Хориж хабарлари      Бош саҳифа

Чиқиндини маҳсулотга айлантириш учун Япония компаниялари чақирилмоқда

Осиё тараққиёт банки (OTБ) томонидан Марказий ҳамда Ғарбий Осиё ҳудудларида амалга оширилаётган лойиҳаларнинг 17 фоизи Ўзбекистонга тўғри келмоқда. Мамлакатимиз минтақада бу кўрсаткич бўйича иккинчи ўринда. Жорий йилда жами 3,5 миллиард долларга яқин миқдорда 25 та лойиҳа имзоланган.

Чиқиндини  маҳсулотга  айлантириш  учун Япония компаниялари чақирилмоқда

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирилиги ахборот хизматининг маълум қилишича, вазир Азиз Абдуҳакимов ва Осиё тараққиёт банки Сув ва шаҳарсозликни ривожлантириш сектори катта директори Норио Саито билан учрашди. Учрашув давомида шаҳарларни комплекс ривожлантириш, экология соҳасидаги ходимлар малакасини ошириш, Япониядаги чиқиндини қайта ишлаш соҳасидаги компанияларни Ўзбекистонга жалб қилиш каби долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Мулоқот чоғида Норио Саито 2025-2026 йилларга мўлжалланган «Қаттиқ маиший чиқиндиларни барқарор бошқариш» лойиҳасининг 2-босқичини бошлаш таклифини билдирди.

Шунингдек, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан жорий этилган Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг давлат-хусусий шерикчилик асосида амалга ошираётган ислоҳотларини қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

Учрашув давомида шаҳарларни комплекс ривож­лантириш, экология соҳасидаги ходимлар малакасини ошириш, Япониядаги чиқиндини қайта ишлаш билан шуғулланувчи компанияларни Ўзбекистонга жалб қилиш каби долзарб масалалар муҳокама қилинди. Япониядаги чиқинди соҳасида етакчи компанияларни Ўзбекистонга жалб қилиш, соҳада Осиё тараққиёт банки томонидан инвестицияларни олиб кириш, грантлар ажратилиши ҳамда вазирлик ва қуйи ташкилотлар ходимларининг малакасини ошириш борасида ўзаро ҳамкорлик масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Учрашув якунида Осиё тараққиёт банки Сув ва шаҳарсозликни ривожлантириш сектори катта директори Норио Саито Ўзбекистонда экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, қурғоқчиликка қарши кураш борасида амалга оширилаётган ишларни юқори баҳолади. ОТБ бу борадаги ҳамкорликни давом эттиришга тайёр экани қайд этилди.




Ўхшаш мақолалар

Бир километрли  велойўлак – муаммога  ечим эмас

Бир километрли велойўлак – муаммога ечим эмас

🕔14:50, 02.10.2026 ✔119

Манзилгача узлуксиз йўналиш яратиш орқали тизимни ривожлантириш керак

Батафсил
Дарахт экиш иқлим инқирозига  ечим бўла оладими?

Дарахт экиш иқлим инқирозига ечим бўла оладими?

🕔13:23, 20.07.2026 ✔254

Сўнгги йилларда кўплаб давлатлар оммавий дарахт экиш дастурларини амалга оширмоқда. Бу борада Хитойнинг «Буюк яшил девор» лойиҳаси дунёдаги энг йирик ўрмон тиклаш ташаббусларидан бири ҳисобланади.

Батафсил
Швейцария музликлари  шиддат билан эримоқда

Швейцария музликлари шиддат билан эримоқда

🕔13:17, 20.07.2026 ✔191

Европани қамраб олган кучли иссиқлик тўлқини Швейцария музликларининг одатдагидан анча эрта эришига сабаб бўлди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар