Табиат      Бош саҳифа

Комилжон ҚЎЗИЕВ: «Суғориш каналлари юзасидаги бўш майдонда йилига 42,8 миллиард киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқариш мумкин»

Мамлакатимизда қуёш панелларини ўрнатиш ва ундан унумли фойдаланиш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Бугунги кунда кўплаб ташкилотлар ва давлат идоралари ҳамда аҳоли хонадонлари ушбу манбани ишлаб чиқариш ва унинг истеъмоли бўйича тажриба тўплаб ҳам улгурди.

Комилжон ҚЎЗИЕВ:  «Суғориш каналлари юзасидаги  бўш майдонда йилига 42,8 миллиард киловатт соат  электр энергияси ишлаб чиқариш мумкин»

Шунга қарамай, мутахассислар қуёш панелларини ўрнатиш ва ундан самарали фойдаланишнинг ўзига хос талаб ва тартиблари борлиги ва бу бўйича тавсияларга амал қилиш зарурлигини таъкидлайди.

Уларнинг фикрича, водий ва воҳа учун қуёш панелларини ўрнатиш бурчаклари бир-бирига тўғри келмайди. Шу сабабли, ўрнатилаётган қуёш электр станцияларининг жойлашув ҳудудларини ўрганиш, қуёш энергиясидан юқори самарадорлик асосида фойдаланиш ва ўрнатилиш бурчакларини тўғри танлаган ҳолда амалга ошириш мақсадга мувофиқдир.

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти лойиҳа раҳбари Комилжон Қўзиев билан суҳбатимиз айнан шу мавзуда, яъни қуёш пеналларини ўрнатиш ва ундан самарали фойдаланиш ҳақида бўлди.

– Маълумки, қуёш панелларини ўрнатишдан олдин мутахассислар махсус ўлчов воситалари ва дастурлар ёрдамида ўрнатилиши лозим бўлган майдоннинг сояланиш даражалари, ўрнатилиш бурчагини инобатга олган техник хулосалар беради. Айтингчи, бунда масофа инобатга олинадими?

– Дарҳақиқат, мамлакатимизда ишлаб чиқарувчилар ва аҳоли томонидан электр энергиясига бўлган талаб ортиб бормоқда. Уни қондириш мақсадида қуёш ва шамол энергиясидан кенг фойдаланиляпти. Қуёш панелларини ўрнатиш ва ундан энергия олишнинг ўзига хос талаблари мавжуд. Сиз таъкидлагандек, мутахассислар қуёш панелларини ўрнатишда ҳар томонлама ўрганади ва ўзининг хулосасини беради.

Одатда энергия ишлаб чиқариш ва истеъмолчига етказишдаги харажатлар ва йўқотишларни камайтириш мақсадида қуёш панеллари истеъмолчига яқин ҳудудга жойлаштирилади. Афсуски, бундай майдонларнинг етарли эмаслиги қуёш панелларини жойлаштириш учун муқобил майдонларни қидиришга олиб келади ҳамда қуёш панелларини ўрнатиш имкониятини чеклаши мумкин.

Аҳоли пунктидан узоққа жойлаштириш эса ишлаб чиқарилган энергияни узоқ масофага узатишда энергия йўқотилишига сабаб бўлади ва у электр энергияси нархининг ошишига олиб келади.

– Биламизки, бу борада ривожланган давлатлар яхши тажрибага эга. Хўш, уларда бу муаммо қандай ҳал этилган?

– Ривожланган мамлакатларда қуёш панелларини аҳоли пунктига яқин бўлган сув ўтказувчи каналлар саҳнига (юзасига) жойлаштириш тажрибаси мавжуд. Бунда қуёш панеллари маълум конструкция ёрдамида канал сатҳидан 1,5 метрдан 4,5 метргача бўлган баландликда жойлаштирилади.

Масалан, Нидерландияда «Solar Canals» лойиҳаси доирасида суғориш каналлари саҳнига 73 минг дона қуёш панеллари ўрнатилган ва бир йилда 27 миллион киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқарилган. Лойиҳани амалга ошириш қиймати 50 миллион еврога тенг бўлган. Худди шундай ишлар АҚШнинг Калифорния, Ҳиндистоннинг Гужарат штатларида амалга оширилган.

– Бизда ҳам суғориш каналлари жуда кўп. Ушбу тажрибани Ўзбекистонда ҳам қўлласа бўладими? Суғориш каналлари устига қуёш панелларини ўрнатиш имкониятлари қандай?

– Республикамиз сув хўжалиги тизимидаги суғориш каналларининг умумий узунлиги 29,7 минг километрни ташкил этади. Агар каналларнинг эни шартли равишда ўртача 3 метр деб ҳисобланса, қуёш панелларини жойлаштириш учун қарийб 8,9 минг гектар (89,1 млн.кв.м) бўш майдон мавжуд.

Мавжуд технологиялар ёрдамида 1 квадрат метр қуёш панели орқали соатига камида 200 ватт электр энергиясини ишлаб чиқариш мумкин. Агар йил давомида 300 қуёшли кунда ўртача 8 соатдан электр энергияси ишлаб чиқарилади деб ҳисобланса, 1 квадрат метр майдонда йил давомида 480 кВт электр энергияси ишлаб чиқариш мумкин.

Демак, суғориш каналларининг юзасидаги 89,1 миллион квадрат метр бўш майдонда йилига 42,8 миллиард киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқариш мумкин.

Давлат бюджетидан ирригация тизимларини лойиҳалаш, қайта жиҳозлаш ва капитал (суғориш каналлари, ариқларни) таъмирлаш учун 1 триллион 250 миллиард сўм ажратилади. Давлат-хусусий шериклик асосида қуёш панелларини ўрнатиш эса бюджет ҳаражатларининг бир қисмини қоплайди.

Албатта, бу рақамлар назарий бўлиб, ҳар бир лойиҳада қўлланадиган муҳандислик ечимларидан келиб чиққан ҳолда ўзгариши мумкин.

– Қуёш панелларини суғориш каналлари саҳнига жойлаштиришнинг афзалликлари нималардан иборат?

– Аввало, бу қуёш панелларини жойлаштириш учун муқобил майдон ҳисобланади. Аҳоли пунктларига яқин каналларда қуёш панелларининг ўрнатилиши ер русурслари тежамкорлигини таъминлаш, қуёш панеллари қиймати нисбатан арзон ва бўш турган майдонга жойлаштириш, электр энергиясини ишлаб чиқариш харажатлари ва уни етказишдаги йўқотишларни камайтиришда қўл келади.

Шунингдек, сув саҳнини қуёш нуридан ҳимоялайди ва суғориш тизимларида катта миқдордаги сув буғланишининг олди олинади. Бу жуда муҳим жиҳат. Каналлардаги тозалаш ва таъмирлаш харажатлари нисбатан қисқаради. Қуёш панеллари ўрнатилган каналлар, зовурлар, кўлларнинг конструкциявий техник ҳолати доимий мониторингда бўлади. Бу ишлар натижасида каналларни реконструкция қилиш, таъмирлаш, қайта жиҳозлаш ҳамда қирғоқ бўйларини ободонлаштириш учун қўшимча молиявий маблағ шаклланади.

– Бу тажриба юртимиздаги барча ҳудудга мосми?

– Қуёш панелларини ўрнатишда масофанинг яқинлиги яхши самара беради дедик. Шундан келиб чиққан ҳолда ушбу таклифни тажриба лойиҳаси шаклида давлат-хусусий шериклик асосида аҳолиси зич жойлашган Фарғона иқтисодий минтақасидаги суғориш канали ёки унинг маълум бир қисмида амалга оширилса, юқори натижадорликка эришиш мумкин.

 

ЎзА мухбири Насиба ЗИЁДУЛЛАЕВА

суҳбатлашди.




Ўхшаш мақолалар

Ховосда янги боғлар,  янги имкониятлар

Ховосда янги боғлар, янги имкониятлар

🕔17:58, 16.04.2026 ✔10

Сирдарё вилояти Ховос туманида бугун табиат билан инсон ўртасидаги азалий боғлиқлик яна бир бор ўз ифодасини топмоқда. «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар нафақат табиатга яшил либос кийгизмоқда, балки одамлар ҳаётига умид, хонадонларга барака олиб кирмоқда.

Батафсил
Қўшработ қир-адирлари ҳам  дарахтларга  бурканадими?

Қўшработ қир-адирлари ҳам дарахтларга бурканадими?

🕔17:55, 16.04.2026 ✔9

Нурота тоғ тизмаларини гумбурлатиб қўшиққа солган Эргаш Жуманбулбул ўғли Қўшработ туманининг Қўрғон қишлоғида туғилиб, вояга етган. Жўш воҳаси дея тарифланадиган бу жой кейинги йилларда янада обод бўлаётир. Эргаш Жуманбулбул ўғлининг уй-музейи янгиланган бинода ўз фаолиятини бошлади. Эргаш шоирнинг уй-музейини кўргани келувчилар сезиларли даражада ошди.

Батафсил
Павловния –  биз учун ишончли  табиий ҳамкор

Павловния – биз учун ишончли табиий ҳамкор

🕔17:50, 16.04.2026 ✔9

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида юртимизнинг барча ҳудудларида миллионлаб кўчатлар экилиб, яшил майдонлар кенгаймоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ховосда янги боғлар,  янги имкониятлар

    Ховосда янги боғлар, янги имкониятлар

    Сирдарё вилояти Ховос туманида бугун табиат билан инсон ўртасидаги азалий боғлиқлик яна бир бор ўз ифодасини топмоқда. «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар нафақат табиатга яшил либос кийгизмоқда, балки одамлар ҳаётига умид, хонадонларга барака олиб кирмоқда.

    ✔ 10    🕔 17:58, 16.04.2026
  • Қўшработ қир-адирлари ҳам  дарахтларга  бурканадими?

    Қўшработ қир-адирлари ҳам дарахтларга бурканадими?

    Нурота тоғ тизмаларини гумбурлатиб қўшиққа солган Эргаш Жуманбулбул ўғли Қўшработ туманининг Қўрғон қишлоғида туғилиб, вояга етган. Жўш воҳаси дея тарифланадиган бу жой кейинги йилларда янада обод бўлаётир. Эргаш Жуманбулбул ўғлининг уй-музейи янгиланган бинода ўз фаолиятини бошлади. Эргаш шоирнинг уй-музейини кўргани келувчилар сезиларли даражада ошди.

    ✔ 9    🕔 17:55, 16.04.2026
  • Павловния –  биз учун ишончли  табиий ҳамкор

    Павловния – биз учун ишончли табиий ҳамкор

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида юртимизнинг барча ҳудудларида миллионлаб кўчатлар экилиб, яшил майдонлар кенгаймоқда.

    ✔ 9    🕔 17:50, 16.04.2026
  • Яшил қалқон:  нега бизга оддий  парклар эмас, айнан  дендрология  боғлари  керак?

    Яшил қалқон: нега бизга оддий парклар эмас, айнан дендрология боғлари керак?

    Шаҳарларимиз жадал ривож­ланиб, янги бино ва иншоотлар кўпаяётган бир пайтда, табиат билан уйғунликни ва ҳаво мусаффолигини сақлаш эҳтиёжи ҳар қачонгидан ҳам ортиб бормоқда. Бундай шароитда бизга шунчаки манзарали кўчатлар эмас, балки шаҳарнинг нафас олишини таъминлайдиган чинакам «ўпка»лар керак.

    ✔ 29    🕔 15:53, 13.04.2026
  • Чиқиндининг сўнгги манзили –  электр

    Чиқиндининг сўнгги манзили – электр

    Маълумки, дунё миқёсида энг долзарб экологик масалалардан бирига айланиб бораётган муаммо бу – чиқиндилар. Таҳлилларга кўра, сўнгги йилларда маиший ва саноат чиқиндиларининг йилдан-йилга ортаётгани ер юзидаги экологик барқарорликка салбий таъсир кўрсатмоқда.

    ✔ 35    🕔 15:53, 13.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар