 фоиз бойлар 66 фоиз камбағалдан кўра кўпроқ табиатни заҳарламоқда

«Ўта бойлар сайёрани талон-тарож қилишмоқда ва уни вайрон қилиш даражасига қадар ифлослантирмоқда. Энг катта бадални эса энг кам таъминланганлар тўламоқда», дейди «Oxfam»нинг иқлим сиёсати бўйича катта маслаҳатчиси Чиара Лигуори. Унинг таъкидлашича, иқлим ва тенгсизлик инқирозлари бир-бирини тўлдиради.

 

Ҳисоботнинг асосий хулосалари:

 Дунё аҳолисининг энг бадавлат 1 фоизи ёки 77 миллион кишига (миллиардерлар, миллионерлар ва йилига 140 000 АҚШ долларидан кўпроқ пул ишлатадиганлар) 2019 йилда умумий чиқарилган карбонат ангидрид (CО2) чиқиндиларининг 16 фоизидан ортиғи тўғри келган. Аҳолининг энг камбағал 66 фоизи бу кўрсаткичдан кўра камроқ эмиссия ажратган.

 2019 йилда энг бой одамларнинг умумий қолдирган углерод изи 5,9 миллиард тонна карбонат ангидридни ташкил этди.

 Углеродли ўлим формуласига кўра, дунё бўйлаб ҳар бир миллион тонна углерод гази 226 киши ўлимига олиб келади. Аҳолининг бор-йўғи 1 фоизидан чиқадиган газ чиқиндилари ҳаддан ташқари иссиқлик ва бошқа иқлим таъсири сабаб кейинги ўн йилликларда 1,3 миллион одамни ўлдириш учун етарли бўлади.

 Суперяхталар ва хусусий самолётлар қолдирган 0,1 фоиз углерод изи миқдори сайёрадаги ҳароратни Париж келишувида белгиланган саноатгача бўлган давр даражасига тушириш учун камайтирилиши керак бўлган кўрсаткичдан 77 бараварга юқори.

 2019 йилда юқори даромадли мамлакатлар карбонат ангидрид эмиссиясининг 40 фоизини, паст даромадли мамлакатлар «ҳисса»си эса атиги 0,4 фоизини ташкил қилган.

Сайёрадаги деярли ҳар олти кишидан бири истиқомат қилувчи Африка атмосферага чиқиндиларнинг атиги 4 фоизини чиқаради.

Агар энг бой 1 фоиз аҳолининг даромадига 60 фоизлик солиқ солинса, Oxfam маълумотларига кўра, йилига 6,4 триллион доллар фойда келтиради ва карбонат ангидрид эмиссиясини 695 миллион тоннага камайтиради.




Ўхшаш мақолалар

Заводлардан чиқаётган  зарарли газлар Тожмаҳални емирмоқда

Заводлардан чиқаётган зарарли газлар Тожмаҳални емирмоқда

🕔10:53, 04.12.2025 ✔20

Бундан тўрт юз йил муқаддам Бобурийлар сулоласи вакили Шоҳ Жаҳон қурдирган бу обида, бироз муболаға билан айтганда, дунёда Ҳиндистоннинг ўзидан ҳам машҳурроқ. Ҳиндистонга борган саёҳатчи борки бу обиданинг чиройидан баҳраманд бўлмасдан қайтмайди.

Батафсил
Антарктидадаги музлик икки ойда деярли  ярмига қисқарди

Антарктидадаги музлик икки ойда деярли ярмига қисқарди

🕔15:40, 27.11.2025 ✔32

Антарктидадаги Гектория музлиги икки ой ичида қарийб 50 фоизга қисқарди. Бу замонавий тарихда қайд этилган энг тез чекиниш бўлди, деб ёзмоқда «Nature Geoscience» журнали янги тадқиқотга таяниб.

Батафсил
Дунё океанида  170 триллион пластик  бўлаклари сузиб юрибди

Дунё океанида 170 триллион пластик бўлаклари сузиб юрибди

🕔15:42, 13.11.2025 ✔34

Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, ҳозир дунё океанида 170 триллионга яқин пластик бўлаклари сузиб юрибди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар