Экоолам      Бош саҳифа

Глобал иқлим ўзгаришлари ва чўлланишга қарши курашиш – умумжаҳон масаласи

13 ноябрь куни Самарқанд шаҳридаги Конгресс марказида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Чўлланишга қарши кураш тўғрисидаги конвенциясининг (UNCCD) бажарилишини кўриб чиқиш қўмитасининг 21-сессияси (CRIC21) бошланди.

Глобал иқлим  ўзгаришлари ва чўлланишга қарши курашиш – умумжаҳон  масаласи

Йиғилиш БМТнинг Чўлланишга қарши кураш тўғрисидаги конвенцияси ташкил этилганидан бери уюштирилган энг муҳим тадбирлар ва бўлиб, Марказий Осиёда илк бор ўтказилмоқда. Унда 196 та мамлакатдан ва Европа Иттифоқи, фуқаролик жамияти ва илмий доиралардан 500 га яқин вакил иштирок этмоқда.

Сессиянинг очилишига бағишланган ялпи мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тадбир қатнашчиларига мурожаатини Олий Мажлис Сенати Раиси Т.Норбоева ўқиб эшитирди.

Мурожаатда Ўзбекистон ва бутун Марказий Осиё минтақаси иқлим ўзгаришининг салбий таъсири ва улар келтириб чиқарадиган ижтимоий, экологик муаммоларнинг оғир оқибатларини тўлиқ ҳис қилинаётгани қайд этилган.

«Бугун биз бир авлоднинг кўз ўнгида йўқ бўлиб бораётган Орол денгизи глобал ҳалокатининг оғир оқибатларига қарши курашяпмиз. Бу таҳдидларнинг барчаси ва бошқа кўплаб омиллар нафақат минтақамизда, балки бутун дунёда аҳоли фаровонлиги ва саломатлигига бевосита таъсир кўрсатмоқда, бу эса Барқарор ривожланишнинг асосий мақсадларига эришиш йўлида ҳамкорликни янада мус­таҳкамлашни тақозо этмоқда.

Ўзбекистоннинг жорий сессия якунларига кўра қум ва чанг бўронлари бўйича Самарқанд декларациясини қабул қилиш ташаббуси халқаро экспертлар ҳамжамияти томонидан қўллаб-қувватланишига ишонаман» деб қайд этади Президент Шавкат Мирзиёев.

Шунингдек, форум иштирокчиларига БМТ Бош котиби Антонио Гуттериш ҳам мурожаат йўллади. Мурожаатни БМТ Бош котиби ўринбосари – Чўлланишга қарши кураш тўғрисидаги конвенция (UNCCD) ижрочи котиби Иброҳим Тиав ўқиб берди. 

Ялпи мажлисда мазкур сессия ва унинг аҳамияти юзасидан Чўлланишга қарши кураш тўғрисидаги конвенция ижрочи котиби, 21-сессия (CRIC21)  раиси Иброҳим Тиав, Ўзбекистон Республикаси экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ҳамда турли мантақалар вакиллари нутқ сўзлади.

– Дунё бўйлаб кузатилаётган қурғоқчилик, ўрмон ёнғинлари ва жазирама тўлқинлар бир-бири билан боғлиқ бўлган иқлим ва табиат инқирозларининг аломатларидир,

 – деди Иброҳим Тиав. – Маълумотларга кўра, 2015 йилдан бери 4 миллион квадрат километр унумдор ерлар – тахминан Ўрта Осиё ҳажмига тенг майдон йўқолган. Дунё бўйича соғлом ва унумдор ерларнинг йиллик йўқотилиши тахминан 100 миллион гектарни ташкил қилмоқда. Бироқ қўшимча таназзулни тўхтатиш ва мавжуд мажбуриятларнинг бажарилишини тезлаштириш белгиланган мақсадлардан ошиб кетиши мумкин. 2030 йилга бориб ердан фойдаланиш бўйича глобал мақсадларга эришиш учун ернинг кейинги деградациясини зудлик билан тўхтатишимиз ва камида 1 миллиард гектар майдонни тиклашимиз керак.

– Дунё уч томонлама глобал инқироз билан курашаётган бир пайтда ерга бўлган муносабатимизни қайта кўриб чиқиш долзарб масала ҳисобланади, – деди Азиз Абдуҳакимов. – Ерни соғлом сақлаш иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва мослашиш борасидаги саъй-ҳаракатларимизда устувор вазифа бўлиши керак. Мазкур тадбирнинг Ўзбекистонда ўтказилиши бежиз эмас. Чунки мамлакатимиз ер деградациясининг барча салбий оқибатларини – қурғоқчилик, қум ва чанг бўронларидан тортиб қишлоқ хўжалиги экинлари маҳсулдорлиги ва биологик хилма-хиллик йўқотилишигача бўлган ҳолатларни бошдан кечирмоқда. Шунинг учун ҳам атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришлари масаласи Ўзбекистон ҳукуматининг энг муҳим стратегик устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Биз ер деградациясининг нейтраллигига эришишга интиламиз ва бу борада дастлабки натижаларни кўряпмиз.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Рес­публикаси Осиё минтақаси ва МДҲ давлатлари орасида биринчи бўлиб, 1995 йилда БМТнинг Чўлланишга қарши кураш тўғрисидаги конвенциясини ратификация қилган.

Тадбирда Ўзбекистонда глобал иқлим ўзгаришлари, чўлланишга қарши курашиш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақидаги видеолавҳа намойиш этилди.

Ялпи мажлисдан сўнг форум қатнашчилари Самарқанд тумани Оҳалик маҳалласида «CRIC-21 GREEN PARK» – «CRIC-21 яшил боғи» барпо этиш жараёнида қатнашдилар.

Президент Шавкат Мирзиёев ташаб­буси билан 2021 йилдан буён мамлакатимизда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси амалга оширилмоқда ва ҳар йили юртимиз бўйлаб бир неча миллион туп дарахт кўчатлари ўтқазилмоқда. Шу пайтгача уй-жой массивларида 1 минг 200 гектардан ортиқ боғ ва жамоат парклари, 1 миллион гектардан зиёд яшил ҳудуд ва қопламалар барпо этилди. Жорий йил 25 октябрдан 1 декабргача давом этадиган кузги дарахт экиш мавсумида 85 миллион туп кўчат экиш режалаштирилган. Хусусан, ўрмон хўжаликларида 5 миллион туп дарахт экиш, чиқинди полигонлари атрофида ва йирик саноат корхоналари ҳудудида «яшил белбоғ» яратиш, дала четларида 20 миллион туп терак, тут ва узум, боғча, мактаб, олий ўқув юртлари ва шифохоналар ҳудудида 3,5 миллионта кўчат ўтқазиш, Оролнинг қуриган тубида 100 минг гектарда «яшил қоплама»лар барпо этиш кўзда тутилган.

Айни пайтда давом этаётган кузги дарахт экиш мавсумида Самарқанддаги халқаро форум доирасида «CRIC-21» боғига асос солинди.

Янги боғда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов, БМТ Бош котиби ўринбосари – Чўлланишга қарши кураш тўғрисидаги конвенция (UNCCD) ижрочи котиби Иброҳим Тиав ҳамда хорижий делегациялар вакиллари кўчатлар ўтқазди. 2,5 гектар майдонда ташкил этилаётган «CRIC-21» боғида 1200 тупдан ортиқ садақайрағоч, япон сафораси, каталпа, шумтол сингари ўн турга яқин дарахт кўчати экилди.

Куннинг иккинчи ярмида сессия бир неча йўналиш­лар бўйича ўз ишини давом эттирди. Бу мажлис ва муҳокамларда Чўлланишга қарши кураш тўғрисидаги конвенциянинг бажарилиши кўриб чиқилди.

Халқаро форум давом этмоқда.

 

Ғолиб ҲАСАНОВ,

ЎзА мухбири




Ўхшаш мақолалар

Тозалик ва  озодалик ойлиги Поклик –  иймондандир

Тозалик ва озодалик ойлиги Поклик – иймондандир

🕔09:21, 23.10.2025 ✔11

Бугун кўчаларимизда, боғ ва маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари авжида. Бу манзара ўтмишдаги гўзал анъаналарни ёдга солади.

Батафсил
Ҳашамат ва экзотика  қурбонига  айланаётган ҳайвонлар

Ҳашамат ва экзотика қурбонига айланаётган ҳайвонлар

🕔15:33, 16.10.2025 ✔33

Мамлакатимизда жорий йилнинг июнь-июль ойларида учта веб-платформа ва бир нечта ижтимоий тармоқ ўрганилганда 17 турдаги – жами 1300 дан ортиқ ҳайвонлар таклиф қилинган 544 та онлайн эълон қайд этилган.

Батафсил
Хўжайлида Экопартияга  ишонч  ошмоқда

Хўжайлида Экопартияга ишонч ошмоқда

🕔15:30, 16.10.2025 ✔33

Мамлакатимиздаги ҳар бир идора ва ташкилот фаолиятига баҳо берганда биринчи галда унинг халқ билан мулоқоти, муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф қилишдаги саъй-ҳаракатига эътибор қаратилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тозалик ва  озодалик ойлиги Поклик –  иймондандир

    Тозалик ва озодалик ойлиги Поклик – иймондандир

    Бугун кўчаларимизда, боғ ва маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари авжида. Бу манзара ўтмишдаги гўзал анъаналарни ёдга солади.

    ✔ 11    🕔 09:21, 23.10.2025
  • Ҳашамат ва экзотика  қурбонига  айланаётган ҳайвонлар

    Ҳашамат ва экзотика қурбонига айланаётган ҳайвонлар

    Мамлакатимизда жорий йилнинг июнь-июль ойларида учта веб-платформа ва бир нечта ижтимоий тармоқ ўрганилганда 17 турдаги – жами 1300 дан ортиқ ҳайвонлар таклиф қилинган 544 та онлайн эълон қайд этилган.

    ✔ 33    🕔 15:33, 16.10.2025
  • Хўжайлида Экопартияга  ишонч  ошмоқда

    Хўжайлида Экопартияга ишонч ошмоқда

    Мамлакатимиздаги ҳар бир идора ва ташкилот фаолиятига баҳо берганда биринчи галда унинг халқ билан мулоқоти, муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф қилишдаги саъй-ҳаракатига эътибор қаратилади.

    ✔ 33    🕔 15:30, 16.10.2025
  • Экорейд  Ваҳшиёна  балиқ  ови  зарар 100 миллион сўмдан ортиқ

    Экорейд Ваҳшиёна балиқ ови зарар 100 миллион сўмдан ортиқ

    Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги табиий, ресурслар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраш борасида доимий назорат олиб бормоқда. Назорат қанчалик кучли йўлга қўйилганига қарамасдан, соҳага оид ҳуқуқбузарликлар ҳалигача тугагани йўқ.

    ✔ 35    🕔 15:29, 16.10.2025
  • Сув бошидаги  тежамкорлар

    Сув бошидаги тежамкорлар

    Ҳазорасп Хоразм вилоятининг кунчиқар дарвозасидаги туманлардан бири саналади. Айнан бу ердан воҳанинг барча туманларига оқиб борувчи сув тармоқлари бошланади. Шу боисдан бўлса керак ушбу ҳудудда ҳеч қачон сув танқислиги кузатилган эмас. Гарчи шундай бўлса-да ҳазораспликлар сувдан тежаб, оқилона фойдаланишга жиддий эътибор қаратиб келадилар.

    ✔ 44    🕔 14:54, 09.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар