Экоолам      Бош саҳифа

«Яшил белбоғ»лар экологик барқарорликни таъминлашда муҳим омил

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси орқали бугунги кунда яшил оламни сақлаш ва кўпайтириш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан бу жараённи пухта ташкил этиш ташаббуси илгари сурилди.

«Яшил белбоғ»лар  экологик барқарорликни таъминлашда  муҳим омил

Ушбу лойиҳанинг мақсади юртимизнинг барча аҳоли пунктларини кўкаламзорлаштириш ва шу йўл билан жамоатчилик диққатини ҳозирги кундаги минтақамиздаги экологик муаммоларнинг манфаатли ечимига қаратишдан иборат.

Давлатимиз раҳбарининг «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда 2023 йил 11 сентябрдаги ПҚ-300-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон – 2030» стратегиясида 2023 йил куз мавсумида 260 та ва 2024 йилда 44 та яшил боғлар барпо этиш учун ер майдонларини белгиланган тартибда ажратиш бўйича чоралар кўриш белгиланган. Шунга асосан айни вақтда Бухоро вилоятида 34,65 гектар ер майдонда яшил боғлар ташкил қилинган.

Қадимий Бухоронинг барча ҳудудларида аҳоли яшаш шароитини янада яхшилаш, экологик ҳолатни соғломлаштириш, кўҳна шаҳарни шамол таъсиридан ҳимоялаш, тупроқ эрозиясининг олдини олиш, қумлар кўчишини бартараф этиш ҳамда мўътадил микроиқлим шароитини яратиш бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан саналади. Шу мақсадда Бухоро шаҳри атрофида ҳар йили 10 километр масофада «яшил белбоғ» – ҳимоя дарахтзорларини барпо этиш кўзда тутилган. Жумладан, 2020-2021 йилларда Бухоро вилоят Ўрмон хўжалиги бошқармаси тизимидаги ўрмон хўжаликлар томонидан Бухоро шаҳар атрофи бўйлаб 10 километр масофада 4 турдаги дарахт кўчатларидан жами 12,8 минг дона кўчат экилиб, ҳимоя дарахтзорлари барпо қилинган.

Жорий йилда Бухоро вилояти ҳудудида 40 минг гектар ўрмонзорлар, яшил қопламалар барпо этиш режалаштирилган бўлиб, амалда ўрмон хўжаликлари томонидан 40 минг 100 гектар ер майдонида саксовул уруғи ва кўчатлари қадаб чиқилди. Умуман олганда, экиш ишларига жами 160,4 тонна чўл ўсимликлари уруғлари ҳамда 2 миллион донадан ортиқ саксовул кўчатлари экилди.

Айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш қизғин паллага кирди. Юртимиз бўйлаб ҳар бир маҳаллаю овуллар, йўл четлари, қиру адирларга эзгу ниятлар билан дарахт экилмоқда.

Халқимизда боғ яратиш, эккан дарахтимнинг соя-салқини, мева-чевасидан ўзгалар баҳраманд бўлсин, дея ният қилиб дарахт экишдек яхши бир анъана бор. Худди шундай эзгу ниятлар билан Бухоро вилоятида ҳам кўчатлар экилмоқда. Энг муҳими, бу тадбирларда барча бирдек фаол қатнашмоқда.

Бухоро вилоятида 2023 йил куз мавсумида 6,5 миллион тупдан зиёд манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экиш режалаштирилган бўлиб, 8 ноябрь ҳолатида 926 минг 500 дона туманлар иқлимига мос кўчатлар экишга эришилди.

Маълумки, Бухоро заминида шўрланиш даражаси нисбатан юқори. Шу сабабли вилоятимиз иқлимига мос тут, катальпа, терак, қайрағоч ҳамда садақайрағоч каби манзарали дарахтлар экиш мақсадга мувофиқ.

Шунингдек, Бухоро иқлими жуда мураккаб, об-ҳавоси гармселли, изғиринли, жазирама ёзи тандир тафтидан иссиқроқ, қиши қуруқ совуқ, шўрланиш даражаси юкори бўлгани учун бундай шароитда туманларда экиладиган дарахтларнинг турини танлаб олиш алоҳида масъулият талаб қилади.

Маҳаллий иқлим шароитига мослашган чидамли, унувчан, кислород чиқарувчи, чангни сақловчи, шамолни тўсувчи ва соя берувчи манзарали дарахтлардан бири бу садақайрағочдир. Садақайрағочнинг шарсимон тури зич шох-шаббаси туфайли энг манзарали қайрағоч турларидан бири ҳисобланади, узоқ ўтмишдаёқ бу тур кўкаламзорлаштириш мақсадларида шаҳар ва қишлоқларга кўплаб экилган.

Маҳаллаларда ўтказилган дарахт экиш акцияси давомида ҳудудлардаги экилган дарахтлар ва буталарнинг суғорилиши, парваришлаш ишларини агротехник қоидаларга риоя қилган ҳолда олиб борилишига эътибор қаратилмоқда.

Бугунги кунда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси ва «яшил белбоғ» доирасида юртимизнинг барча ҳудудларида кўчат экилишидан мақсад –экологик мувозанатни сақлаш, дарахтларни кўпайтиришга эътибор қаратишдир. Лойиҳа доирасидаги чора-тадбирлар Бухоро вилоятнинг барча туманлари, маҳалла ва қишлоқларида ҳам уюшқоқлик билан ташкил этилмоқда.

Сиз ҳам «Яшил макон» лойиҳасига ўз ҳиссангизни қўшинг. Она табиат тақдири, қолаверса, келажак авлод тақдири учун бефарқ бўлманг!

 

Нигора МУРОДОВА,

Бухоро вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва

иқлим ўзгариши бошқармаси

бош мутахассиси




Ўхшаш мақолалар

«Қўшним  йўлбарс боқмоқда...»

«Қўшним йўлбарс боқмоқда...»

🕔15:14, 10.05.2024 ✔30

Жонзотлар учун энг муҳим нарса бу озуқа бўлса, ёввойи ҳайвонлар учун иккинчи муҳим нарса бу уларнинг табиат қўйнида эркин яшашидир.

Батафсил
Тозаликка масъул ташкилотнинг ўзи  «бемор»

Тозаликка масъул ташкилотнинг ўзи «бемор»

🕔17:00, 02.05.2024 ✔52

Уйимизни қай даражада тоза сақласак, табиат ҳам худди шундай муносабатга муҳтож. Аммо атроф-муҳитга назар ташланса, бутунлай бошқача манзара. Табиат бизга, наҳотки, ўгай бўлса?!.

Батафсил
Табиатнинг  жонкуяр қизи

Табиатнинг жонкуяр қизи

🕔16:57, 02.05.2024 ✔44

Бир неча 10 йилдан сўнг дунё манзараси қандай бўлиши ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Инсониятнинг ҳаёт кечириш тарзи қай тарзда ўзгариши мумкинлиги ҳақида-чи? Ҳозирги кунда тобора глобаллашиб бораётган экологик муаммолар таъсирида атроф-муҳит қай ҳолга келади?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Қўшним  йўлбарс боқмоқда...»

    «Қўшним йўлбарс боқмоқда...»

    Жонзотлар учун энг муҳим нарса бу озуқа бўлса, ёввойи ҳайвонлар учун иккинчи муҳим нарса бу уларнинг табиат қўйнида эркин яшашидир.

    ✔ 30    🕔 15:14, 10.05.2024
  • Тозаликка масъул ташкилотнинг ўзи  «бемор»

    Тозаликка масъул ташкилотнинг ўзи «бемор»

    Уйимизни қай даражада тоза сақласак, табиат ҳам худди шундай муносабатга муҳтож. Аммо атроф-муҳитга назар ташланса, бутунлай бошқача манзара. Табиат бизга, наҳотки, ўгай бўлса?!.

    ✔ 52    🕔 17:00, 02.05.2024
  • Табиатнинг  жонкуяр қизи

    Табиатнинг жонкуяр қизи

    Бир неча 10 йилдан сўнг дунё манзараси қандай бўлиши ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Инсониятнинг ҳаёт кечириш тарзи қай тарзда ўзгариши мумкинлиги ҳақида-чи? Ҳозирги кунда тобора глобаллашиб бораётган экологик муаммолар таъсирида атроф-муҳит қай ҳолга келади?

    ✔ 44    🕔 16:57, 02.05.2024
  • «Кемалар  қабристони»да  табиатнинг  йиғиси  эшитилади

    «Кемалар қабристони»да табиатнинг йиғиси эшитилади

    Қорақалпоғистоннинг олис Мўйноқ туманида иккита ажойиб музей борлигини биласизми? «Мўйноқ экология музейи» ҳамда «Орол денгизи тарихи музейи» ҳамиша қизиқувчилар билан гавжум.

    ✔ 32    🕔 16:54, 02.05.2024
  • Соғлом ҳаёт  ва барқарор  келажакка шунчаки  эришиб бўлмайди!

    Соғлом ҳаёт ва барқарор келажакка шунчаки эришиб бўлмайди!

    Ҳамма бирлашсагина бирор натижага эришиш мумкин

    ✔ 22    🕔 16:44, 02.05.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар