Иқлим      Бош саҳифа

Ҳаёт учун таҳдид БМТ Ўзбекистондаги чанг бўронлари ҳақида ташвишли баёнот берди

Куни кеча Phys.org нашрида «Қум ва чанг бўронлари таҳдиди: БМТ» номли мақола чоп этилди. Унда қум ва чанг бўронлари сони кескин ортиб бораётгани, айниқса, Марказий Осиё давлатлари ҳодисадан энг кўп жабр кўраётгани қайд этилган. Заҳарли қум бўронлари Марказий Осиё ва Шимолий Африканинг чўл ва дашт қисмларини қамраб олмоқда ва БМТ уларни «ҳаёт учун таҳдид» деб атади.

Ҳаёт учун  таҳдид  БМТ Ўзбекистондаги  чанг бўронлари  ҳақида ташвишли  баёнот берди

«Қум ва чангдан иборат қора булутларнинг ҳамма нарсани қамраб олиши ва куннинг тунга айланиши табиатнинг энг қўрқинчли томошаларидан биридир», дейди БМТ Бош котиби ўринбосари – Чўлланишга қарши кураш тўғрисидаги конвенция (UNCCD) ижрочи котиби Иброҳим Тиав.

Унинг айтишича, чанг бўронлари Шимолий ва Марказий Осиёдан жанубий Африкагача бўлган ҳамма жойда вайронагарчиликларга олиб келадиган ҳодиса. Ҳозирда ҳар йили атмосферага икки миллиард тонна қум ва чанг кўтарилади, бу Гизадаги 360 та пирамида оғирлигига тенг.

Чангнинг асосий глобал манбалари Шимолий Африка, Яқин Шарқ ва Шарқий Осиё бўйлаб шимолий ярим шарда жойлашган. Жанубий яримшарда Австралия, Жанубий Америка ва Жанубий Африка асосий чанг манбалари ҳисоб­ланади.

Мутахассисларнинг огоҳлантиришича, бўронлар «ҳаётга таҳдид солувчи» таъсир кўрсатиши мумкин, аммо ҳукуматларда уларга қарши самарали курашиш учун воситалар йўқ.

«Юпқа чанг зарралари юқори тропосфера даражаларига (баландлиги бир неча километргача) кўтарилиб, шамол уларни узоқ масофаларга олиб кетиши мумкин», – дейилади хабарда.

Илгари камдан-кам учрайдиган бундай бўронлар энди баҳорда бошланиб, Марказий Осиёнинг катта қисмида кузгача давом этмоқда. Қум бўронлари кўпинча Ўзбекистондаги Орол денгизининг қуриб қолган ҳудудларида, шунингдек, Қозоғистон чўлларида ва Афғонистоннинг жанубида бошланади.

UNCCD шунингдек, бўронлар келтирган иқтисодий зарарга ишора қилди. Дунё ҳар йили қарийб миллион квадрат километр соғлом, унумдор ерларни йўқотади. 2015-2019 йиллар мобайнида бутун дунё бўйлаб тахминан 4,2 миллион квадрат километр ҳудуд чанг бўронларидан зарар кўрди, бу Марказий Осиёдаги бешта давлатнинг умумий майдонига тенг.




Ўхшаш мақолалар

Каспийни  ҳам Орол  тақдири кутмоқдами?

Каспийни ҳам Орол тақдири кутмоқдами?

🕔15:01, 11.06.2026 ✔76

Дунёдаги энг йирик ички сув ҳавзаси ҳисобланган Каспий денгизининг сув сатҳи тобора пасайиб бормоқда. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Атроф-муҳит дастури хабар берди.

Батафсил
Сел ва ёмғир сувларини тўплашга қаратилган ёндашувларнинг  аҳамияти нимада?

Сел ва ёмғир сувларини тўплашга қаратилган ёндашувларнинг аҳамияти нимада?

🕔16:58, 04.06.2026 ✔88

Дунёда иқлими ўзгариши таъсирида тоғ музликларининг қисқариши, ёғинларнинг нотекис тақсимланиши, қурғоқчилик даврларининг ортиши ҳамда сел-тошқин ҳодисаларининг кўпайиши кузатилмоқда. Шу боис мамлакатимизда сув ресурсларини тежаш, мавжуд сув манбаларидан оқилона фойдаланиш ва сел ҳамда ёмғир сувларини тўплашга қаратилган ёндашувлар муҳим аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
Ўзбекистоннинг экология соҳасидаги халқаро ҳамкорлиги:  муаммо  ва ечимлар

Ўзбекистоннинг экология соҳасидаги халқаро ҳамкорлиги: муаммо ва ечимлар

🕔16:57, 04.06.2026 ✔91

Бугунги кунда бутун дунёда, хусусан, Марказий Осиё минтақасида кузатилаётган глобал иқлим ўзгаришлари, сув ресурсларининг тақчиллиги ва биохилма-хилликни сақлаб қолиш масалалари доимий халқаро ҳамкорликни тақозо этмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар