Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида соғлиқни сақлаш вазирининг ахбороти эшитувида депутатлар «Док-1 Макс» туфайли вафот этган 65 нафар боладан кейин вазирлик қандай хулоса чиқаргани ҳақида вазирга юзланди.
Соғлиқни сақлаш вазири
Амрилло ИНОЯТОВ:
– Бу воқеадан қаттиқ хулоса қилганмиз. Ўша пайтда вазирнинг биринчи ўринбосари сифатида мен ҳам бу ҳақда кеч билганман ва бу менинг ҳам хатоим. Шифокорларимиз айнан шу препаратдан заҳарланиш эканлигини билишмаган.
Шуни айтиш керакки, январнинг биринчи 10 кунида 17 минг ҳамширамиз уйма-уй юриб, бу турдаги препаратларни йиғиб олди. Президентимиз топшириғи билан орган ходимлари 18 мингга яқин дорихонадан бу препаратларни йиғиштириб олди.
Бундан ташқари, ҳудудлардан 100 га яқин болалар Болалар миллий тиббиёт маркази ва Республика шошилинч тез тиббий ёрдам марказига олиб келиниб, уларнинг ҳаёти сақлаб қолинди.
Барча масъуллар қонун олдида жавоб беради, албатта. Бу каби ҳолатларга йўл қўйишга ҳаққимиз йўқ. Бундай ҳолатларга йўл қўймаслик учун тизимли ишларни бошлаганмиз. Тизимдаги ходимлар билан биргаликда масъулиятни ўз бўйнимизга олиб, бу каби ҳолатлар такрорланмаслиги учун тизимли ишларни амалга оширамиз.
Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг
🕔14:26, 22.10.2026
✔20
Ҳурматли тадбиркорлар, экспортёрлар ва қайта ишловчи корхоналар! Энди юртимизнинг табиий бойликларидан қонуний фойдаланиш, доривор ва техник ўсимликлар хомашёсини йиғиш ҳамда қайта ишлаш бизнесини ривожлантириш учун янги имконият мавжуд!
Батафсил
Соғлом овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин
🕔13:13, 15.10.2026
✔93
Янги тадқиқотлар MIND диетасига кўпроқ амал қилган одамларда мия ҳажмининг қисқариши секинроқ кечганини аниқлади. Бу ҳақда Science тадқиқот натижаларини эълон қилди.
Батафсил
Асалари ва инсоният
🕔10:55, 18.09.2026
✔185
Асалари – фақат асал берувчи ҳашарот эмас. У гулли ўсимликларнинг кўпайиши, мева ва уруғ ҳосил қилиши, генетик хилма-хилликнинг сақланишини таъминлайдиган асосий экологик бўғинлардан биридир.
Батафсил