Экоолам      Бош саҳифа

Умумий тараққиёт йўли битта: «яшил» келажак

Ўзбекистон Президенти Яшил ипак йўли доирасидаги халқаро саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга чақирди

Умумий тараққиёт  йўли битта: «яшил»  келажак

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 18 октябрь куни Пекин шаҳрида «Бир макон, бир йўл» халқаро форумининг очилиш маросимида ҳамда «Инсон ва табиат уйғунлиги йўлида «Яшил ипак йўли»ни биргаликда барпо этиш» мавзусидаги ялпи йиғилишида иштирок этди.

Давлатимиз раҳбари «Яшил ипак йўли» ташаббуси моҳият эътибори билан умумий «яшил» келажак кун тартибини шакллантиришини таъкидлади.

Минтақамиздаги аномал об-ҳаво шароитлари, тез-тез юз бераётган қурғоқчилик ва чанг бўронлари, ерларнинг шиддат билан деградацияга учраши ва чўлланиши, биохилма-хилликнинг йўқолиши кўринишида намоён бўлаётган мураккаб экологик вазиятга тўхталиб, давлатимиз раҳбари Марказий Осиё жаҳондаги иқлим ўзгариши оқибатларидан энг кўп зарар кўраётган минтақалардан бири эканини қайд этди.

Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилинган махсус резолюция доирасида Оролбўйида экологик инновациялар ва технологиялар ҳудудларини яратиш бўйича кенг кўламли дастурни амалга ошираётгани таъкидланди.

Шу маънода, жорий йилнинг сентябрь ойида БМТ Бош котиби ташаббусига кўра ўтказилган Иқлим ўзгариши билан боғлиқ улкан вазифалар саммити якунларига юқори баҳо берилди.

Марказий Осиёда «яшил» тараққиёт соҳасидаги мақсадларга эришиш йўлида фикр алмашиш ва саъй-ҳаракатларни бирлаштириш учун Ўзбекистон раҳбари 2024 йилда Самарқанд халқаро иқлим форумини ўтказиш ташаббуси билан чиқди.

– Умид қиламизки, ушбу форум барқарор ривожланиш йўлидаги глобал хавф-хатарларга жавоб топиш учун «Келажак учун – Самарқанд мулоқоти»ни ташкил этишда амалий қадам бўлиб хизмат қилади, – деди Президентимиз.

Мамлакатимиз «Яшил ипак йўли» доирасида кенг кўламли халқаро ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор экани қайд этилди.

Шу муносабат билан Ўзбекистон етакчиси Хитой ҳамда «Макон ва йўл» ташаб­бусининг бошқа иштирокчилари билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мус­таҳкамлаш бўйича фикрлари билан ўртоқлашди.

«Марказий Осиёнинг «яшил» кун тартиби» ва «Яшил ипак йўли» концептуал ташаббусларини ўзаро боғлаш доирасида иқтисодиёт тармоқларини «яшил» тараққиёт талаблари асосида трансформация қилиш ва рақамлаштириш, транспорт ва энергетика тармоқларида барқарор инфратузилмани яратиш, «яшил» саноат қувватларини ишга тушириш, камбағалликни қисқартириш ва «ақлли» қишлоқ хўжалигини ривожлантириш чоралари ва лойиҳаларини ўз ичига олган «Яшил» тараққиёт дастурини ишлаб чиқиш таклиф этилди.

«Яшил ипак йўли»ни барпо этиш йўлидаги яна бир муҳим вазифа – «яшил» ишлаб чиқариш занжирлари ва инновацияларни ривожлантириш.

Хитойнинг етакчи компаниялари билан биргаликда ва бошқа хорижий ҳамкорларни жалб этган ҳолда, «яшил технологиялар»ни кенг жорий қилиш асосида саноат соҳасида ва муҳим ижтимоий аҳамиятга эга бўлган дастурларни амалга ошириш учун Оролбўйи минтақасида махсус намунали технологик паркни ташкил этишга тайёрлик билдирилди.

Давлатимиз раҳбари кам углеродли иқтисодиёт ва «тоза» технологияларни ривожлантириш, шунингдек, минтақа мамлакатларида юқори экологик стандартларни жорий этиш мақсадида Ўзбекистонда «Яшил молиялаштириш» жамғармасини таъсис этишни таклиф қилди.

Шунингдек, Ўзбекистон етакчиси «яшил» маҳсулотлар, айниқса, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ўзаро савдосидаги чеклов ва тўсиқларни камайтиришга чақирди.

«Яшил» энергетикага ўтиш бўйича мулоқотни фаоллаштириш ва «Макон ва йўл» ташаббусига қўшилган мамлакатлар вазирларининг мунтазам учрашувларини ўтказиш таклифи билдирилди.

Ўзбекистон Президенти Оролбўйи халқаро инновациялар маркази негизида «яшил» билим ва ечимларни трансфер қилиш бўйича илмий-ахборот платформасини ишга тушириш ташаббусини илгари сурди.

«Яшил» тараққиёт ва экология соҳаси учун малакали кадрлар танқислиги ортиб бораётганини ҳисобга олиб, давлатимиз раҳбари Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети негизида етакчи хорижий олийгоҳлар ва таълим марказлари билан ҳамкорликда «Яшил» тараққиёт ва экология соҳасида мутахассислар тайёрлаш ва академик алмашувни ривожлантириш бўйича қўшма дастур ишлаб чиқишни таклиф этди.

Бундан ташқари, Президентимиз табиий ресурслар ва атроф муҳитга нисбатан эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш масаласига тўхталди.

«Бир макон, бир йўл» ташаббуси доирасида таниқли жамоат арбоблари, фан, бизнес ва маданият намояндалари иштирокида этно-экологик фестиваллар, форумлар, тақдимотлар ва бошқа тадбирлар ўтказишни назарда тутувчи «яшил» маданиятни ривожлантириш бўйича Глобал дастурни ишга туширишни таклиф қилди.

Президент Шавкат Мирзиёев сўзининг якунида форум якунлари, унда билдирилган ғоя ва таклифлар инсониятнинг «яшил» келажагини барпо этиш йўлида муҳим ҳисса бўлишига ишонч билдирди.




Ўхшаш мақолалар

Тозалик ва  озодалик ойлиги Поклик –  иймондандир

Тозалик ва озодалик ойлиги Поклик – иймондандир

🕔09:21, 23.10.2025 ✔14

Бугун кўчаларимизда, боғ ва маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари авжида. Бу манзара ўтмишдаги гўзал анъаналарни ёдга солади.

Батафсил
Ҳашамат ва экзотика  қурбонига  айланаётган ҳайвонлар

Ҳашамат ва экзотика қурбонига айланаётган ҳайвонлар

🕔15:33, 16.10.2025 ✔34

Мамлакатимизда жорий йилнинг июнь-июль ойларида учта веб-платформа ва бир нечта ижтимоий тармоқ ўрганилганда 17 турдаги – жами 1300 дан ортиқ ҳайвонлар таклиф қилинган 544 та онлайн эълон қайд этилган.

Батафсил
Хўжайлида Экопартияга  ишонч  ошмоқда

Хўжайлида Экопартияга ишонч ошмоқда

🕔15:30, 16.10.2025 ✔33

Мамлакатимиздаги ҳар бир идора ва ташкилот фаолиятига баҳо берганда биринчи галда унинг халқ билан мулоқоти, муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф қилишдаги саъй-ҳаракатига эътибор қаратилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тозалик ва  озодалик ойлиги Поклик –  иймондандир

    Тозалик ва озодалик ойлиги Поклик – иймондандир

    Бугун кўчаларимизда, боғ ва маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари авжида. Бу манзара ўтмишдаги гўзал анъаналарни ёдга солади.

    ✔ 14    🕔 09:21, 23.10.2025
  • Ҳашамат ва экзотика  қурбонига  айланаётган ҳайвонлар

    Ҳашамат ва экзотика қурбонига айланаётган ҳайвонлар

    Мамлакатимизда жорий йилнинг июнь-июль ойларида учта веб-платформа ва бир нечта ижтимоий тармоқ ўрганилганда 17 турдаги – жами 1300 дан ортиқ ҳайвонлар таклиф қилинган 544 та онлайн эълон қайд этилган.

    ✔ 34    🕔 15:33, 16.10.2025
  • Хўжайлида Экопартияга  ишонч  ошмоқда

    Хўжайлида Экопартияга ишонч ошмоқда

    Мамлакатимиздаги ҳар бир идора ва ташкилот фаолиятига баҳо берганда биринчи галда унинг халқ билан мулоқоти, муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф қилишдаги саъй-ҳаракатига эътибор қаратилади.

    ✔ 33    🕔 15:30, 16.10.2025
  • Экорейд  Ваҳшиёна  балиқ  ови  зарар 100 миллион сўмдан ортиқ

    Экорейд Ваҳшиёна балиқ ови зарар 100 миллион сўмдан ортиқ

    Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги табиий, ресурслар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраш борасида доимий назорат олиб бормоқда. Назорат қанчалик кучли йўлга қўйилганига қарамасдан, соҳага оид ҳуқуқбузарликлар ҳалигача тугагани йўқ.

    ✔ 36    🕔 15:29, 16.10.2025
  • Сув бошидаги  тежамкорлар

    Сув бошидаги тежамкорлар

    Ҳазорасп Хоразм вилоятининг кунчиқар дарвозасидаги туманлардан бири саналади. Айнан бу ердан воҳанинг барча туманларига оқиб борувчи сув тармоқлари бошланади. Шу боисдан бўлса керак ушбу ҳудудда ҳеч қачон сув танқислиги кузатилган эмас. Гарчи шундай бўлса-да ҳазораспликлар сувдан тежаб, оқилона фойдаланишга жиддий эътибор қаратиб келадилар.

    ✔ 44    🕔 14:54, 09.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар