Табиат      Бош саҳифа

БМТ: Марказий Осиё ерларининг 38,4 фоизи қурғоқчилик ҳолатида

Ҳар йили ҳаво ҳароратининг исиши туфайли Марказий Осиёда узоқ муддатли қурғоқчиликлар кўпайиб бормоқда ва бу катта иқтисодий ва ижтимоий муаммоларни келтириб чиқаради. Бу ҳақда 13 ноябрь куни Самарқандда бошланган БМТнинг чўлланишга қарши кураш тўғрисидаги конвенцияси ижросини кўриб чиқиш қўмитасининг 21-сессиясида айтилди.

БМТ: Марказий Осиё ерларининг  38,4 фоизи  қурғоқчилик ҳолатида

Ушбу сессияда Марказий Осиё аҳолисининг қарийб 60 фоизи тўғридан-тўғри асосий даромад манбаи сифатида қишлоқ хўжалигига боғлиқлиги, шу сабабли қурғоқчилик минтақа аҳолисининг аксарият қисмининг иқтисодий хавфсизлиги ва фаровонлигига жиддий таҳдид солаётгани қайд этилган. Шунингдек, қурғоқчиликнинг таъсири трансчегаравий экани, шунинг учун ҳам қурғоқчилик хавфи ва заифлигини камайтириш бўйича ҳаракатлар минтақавий даражада мувофиқлаштирилиши зарурлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

БМТ маълумотларига кўра, Марказий Осиёда 152,06 миллион гектар ёки 38,43 фоиз ер майдони қурғоқчилик ҳолатида бўлиб, шундан 1,33 фоизи қаттиқ қурғоқчилик, 0,23 фоизи эса ўта қурғоқчилик ҳолатидадир.

Таҳдид кўламини тушуниш учун шуни таъкидлаш керакки, бу ҳудуд бутун Франциядан деярли уч баравар катта. Тожикистонда бутун мамлакат ҳудудининг 47 фоизи, яъни 6,7 миллион гектар ер турли даражада қурғоқчиликка учраган. Қирғизистонда бу кўрсаткич 42,4 фоизни ташкил этади.

Вазият қуйи оқимдаги учта давлатда ёмонроқ – Ўзбекистонда қурғоқчилик бутун мамлакат ҳудудининг 89,5 фоизига, Туркманистонда – 88, Қозоғистонда – 76 фоизига таъсир қилади.

Мутахассислар Марказий Осиёнинг қурғоқчиликка мойиллиги иқлим ўзгариши, Орол денгизининг қуриши, аҳоли сонининг кўпайиши, ерларнинг таназзулга учраши, табиий ресурслардан беқарор фойдаланиш ва атроф-муҳит муҳофазасининг самарасизлиги билан боғлиқлигини қайд этган.

Муаммо жиддий эканига қарамай, Марказий Осиёдаги қурғоқчилик ҳақида расмий равишда камдан-кам қайд этилади. Масалан, қурғоқчилик Марказий Осиё­да рўйхатга олинган офатларнинг атиги 2-3 фоизини ташкил қилади.

Қурғоқчилик оқибатида иқтисодий йўқотишлар ҳажми ҳам жуда катта. Фавқулодда вазиятлар маълумотлар базаси маълумотларига кўра, 2000 — 2016 йилларда Марказий Осиёда қурғоқчиликдан кўрилган иқтисодий йўқотишлар 2 миллиард доллардан ошган, уларнинг аксарияти қишлоқ хўжалиги соҳасига тўғри келган. Бу салбий жараённи секинлаштиришнинг ягона йўли минтақавий ҳамкорликни мус­таҳкамлашдир.




Ўхшаш мақолалар

Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

🕔14:37, 22.10.2026 ✔23

Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

Батафсил
Ноёб  кўршапалак тури топилди

Ноёб кўршапалак тури топилди

🕔14:33, 22.10.2026 ✔24

Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

Батафсил
Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

🕔14:26, 22.10.2026 ✔25

Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

    Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

    Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

    ✔ 23    🕔 14:37, 22.10.2026
  • Ноёб  кўршапалак тури топилди

    Ноёб кўршапалак тури топилди

    Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

    ✔ 24    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

    Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

    Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

    ✔ 25    🕔 14:26, 22.10.2026
  • Салар каналида сувнинг ифлосланиши  сабаби нима?

    Салар каналида сувнинг ифлосланиши сабаби нима?

    Сув – табиатнинг энг муҳим бойликларидан бири. Инсон ҳаёти ҳам, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳам бевосита унга боғлиқ.

    ✔ 105    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Экологик «парковка»:  яшилликни асраб, қулайлик яратиш  имкони

    Экологик «парковка»: яшилликни асраб, қулайлик яратиш имкони

    Автомобиль бугунги ҳаётимизнинг ажралмас қисми. Аммо автомобиль сони кўпайгани сари уларни қаерга ва қандай жойлаштириш масаласи ҳам тобора мураккаблашмоқда.

    ✔ 122    🕔 14:53, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар