Табиат      Бош саҳифа

«Maxam-Chirchiq»: «Яшил макон»га 20 мингта дарахт билан

«Maxam-Chirchiq» акциядорлик жамияти томонидан ҳозиргача 10 минг донадан ортиқ турли хил манзарали ва мевали дарахт кўчатлари корхона ҳудудидаги бўш ерларга экилди. Корхона ходимлари Чирчиқ шаҳрининг шамолларига ва иқлим-ҳавосига мос келадиган дарахт кўчатларини ўзлари етиштиришни йўлга қўйишган.

«Maxam-Chirchiq»:  «Яшил макон»га  20 мингта  дарахт билан

Инсон яратилибдики, табиат билан ҳамнафас яшайди. Табиатдан қувват олади, унинг неъматларисиз мавжуд бўла олмайди. Айниқса, ҳаёт учун дарахтларнинг ўрни жуда муҳим. Сабаби битта катта шаҳарнинг кислород балансини сақлаб туриш учун бир кишига 25 квадрат метр яшил майдон талаб қилинади. Дарахт ва бута барглари шаҳар осмонидаги чангларнинг 72 фоизини ушлаб қолади. Тўрт дона дарахт эса бир кишининг бир кеча-кундуз учун кислородга бўлган эҳтиёжини қондира олади.

Бугунги ҳаётимиз ва тараққиётга рахна солаётган экологик муаммолар сайёрамиз тақдирини ўйлайдиган ҳар қандай инсонни ташвишлантирмай қўймайди. Шу боис, жаҳон ҳамжамияти томонидан глобал экологик муаммоларга қарши курашиш йўлида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, мамлакатимизда халқимиз ҳамжиҳатлик билан амалга ошираётган «Яшил макон» умуммиллий ҳаракати ҳам халқаро миқёсидаги йирик лойиҳалардан бирига айланмоқда.

Шу кунларда юртимиз бўйлаб «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги босқичи қизғин тус олган. Жойларда ёшу қари, корхонаю ташкилотлар ходимлари бир чеккадан енг шимариб она заминимизни яшилликка буркаш йўлида фаол иштирок этмоқда. Ҳудудларда «Яшил белбоғлар» барпо этилмоқда.

«Maxam-Chirchiq» акциядорлик жамияти жамоаси ҳам бу лойиҳада доимий иштирок этиб, яшил оламни бойитишга муносиб ҳисса қўшишмоқда. Корхона ҳудуди ва унинг атрофига турли мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилмоқда.

Куни кеча Чирчиқ шаҳрида «Maxam-Chirchiq» акциядорлик жамияти, ЎЭП Тошкент вилоят ва Чирчиқ шаҳар партия ташкилотлари, Ўзбекистон Экологик ҳаракати ҳамкорлигида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида «Яшил белбоғ» билан бел боғлайлик!» шиори остида кўчат экиш акцияси ўтказилди. Корхонадаги барча ишчи ходимлар, партия фаоллари, ўзлари етиштирган дарахт кўчатларини экиб, лойиҳада фаол иштирок этишди.

– «Maxam-Chirchiq» акциядорлик жамиятидаги сув тозалаш иншоотининг ён тарафидаги 1 гектар майдонга 300 тупдан зиёд шарқ туяси кўчатлари ўтқазилди, – дейди «Maxam-Chirchiq» АЖ Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими бошлиғи Равшан Ҳакимов. – Экилган кўчатларни суғориш тизими кўчатлар ривожланиши ва касалликларга чалинмаслиги учун доривор сувларни томчилатиб суғориш орқали амалга оширилади. Хусусан, корхонамиз ҳудудининг 1 гектар ер майдонига терак қаламчалари экилган. 2019 йилда 2 гектар майдонда ўсимликлар питомниги ташкил қилинган эди. Шундан буён бу ерда ҳар хил турдаги кўчатлар етиштириб келинмоқда. Жорий йилда Чирчиқ шаҳар ҳудуди учун 50 туп ёнғоқ кўчатлари етиштириб берилди. Ҳозирги кунда питомникда 5 минг туп терак қаламчалари, 50 минг туп каштан уруғлари экилган.

Корхона ҳудудини кўздан кечирар экансиз, деярли 70 фоиз майдон дарахт­зор эканига гувоҳ бўласиз. Ўтган йилги «Яшил макон» лойиҳаси доирасида ўтқазилган дарахт кўчатлар кўкка бўй чўзиб, атрофни яшилликка буркаб турибди.

Қувонарлиси, корхона ўзи етиштирган кўчатларни нафақат ўз ҳудудига экмоқда, балки бошқа меҳнат жамоаларига, маҳаллаларга ҳам етказиб беришни йўлга қўйган. Энг муҳими, ҳудуд иқлимига мос дарахт кўчатлари танлаб олиняпти, уларнинг келгусидаги парвариши эътибордан четда эмас.

– Атрофни кўпроқ дарахтзор қилсак, яшилликка буркасак, шунинг ўзи табиий фильтр вазифасини ўтайди, – дейди «Maxam-Chirchiq» акциядорлик жамиятига қарашли Саноат оқова сувларни нейтраллаш ва тозалаш цехи бошлиғи Шуҳрат Турсунбоев. – Ўтқазилаётган дарахт кўчатлари корхонага кирадиган ва бу ердан чиқадиган ҳавони бирдек тозалаб туради. Атроф яшил бўлса, баҳри-дилимиз очилади. Ахир ота-боболаримиз «Яхшидан боғ қолади», дея бежиз айтишмаган. Корхонамиз атрофига дастлаб экилган дарахт кўчатлари бир ёшдан ошди. Ҳавонинг табиий фильтрлари бўлган арча ва бошқа манзарали дарахт кўчатлари атрофга кўрк бағишлаб турибди.

Шуни айтиш керакки, атроф-муҳит мусаффолигини сақлаш, ўсимлик ва ҳайвонот оламининг биохилма-хиллигини кўпайтириш, табиат ва инсон муносабатларидаги барқарорликни таъминлаш мақсадида «Maxam-Chirchiq» акциядорлик жамияти ва унга туташ ҳудудларда «Яшил макон» лойиҳаси доирасида 20 минг дона турли хил манзарали ва мевали дарахт кўчатларини  экиш режалаштирилган. Ҳозирги кунгача 10 минг донадан ортиқ шундай кўчатлар ўтқазилди. Уларнинг суғорилиши, парваришлаш ишлари доимий эътиборда.

 

Мансурбек ЖАББОРОВ,

«Oila va TABIAT» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Ховосда янги боғлар,  янги имкониятлар

Ховосда янги боғлар, янги имкониятлар

🕔17:58, 16.04.2026 ✔10

Сирдарё вилояти Ховос туманида бугун табиат билан инсон ўртасидаги азалий боғлиқлик яна бир бор ўз ифодасини топмоқда. «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар нафақат табиатга яшил либос кийгизмоқда, балки одамлар ҳаётига умид, хонадонларга барака олиб кирмоқда.

Батафсил
Қўшработ қир-адирлари ҳам  дарахтларга  бурканадими?

Қўшработ қир-адирлари ҳам дарахтларга бурканадими?

🕔17:55, 16.04.2026 ✔9

Нурота тоғ тизмаларини гумбурлатиб қўшиққа солган Эргаш Жуманбулбул ўғли Қўшработ туманининг Қўрғон қишлоғида туғилиб, вояга етган. Жўш воҳаси дея тарифланадиган бу жой кейинги йилларда янада обод бўлаётир. Эргаш Жуманбулбул ўғлининг уй-музейи янгиланган бинода ўз фаолиятини бошлади. Эргаш шоирнинг уй-музейини кўргани келувчилар сезиларли даражада ошди.

Батафсил
Павловния –  биз учун ишончли  табиий ҳамкор

Павловния – биз учун ишончли табиий ҳамкор

🕔17:50, 16.04.2026 ✔9

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида юртимизнинг барча ҳудудларида миллионлаб кўчатлар экилиб, яшил майдонлар кенгаймоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ховосда янги боғлар,  янги имкониятлар

    Ховосда янги боғлар, янги имкониятлар

    Сирдарё вилояти Ховос туманида бугун табиат билан инсон ўртасидаги азалий боғлиқлик яна бир бор ўз ифодасини топмоқда. «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар нафақат табиатга яшил либос кийгизмоқда, балки одамлар ҳаётига умид, хонадонларга барака олиб кирмоқда.

    ✔ 10    🕔 17:58, 16.04.2026
  • Қўшработ қир-адирлари ҳам  дарахтларга  бурканадими?

    Қўшработ қир-адирлари ҳам дарахтларга бурканадими?

    Нурота тоғ тизмаларини гумбурлатиб қўшиққа солган Эргаш Жуманбулбул ўғли Қўшработ туманининг Қўрғон қишлоғида туғилиб, вояга етган. Жўш воҳаси дея тарифланадиган бу жой кейинги йилларда янада обод бўлаётир. Эргаш Жуманбулбул ўғлининг уй-музейи янгиланган бинода ўз фаолиятини бошлади. Эргаш шоирнинг уй-музейини кўргани келувчилар сезиларли даражада ошди.

    ✔ 9    🕔 17:55, 16.04.2026
  • Павловния –  биз учун ишончли  табиий ҳамкор

    Павловния – биз учун ишончли табиий ҳамкор

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида юртимизнинг барча ҳудудларида миллионлаб кўчатлар экилиб, яшил майдонлар кенгаймоқда.

    ✔ 9    🕔 17:50, 16.04.2026
  • Яшил қалқон:  нега бизга оддий  парклар эмас, айнан  дендрология  боғлари  керак?

    Яшил қалқон: нега бизга оддий парклар эмас, айнан дендрология боғлари керак?

    Шаҳарларимиз жадал ривож­ланиб, янги бино ва иншоотлар кўпаяётган бир пайтда, табиат билан уйғунликни ва ҳаво мусаффолигини сақлаш эҳтиёжи ҳар қачонгидан ҳам ортиб бормоқда. Бундай шароитда бизга шунчаки манзарали кўчатлар эмас, балки шаҳарнинг нафас олишини таъминлайдиган чинакам «ўпка»лар керак.

    ✔ 29    🕔 15:53, 13.04.2026
  • Чиқиндининг сўнгги манзили –  электр

    Чиқиндининг сўнгги манзили – электр

    Маълумки, дунё миқёсида энг долзарб экологик масалалардан бирига айланиб бораётган муаммо бу – чиқиндилар. Таҳлилларга кўра, сўнгги йилларда маиший ва саноат чиқиндиларининг йилдан-йилга ортаётгани ер юзидаги экологик барқарорликка салбий таъсир кўрсатмоқда.

    ✔ 35    🕔 15:53, 13.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар