Экоолам      Бош саҳифа

Нажот – ўзимизда, экологик маданиятимизда

Биз кўпинча ёшларнинг табиатга муносабатини танқид қиламиз. Аждодларимиз бизга сувга туфламасликни, кўчага чиқинди ташламасликни ўргатганини айтиб, замондошларимиздан хафа бўламиз.

Нажот – ўзимизда,  экологик маданиятимизда

Аммо аксарият ҳолларда ўтмиш кишилари бундай натижага қандай эришгани ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаймиз. Халқимиз азалдан фарзанд тарбиясига жиддий эътибор қаратиб, уни узликсиз давом эттирган. Айни пайтда у ҳаётнинг барча жабҳаси, хусусан, экология масаласини ҳам қамраб олган. Бугун биз ҳам табиатда рўй бераётган муаммоларни бартараф этишда экологик таълим ва маданиятдан унумли фойдаланишимиз шарт.

Экологик маданиятга эга шахс атроф муҳитга муносабатда маъсулиятни ҳис этади. Бу борада эга бўлган билим, кўникмаларини маънавий ва ахлоқий қадриятларга таянган ҳолда ҳаётга тадбиқ этади.

Ўзбекистон Барқарор ривожланиш мақсадларининг миллий даражада бажарилиши бўйича шартларини қабул қилган. Бу Президентимиз ташаббуси билан БМТ Саммитида эълон қилинган эди. Шунга кўра, ҳукумат томонидан 2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифалар қабул қилинди. Бу вазифалар бугунги кунда тизимли равишда амалга ошириляпти. Уни тўла муваффақиятли бажариш учун эса биринчи навбатда жамиятда экологик маданиятни шакллантириш керак. Очиғи бу бизнинг энг оғриқли нуқтамиз. Кейинги вақтларда белгиланмаган жойга чиқинди ташлашни аниқлаш учун ўрнатилган камералардан кўриняптики, оила боши бўлган, ёшларга тарбия берадиган айрим юртдошларимиз «маданияти»ни кўз-кўз қиляпти. Демак, бизда нафақат ёшлар, балки ўрта ёшлилар орасида ҳам экологик маданият етишмаслиги билан боғлиқ оғриқли нуқтамиз бор. Буни енгиб ўтиш эса осон бўлмайди.

Шу боис мазкур йўналишдаги ишларни кенг кўламда, муттасил давом эттириш керак. Жумладан, ёшлар учун экологик таълимни самарали ташкил этиш, хусусан буни мактаб ва боғчадан бошлаб, олий таълимда ҳам давом эттириш керак. Бунда табиатни муҳофаза қилиш масалалари таълим тизимининг мазмунига сингдирилиб, мактабгача таълим тизимидан бошлаб олий таълимгача босқичма-босқич ривожлантириб борилиши мақсадга мувофиқдир.

Ушбу вазифаларни амалга ошириш учун аввало ҳуқуқий асос керак эди. Янги таҳрирдаги Конституциямиз фуқароларнинг экологик ҳуқуқларини таъминлашда муҳим аҳамият касб этадиган қонун ҳужжатига айланди. Жумладан, Конституцияда атроф муҳитга зарарли таъсир кўрсатилишига йўл қўймаслик мақсадида шаҳарсозлик фаолиятида жамоат назоратини ўрнатиш учун имконият яратилди. Бундан ташқари, «Таълим тўғрисида»ги ва «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонунларда экологик таълимни янги босқичга олиб чиқиш имконияти ўз аксини топди.

Яна бир муҳим жиҳат, Президентнинг 2023 йил 31 майдаги «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини трансформация қилиш ва ваколатли давлат органи фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонида аҳоли орасида экологик онг ва экологик маданиятни ривожлантиришга доир аниқ вазифалар белгилаб қўйилди. Шу билан бирга республикада экологик ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчилик учун белгиланган жавобгарликлар янада кучайтирилди. Бироқ, кўрилаётган чора-тадбирларга, ажратилаётган маблағларга қарамасдан мамлакатда экологик ҳуқуқбузарликлар сони йилдан-йилга ошиб бормоқда. Аҳоли пунктлари санитария ҳолатига, табиий ресурслар муҳофазасига нисбатан фуқароларнинг салбий таъсири сақланиб қолмоқда. Бу бизнинг экологик маданиятимиз заифлигидан далолатдир. Шу боис аҳоли ўртасида табиатдан оқилона фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш ҳақидаги билимларни тарғиб этиш зарур.

Фақат жаримага тортиш орқали кўзланган натижага эришиш қийин. Фуқаро қонун устуворлигини ҳис этиши, унга оғишмай амал қилиш шартлигини билиши керак. Айни пайтда инсон табиатсиз яшай олмаслигини, уни асраш бурчи эканини англаб етиши зарур. Шу боис аҳолининг ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлаш, экологик маданиятини оширишга қаратилган тарғибот ишларини кўпроқ олиб бориш талаб этилади. Афсуски, бизда экологик маданиятни юксалтиришда амалга оширилаётган ишларда узвийлик тўла таъминланмаган. Ушбу масала айрим давлат органларида қўшимча иш сифатида қаралади. Бунда оила, маҳалла ва фуқаролик жамияти ҳамда бошқа институтларнинг иштироки етарлича таъминланмаган. Шулардан келиб чиқиб, қуйидаги вазифаларни кечиктирмасдан амалга ошириш зарур деб ҳисоблаймиз.

 

Биринчидан, аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш, унинг хуқуқий асосларини такомиллаштиришга доир алоҳида дастур ишлаб чиқиш керак.

 

Бунда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг жамоатчилик, нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ўзаро ҳамкорлиги йўлга қўйилиши шарт. Ушбу дастурни ҳаётга изчил тадбиқ этиш бугунги куннинг долзарб масаласидир.

Иккинчидан, экологик қонунчиликни кодификациялашга йўналтирилган Ўзбекистон Республикасининг Экологик кодекси лойиҳасига алоҳида боб сифатида «Оилада экологик маданиятни юксалтириш дастури»ни киритиш ҳамда «Таълим тўғрисида»ги ва «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги ва бошқа қонунчилик ҳужжатларини янги тузиладиган дастур вазифаларидан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш керак. Негаки, аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш мамлакатимизни барқарор ривожланишнинг муҳим шартлардан биридир.

Албатта, янги яратиладиган дастурда устувор йўналишлар сифатида давлат ва маҳаллий ҳокимият органларининг мазкур йўналишдаги вазифаларини белгилаш керак. Шу билан бирга, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва бошқа институтларнинг иштирокини таъминлаш мақсадга мувофиқ бўлади.

Шунингдек, оила даврасида ҳуқуқий саводхонликни оширишга йўналтирилган қўлланма ишлаб чиқиш, болалар учун экологик ҳуқуқ ва мажбуриятлар мавзуларида ҳамда одоб-ахлоқни ўргатишни тарғиб қиладиган турли тарғибот материалларни яратиш муҳим аҳамиятга эга.

Бугунги болалар телефон ва гаджетлардан фаол фойдаланади. Шуни ҳисобга олган ҳолда болалар учун махсус экологик портал яратиш – давр талаби. Унда Конституцияни ўргатишга доир илк тушунчалар, кундалик ҳаётда қўллашга мўлжалланган бошланғич экологик билимлар жой олиши керак. Қолаверса, атроф муҳит муҳофазасини тарғиб қиладиган турли хил ўйинлар, машғулотлар ва дастурлар бўйича услубий қўлланмалар жой олиши керак.

Шунингдек, ота-оналар учун болаларнинг атроф муҳитга эҳтиёткор муносабатда бўлиш кўникмасини шакллантириш, уларда табиатга ижобий муносабатни ривожлантириш, одоб-ахлоқнинг бошланғич қоидаларини ўргатадиган тавсияларни яратиш, бепул чоп этиш ва тарқатишни йўлга қўйиш тавсия этилади.

Болаликда олинган билим, тошга ўйилгандек сақланиб қолишини яхши биламиз. Шу боис уларга таъсирчан усулларда тарғибот ишларини олиб бориш керак. Масалан, болалар учун экология мавзусидаги, «яшил истеъмол» маданиятининг оддий ва кундалик қоидаларини билишни, ўзбек халқининг тарихи ва миллий қадриятларини ўргатишни тарғиб қиладиган турли мультипликацион фильмларни яратиш зарур. Айни пайтда жамиятда экологик маданиятни юксалтиришда оммавий ахборот воситаларининг салоҳиятидан кенг фойдаланиш зарур. Бунинг учун илмий-оммабоп ва ахборот босма нашрлар, теле-радио дастурларни кўпайтириш керак.

Сайёрамиз келажаги ўсиб келаётган ёш авлоднинг экологик маданиятига боғлиқ. Шунинг учун ҳам мустақил мамлакатимизнинг ҳар бир фуқаросини табиатни асрашга фаол жалб қилиш шарт. Экологик маданиятни оширишда эса жамоатчилик ролини кучайтиришни даврнинг ўзи талаб этмоқда. Мухтасар қилиб айтганда, она табиатни асраб-авайлаш барча инсонларнинг муқаддас бурчи эканини юракдан ҳис этишимиз керак. Бунга эришиш учун эса юқорида санаб ўтилган вазифаларни кечиктирмасдан бажариш зарур деб ҳисоблаймиз.

 

Абдушукур ҲАМЗАЕВ,

Ўзбекистон Экологик партияси

Марказий кенгаши раиси




Ўхшаш мақолалар

«Қўшним  йўлбарс боқмоқда...»

«Қўшним йўлбарс боқмоқда...»

🕔15:14, 10.05.2024 ✔30

Жонзотлар учун энг муҳим нарса бу озуқа бўлса, ёввойи ҳайвонлар учун иккинчи муҳим нарса бу уларнинг табиат қўйнида эркин яшашидир.

Батафсил
Тозаликка масъул ташкилотнинг ўзи  «бемор»

Тозаликка масъул ташкилотнинг ўзи «бемор»

🕔17:00, 02.05.2024 ✔52

Уйимизни қай даражада тоза сақласак, табиат ҳам худди шундай муносабатга муҳтож. Аммо атроф-муҳитга назар ташланса, бутунлай бошқача манзара. Табиат бизга, наҳотки, ўгай бўлса?!.

Батафсил
Табиатнинг  жонкуяр қизи

Табиатнинг жонкуяр қизи

🕔16:57, 02.05.2024 ✔44

Бир неча 10 йилдан сўнг дунё манзараси қандай бўлиши ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Инсониятнинг ҳаёт кечириш тарзи қай тарзда ўзгариши мумкинлиги ҳақида-чи? Ҳозирги кунда тобора глобаллашиб бораётган экологик муаммолар таъсирида атроф-муҳит қай ҳолга келади?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Қўшним  йўлбарс боқмоқда...»

    «Қўшним йўлбарс боқмоқда...»

    Жонзотлар учун энг муҳим нарса бу озуқа бўлса, ёввойи ҳайвонлар учун иккинчи муҳим нарса бу уларнинг табиат қўйнида эркин яшашидир.

    ✔ 30    🕔 15:14, 10.05.2024
  • Тозаликка масъул ташкилотнинг ўзи  «бемор»

    Тозаликка масъул ташкилотнинг ўзи «бемор»

    Уйимизни қай даражада тоза сақласак, табиат ҳам худди шундай муносабатга муҳтож. Аммо атроф-муҳитга назар ташланса, бутунлай бошқача манзара. Табиат бизга, наҳотки, ўгай бўлса?!.

    ✔ 52    🕔 17:00, 02.05.2024
  • Табиатнинг  жонкуяр қизи

    Табиатнинг жонкуяр қизи

    Бир неча 10 йилдан сўнг дунё манзараси қандай бўлиши ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Инсониятнинг ҳаёт кечириш тарзи қай тарзда ўзгариши мумкинлиги ҳақида-чи? Ҳозирги кунда тобора глобаллашиб бораётган экологик муаммолар таъсирида атроф-муҳит қай ҳолга келади?

    ✔ 44    🕔 16:57, 02.05.2024
  • «Кемалар  қабристони»да  табиатнинг  йиғиси  эшитилади

    «Кемалар қабристони»да табиатнинг йиғиси эшитилади

    Қорақалпоғистоннинг олис Мўйноқ туманида иккита ажойиб музей борлигини биласизми? «Мўйноқ экология музейи» ҳамда «Орол денгизи тарихи музейи» ҳамиша қизиқувчилар билан гавжум.

    ✔ 32    🕔 16:54, 02.05.2024
  • Соғлом ҳаёт  ва барқарор  келажакка шунчаки  эришиб бўлмайди!

    Соғлом ҳаёт ва барқарор келажакка шунчаки эришиб бўлмайди!

    Ҳамма бирлашсагина бирор натижага эришиш мумкин

    ✔ 22    🕔 16:44, 02.05.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар