Экоолам      Бош саҳифа

Эпидемияга қарши энг оқилона ва самарали кураш озодаликка риоя қилишдир

Тарихга назар ташласак, катта эпидемик ҳолакатлар бизнинг минтақамизда бошқа ҳудудларга қараганда бир қадар камроқ кузатилган. Бунинг сабабини таҳлил қилиб кўрган мутахассислар мазкур ҳодиса шахсий гигиена ва атроф-муҳит озодалигини сақлашга катта эътибор берилгани билан боғлиқлигини таъкидлашади.

Эпидемияга қарши энг оқилона ва самарали кураш    озодаликка риоя қилишдир

Халқ табиблари бир неча асрлик тажрибага асосланиб, соғлиқни сақлаш ва касалликларнинг олдини олиш мақсадида бир қатор гигиеник қоидаларни ишлаб чиқишган. Бу борада биринчи навбатда инсон танасининг ҳамиша тоза ва озода бўлишига катта эътибор қаратилган. Шунинг учун ҳаммом инсонларнинг асосий диққат марказида бўлган. Ҳаммомда чўмилиш соғлиқни сақлаш ва кучайтиришда энг муҳим воситалардан, деб ҳисобланган. Шахсий хонадонларда ҳаммомлар ташкил қилишдан ташқари катта шаҳарларда жамоат ҳаммомлари ҳам барпо этилган. Улар шаҳарларнинг зич аҳолиси орасида тарқалиши мумкин бўлган оммавий касалликларга қарши шахсий озодалик билан курашишнинг асосий воситаси бўлиб хизмат қилган.

Гигиеник қоидалардан яна бири баданни ортиқча туклардан тоза тутиш ҳисобланган. Туклар ўзида зарарли микробларни йиғувчи ва инсон саломатлигига жиддий таъсир ўтказувчи омил сифатида қаралган. Сочда турли микроблар йиғилишининг олдини олиш мақсадида тиббиёт ходимлари, ошпазлар, новвойлар, тозалик мутасаддилари ва шу каби хизматлар вакилларининг сочлари ҳамиша бош кийим билан тўсилган ҳолда бўлиши талаб этилган. Айниқса, нопок жойларда бош кийимсиз юриш қатъий тақиқланган. Бу гигиеник таомил халқ ичида мустаҳкам ўрнашиб, қадрият даражасида қаралган.

Шунингдек, овқатланишдан олдин ва кейин ҳар доим тишларни тозалаш ҳамда қўл ювиш масаласига ҳам катта эътибор қаратилган. Бу баъзи бир касалликларнинг (улар замонавий тиббиётда фемоз ва парафемоз деб номланади) олдини олиши табибларнинг амалиётлари давомида ўз исботини топган.

Шахсий гигиена қоидаларига қатъий амал қилинганидан сўнг кейинги масала инсон тановул қиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари ва уларни тайёрлаш жараёнида озодаликка эътибор қаратиш бўлган. Шаҳарларда яроқсиз озиқ-овқатлар натижасида келиб чиқадиган касалликлар тарқалмаслигига катта аҳамият берилган. Бунинг учун шаҳар маъмурияти таркибидаги ходимлар бозорларда сотиладиган озиқ-овқатларни, айниқса, гўшт ва нон маҳсулотларининг яроқлилигини мунтазам текшириб туришган.

Озиқ-овқат маҳсулотлари тайёрлаш ва сотиш билан шуғулланадиган ҳар бир ходим биринчи навбатда aлбатта гигеник қоидаларни бажариши шарт бўлган.

Жумладан, қассоблардан қуйидаги қоидаларни бажариш қатъий талаб қилинган: сўйишга фақат соғлом ва тетик молларни олиш, сўйи­лган молни обдан тозалаш, лимфа безларини топиб, олиб ташлаш, қон ва бошқа олиб ташланган жойларни чуқур қазиб кўмиш. Ўз касбини маҳорат билан эгаллаган қассобларнинг асосий қоидаси – жонлиқни сўйишдан олдин бўйнига пичоқни чуқур тортиб, ҳамма қонини чиқариб ташлаш бўлган. Aгар мол шу тарзда сўйилмаган бўлса, у ейишга яроқсиз саналган, молни сўйган қассоб эса, исроф қилинган гўшт учун жавобгар ҳисобланган.

Бундай гигеник қоидалар новвойларда ҳам бўлган. Уларга нонни кунжут билан ёпиш талаби қўйилган. Овқатланадиган жойларнинг эгалари овқатларни ўта сифатли маҳсулотлардан тайёрлашлари шарт бўлган. Ширинликлар сотувчилари эса маҳсулотларини чивинлар ва бош­қа зараркунандалардан асрашлари керак бўлган. Акс ҳолда, ҳашаротлар зарар етказган ширинлик истеъмоли инсонда турли касалликларнинг юзага келишига сабаб бўлиши мумкин ҳисобланган.

Ифлосланган сув касаллик ўчоғи бўлиши мумкинлиги сабабли ариқ ва бошқа сувларга ахлат ташлаш қатъий тақиқланган ва гуноҳ саналган.

Хонликлар даврида юқумли касалликлар профилактикасига катта аҳамият берилган. Касалликнинг олдини олиш ва тарқалишига йўл қўймаслик мақсадида хавфли юқумли хасталикларга чалинганлар учун алоҳида даҳалар ташкил этилган. Юқумли касалликлар туфайли вафот этганлар жасади кейинчалик атроф-муҳит ва бошқа тизимларга зарар етказмаслиги учун хавфсиз дафн қоидалари пухта ишлаб чиқилган. Ҳатто шаҳар ёки қишлоққа унинг ташқарисида ўлган одамнинг жасадини олиб кириш тақиқланган. Халқ орасидаги бу қатъий гигиеник қоидалар ўрта асрларда Европада содир бўлгани каби эпидемияларнинг олдини олишда қўл келган.

Ўтмишда инсонлар бир қадар чекланган имкониятлар билан бўлса-да, озодаликка риоя қилиниши, атроф-муҳит ва ундаги табиий ресурс­ларни тоза сақлаш борасида катта жонбозликлар кўрсатишган. Бундай ҳаракатлар бугунги кунимиз учун ҳам ўзига хос сабоқ бўлмоғи зарур.

 

Фируза ЖУМАНИЁЗОВА,

Хоразм Маъмун академияси

илмий ходими




Ўхшаш мақолалар

«Қўшним  йўлбарс боқмоқда...»

«Қўшним йўлбарс боқмоқда...»

🕔15:14, 10.05.2024 ✔30

Жонзотлар учун энг муҳим нарса бу озуқа бўлса, ёввойи ҳайвонлар учун иккинчи муҳим нарса бу уларнинг табиат қўйнида эркин яшашидир.

Батафсил
Тозаликка масъул ташкилотнинг ўзи  «бемор»

Тозаликка масъул ташкилотнинг ўзи «бемор»

🕔17:00, 02.05.2024 ✔52

Уйимизни қай даражада тоза сақласак, табиат ҳам худди шундай муносабатга муҳтож. Аммо атроф-муҳитга назар ташланса, бутунлай бошқача манзара. Табиат бизга, наҳотки, ўгай бўлса?!.

Батафсил
Табиатнинг  жонкуяр қизи

Табиатнинг жонкуяр қизи

🕔16:57, 02.05.2024 ✔44

Бир неча 10 йилдан сўнг дунё манзараси қандай бўлиши ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Инсониятнинг ҳаёт кечириш тарзи қай тарзда ўзгариши мумкинлиги ҳақида-чи? Ҳозирги кунда тобора глобаллашиб бораётган экологик муаммолар таъсирида атроф-муҳит қай ҳолга келади?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Қўшним  йўлбарс боқмоқда...»

    «Қўшним йўлбарс боқмоқда...»

    Жонзотлар учун энг муҳим нарса бу озуқа бўлса, ёввойи ҳайвонлар учун иккинчи муҳим нарса бу уларнинг табиат қўйнида эркин яшашидир.

    ✔ 30    🕔 15:14, 10.05.2024
  • Тозаликка масъул ташкилотнинг ўзи  «бемор»

    Тозаликка масъул ташкилотнинг ўзи «бемор»

    Уйимизни қай даражада тоза сақласак, табиат ҳам худди шундай муносабатга муҳтож. Аммо атроф-муҳитга назар ташланса, бутунлай бошқача манзара. Табиат бизга, наҳотки, ўгай бўлса?!.

    ✔ 52    🕔 17:00, 02.05.2024
  • Табиатнинг  жонкуяр қизи

    Табиатнинг жонкуяр қизи

    Бир неча 10 йилдан сўнг дунё манзараси қандай бўлиши ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Инсониятнинг ҳаёт кечириш тарзи қай тарзда ўзгариши мумкинлиги ҳақида-чи? Ҳозирги кунда тобора глобаллашиб бораётган экологик муаммолар таъсирида атроф-муҳит қай ҳолга келади?

    ✔ 44    🕔 16:57, 02.05.2024
  • «Кемалар  қабристони»да  табиатнинг  йиғиси  эшитилади

    «Кемалар қабристони»да табиатнинг йиғиси эшитилади

    Қорақалпоғистоннинг олис Мўйноқ туманида иккита ажойиб музей борлигини биласизми? «Мўйноқ экология музейи» ҳамда «Орол денгизи тарихи музейи» ҳамиша қизиқувчилар билан гавжум.

    ✔ 32    🕔 16:54, 02.05.2024
  • Соғлом ҳаёт  ва барқарор  келажакка шунчаки  эришиб бўлмайди!

    Соғлом ҳаёт ва барқарор келажакка шунчаки эришиб бўлмайди!

    Ҳамма бирлашсагина бирор натижага эришиш мумкин

    ✔ 22    🕔 16:44, 02.05.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар