Экоолам      Бош саҳифа

Экологик  муаммоларга илмий асосланган ечимлар  керак

Бугунги экологик вазиятнинг янада барқарор бўлишига эришиш ҳар бир фуқаронинг қонун олдидаги бурчи ва масъулиятига айланиб бормоқда. Бу жараёнда соҳа мутахассислари, тадқиқотчи олимлар ва профессор-ўқитувчилар етакчи мавқеда туриши шубҳасиз. Шундай экан, экологик барқарорликни таъминлаш илмий асосланган, ҳаққоний ва холис амалий ҳаракат тусини олмоғи зарур.

Экологик   муаммоларга илмий асосланган ечимлар   керак

Ер шарининг экологик вазияти ўтган асрга нисбатан мисли кўрилмаган даражада ўзгарди. Натижада, аҳоли саломатлиги ва жамият фаровонлигига хавф солаётган экологик муаммолар авж олди. Жумладан, атмосфера ифлосланиши, иқлим ўзгариши, чиқиндиларнинг кўпайиб кетиши, тупроқ деградацияси, шаҳар шароитидаги экологик муаммолар, қишлоқ хўжалиги, чорвачилик, биологик хилма-хилликнинг камайиши оқибатида экотизимларнинг мутлақ ўзгариши юзага келди. Бугун экологик муаммолар чегара билмайди, минтақа танламайди, бутун инсониятга бирдек хавф солади. Шу боис ҳам бу масала БМТнинг доимий муҳокама мавзусига айланди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида нутқ сўзлаб, ҳозирги вақтда дунёда кескин экологик вазият кузатилаётгани, сайёрамиз миқёсида учта инқироз, яъни иқлим ўзгариши, биохилма-хиллик йўқолиши ва атроф-муҳит ифлосланиши кучайиб бораётганини қайд этди. Президентимиз томонидан Ўзбекистон иқтисодиётининг асосий тармоқларини иқлим ўзгаришларига мослаштириш, углерод нейтраллигига эришиш ва «яшил» энергетика улушини кескин ошириш стратегик вазифа бўлиб қолиши таъкидланди.

Экологик хавф бугунги кунда тобора кенг тус олиб, ер юзидаги барча мамлакатларни бу ҳақда жиддий қарорлар қабул қилишга мажбур этмоқда. Ҳаво таркибида карбонат ангидриднинг ошиши, чиқинди газларнинг меъёридан ортиқ ҳавога чиқарилиши оқибатида иссиқхона эффекти ҳосил бўлиб, бугунги кунда жаҳон ҳамжамиятини ташвишга солаётган жиддий экологик муаммо – глобал иқлим ўзгариши юзага келди. Шунингдек, озон қатламининг емирилиши, дунё океанининг ифлосланиши, тупроқ унумдор қатламининг йўқолиб бориши, тропик ўрмонлар кесилиши, чўлланиш, чучук сув манбалари ва биохилма-хилликнинг камайиши, маиший чиқиндиларнинг кўпайиши, кимёвий ва токсик моддаларни зарарсизлантириш каби экологик инқирозлар аллақачон бир давлат чегарасидан чиқиб, том маънода глобал экологик муаммоларга айланди.

Маълумотларга қараганда, кейинги йилларда Бухоро вилоятининг ҳар гектар майдонига фақатгина атмосфера орқали бир йилда ўртача 400-500 кг чанг ва туз аралашмаси ёғилади. Шуларнинг 40-50 фоизи Оролбўйидан кириб келмоқда. Вилоят ҳудудида табиий намлик етарли эмас. Атмосфера ёғинларининг йиллик миқдори 90-150 мм.ни ташкил қилади. Ер сатҳидан буғланиш эса 2000 мм.гача етади. Бу жиҳатдан Бухоро вилояти ўта қурғоқчил минтақага мансубдир. Орол денгизи сувининг чекиниши натижасида кейинги ўн йилда вилоятда шамолнинг доимийлиги ёз мавсумидаги гармселлар билан биргаликда 40 фоизга ошгани қайд этилган. Сўнгги бир-икки йил ичида фақат ёз ойлари эмас, балки тўртала фасл давомида ҳам шамоллар, баъзида чанг-қумли бўронлар кузатилмоқда. Албатта бу экологик муаммоларнинг юзага келиши асосида антропоген омилларнинг ҳиссаси асосий ўринни эгаллайди.

Иқлим ўзгаришининг салбий таъсирини камайтириш, соғлом экологик муҳитни яратиш борасида давлатимиз раҳбари ташаббуси билан 2021 йилдан буён ҳар йили «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг амалга оширилаётгани том маънода халқ ҳаракатига айланди. Яқинда Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида туризм ва маданият масканлари имкониятларини тўлиқ ишга солиш ҳамда «Яшил макон» кузги мавсумини самарали ташкил этиш бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида 25 октябрдан 1 декабргача кузги дарахт экиш мавсуми эълон қилинди. Унинг доирасида бу мавсум Бухорода 6,5 миллион туп кўчат экилиши режалаштирилган.

Ҳозирги кунда саноат корхоналарига фақат сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш эмас, балки атроф-муҳитга зарар етказмаслик ҳам асосий талаблардан бири сифатида қўйилмоқда. Атроф-муҳит ифлосланишига олиб келаётган бир қатор саноат корхоналари фаолиятини таҳлил қилганимизда, жумладан, енгил саноат корхоналари қуйидаги долзарб экологик муаммоларни келтириб чиқараётгани аниқланди: сув ҳавзасининг ифлосланиши, тўқимачилик саноати чиқинди сувлари таркибидаги моддалар – сулфатлар, хлоридлар, фосфор ва азот бирикмалари, нитратлар, темир, рух, никель, хром ва бошқа моддалар мавжудлиги билан тавсифланади; чарм саноати оқава сувларида азот, фенол, ёғлар ва мойлар, хром, алюминий, водород сулфиди, метанол, формальдегид бирикмалари учрайди.

Атмосферанинг олтингугурт диоксиди, углерод оксиди, азот оксидлари билан ифлосланиши ҳам экологик барқарорликни таъминлашда сезиларни хавф туғдирмоқда.

Ишлаб чиқариш чиқиндилари (толалар, иплар, тўқимачилик материалларининг қирқимлар кўринишидаги чиқиндилар) билан атроф-муҳитнинг ифлосланиши ҳалигача аниқ амалий ечимини топган эмас.

Нефть-газ кимё саноатида, кимё ва матбаа корхоналарида, нефть ва газни қайта ишлаш корхоналарида, маҳсулотларга дастлабки ишлов беришда, маҳсулотларни тайёрлаш, узатиш жараёнларида кўплаб кимёвий зарарли газлар ажралиб чиқади. Уларга сульфат кислотаси, хлорид ва цирка кислоталари, ўювчи натрий, нит­робўёқлар, хлор, аммиак каби кимёвий моддалар мисол бўлади.

Ҳозирги вақтда нефтни қайта ишлаш заводлари атроф-муҳитни ифлослантиришнинг асосий ва инкор этиб бўлмайдиган манбаи ҳисобланади. Улар дунёнинг ҳар бир мамлакатида атмосферага – нафақат атмосферага, балки бутун атроф-муҳитга экологик хавфсизлик нуқтаи назаридан ҳар куни қабул қилиб бўлмайдиган миқдорда зарарли моддаларни чиқаради. Нефтни қайта ишлаш заводлари томонидан ишлаб чиқарилган газларнинг кўп қисми атмосферада сув буғлари билан ўзаро таъсирланиб, ер юзасига кислотали ёмғир шаклида тушадиган кислоталар ҳосил бўлади, улар истисносиз барча тирик организмларга зарарли таъсир кўрсатади.

Атмосфера ҳавосининг тозалигини сақлаш мақсадида ҳозирги кунда қуйидаги ташкилий чора-тадбирлар амалга оширилиши мақсадга мувофиқ:

Шаҳарларда атмосфера ҳавосини кучли ифлослантирувчи саноат ишлаб чиқариш корхоналарини жойлаштирмаслик;

Қурилаётган саноат корхоналарини аҳоли зич жойлашган ерлардан узоқроқ жойга шамол йўналишини ҳисобга олган ҳолда жойлаштириш ва унинг атрофида санитар ҳимоя зоналарини барпо қилиш;

Заҳарли газларни ташлайдиган қувурларнинг баландлиги 250-300 метр бўлиши;

Анъанавий энергия манбаларининг ўрнига муқобил энергия манбаларини жорий қилиш;

Ёқилғи сифатида фойдаланилаётган нефть ва газ таркибидаги олтингугуртни тозалаш учун уларга махсус ишлов бериш;

Атмосфера ҳавосини ҳимоя қилишнинг энг асосий чора-тадбирларидан бири – тозалагич мосламаларини ва иншоотларини ўрнатиш.

Юқорида санаб ўтилган муаммоларни амалда бартараф этишга кўмаклашиш мақсадида Бухоро муҳандислик-технология институтида ҳам бир талай ишлар амалга оширилмоқда. Иқтисодиёт тармоқларида электр ва иссиқлик таъминоти тизимларининг ишончлилиги ва самарадорлигини ноанъанавий энергия манбаларидан фойдаланиш ҳисобига ошириш, «яшил» энергия тадбирларини тадқиқ қилиш ва ишлаб чиқиш бўйича институтимизнинг кўплаб профессор-ўқитувчилари инновацион лойиҳалар яратмоқда.

«Яшил» энергия бўйича Бухоро муҳандислик-технология институтида 2023 йилда қуввати 315 кВт бўлган қуёш панелларини ўрнатиш режалаштирилган. Ҳозирги кунда 320 кВтли қуёш панеллари институт том қисмининг 2020 метр квадрат майдонига ўрнатилган бўлиб, 60 фоизга яқин электр энергиясини тежаш имкониятини бермоқда. Шунингдек, «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тармоқларига уланиб, белгиланган тартибда шартнома тузилган ҳамда ўрнатилган қуёш панеллари Божхона қўмитасининг «Яшил энергия» платформасига киритилган.

Шунингдек, институтимиз олимлари жамоаси табиатни зарарли таъсирлардан ҳимоя қилиш борасида ҳам ўзининг илмий қарашларини илгари суриб келмоқда. Хусусан, экология ва атмосфера ҳавосининг зарарланишига катта таъсир ўтказиб келаётган заҳарли газлар миқдорини камайтиришнинг технологик чоралари ишлаб чиқилган. У қуйидаги технологик ва конструктив ўзгартириш­лар йиғиндисидан ташкил топган:

Технологик жараёнларнинг бориши давомида заҳарли моддалар ҳосил бўлиш механизмини ўрганиш;

Асосий иншоотлар конструкциясини такомиллаштириш;

Хомашё сифатида ишлатиладиган заҳарли моддаларни кам заҳарли ёки умуман тоза турлари билан алмаштириш;

Чиқиндисиз технологик жараёнларни ташкил қилиш.

Бу чора-тадбирларнинг амалга ошиши экологик шароитнинг яхшиланиши, инсонлар ҳаёт даражаси сифати ошиши, техноген фалокатлар таҳдидининг камайиши ҳамда мамлакатнинг барқарор ривожланишига хизмат қилади.

 

Садоқат  СИДДИҚОВА,

Бухоро  муҳандислик-технология институти ректори




Ўхшаш мақолалар

«Қўшним  йўлбарс боқмоқда...»

«Қўшним йўлбарс боқмоқда...»

🕔15:14, 10.05.2024 ✔30

Жонзотлар учун энг муҳим нарса бу озуқа бўлса, ёввойи ҳайвонлар учун иккинчи муҳим нарса бу уларнинг табиат қўйнида эркин яшашидир.

Батафсил
Тозаликка масъул ташкилотнинг ўзи  «бемор»

Тозаликка масъул ташкилотнинг ўзи «бемор»

🕔17:00, 02.05.2024 ✔52

Уйимизни қай даражада тоза сақласак, табиат ҳам худди шундай муносабатга муҳтож. Аммо атроф-муҳитга назар ташланса, бутунлай бошқача манзара. Табиат бизга, наҳотки, ўгай бўлса?!.

Батафсил
Табиатнинг  жонкуяр қизи

Табиатнинг жонкуяр қизи

🕔16:57, 02.05.2024 ✔44

Бир неча 10 йилдан сўнг дунё манзараси қандай бўлиши ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Инсониятнинг ҳаёт кечириш тарзи қай тарзда ўзгариши мумкинлиги ҳақида-чи? Ҳозирги кунда тобора глобаллашиб бораётган экологик муаммолар таъсирида атроф-муҳит қай ҳолга келади?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Қўшним  йўлбарс боқмоқда...»

    «Қўшним йўлбарс боқмоқда...»

    Жонзотлар учун энг муҳим нарса бу озуқа бўлса, ёввойи ҳайвонлар учун иккинчи муҳим нарса бу уларнинг табиат қўйнида эркин яшашидир.

    ✔ 30    🕔 15:14, 10.05.2024
  • Тозаликка масъул ташкилотнинг ўзи  «бемор»

    Тозаликка масъул ташкилотнинг ўзи «бемор»

    Уйимизни қай даражада тоза сақласак, табиат ҳам худди шундай муносабатга муҳтож. Аммо атроф-муҳитга назар ташланса, бутунлай бошқача манзара. Табиат бизга, наҳотки, ўгай бўлса?!.

    ✔ 52    🕔 17:00, 02.05.2024
  • Табиатнинг  жонкуяр қизи

    Табиатнинг жонкуяр қизи

    Бир неча 10 йилдан сўнг дунё манзараси қандай бўлиши ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Инсониятнинг ҳаёт кечириш тарзи қай тарзда ўзгариши мумкинлиги ҳақида-чи? Ҳозирги кунда тобора глобаллашиб бораётган экологик муаммолар таъсирида атроф-муҳит қай ҳолга келади?

    ✔ 44    🕔 16:57, 02.05.2024
  • «Кемалар  қабристони»да  табиатнинг  йиғиси  эшитилади

    «Кемалар қабристони»да табиатнинг йиғиси эшитилади

    Қорақалпоғистоннинг олис Мўйноқ туманида иккита ажойиб музей борлигини биласизми? «Мўйноқ экология музейи» ҳамда «Орол денгизи тарихи музейи» ҳамиша қизиқувчилар билан гавжум.

    ✔ 32    🕔 16:54, 02.05.2024
  • Соғлом ҳаёт  ва барқарор  келажакка шунчаки  эришиб бўлмайди!

    Соғлом ҳаёт ва барқарор келажакка шунчаки эришиб бўлмайди!

    Ҳамма бирлашсагина бирор натижага эришиш мумкин

    ✔ 22    🕔 16:44, 02.05.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар