Экоолам      Бош саҳифа

Экологик онгнинг шаклланиши бугунги жамиятга нима беради?

Ҳар бир инсон яхши мақсадлар таъсирида амалга оширилаётган ишлар асосида, келажакда мисли кўрилмаган зарар келтириши мумкинлигини ҳам ўйлаши даркор. Бу мулоҳаза экологик онг марказида туриши лозим.

Экологик онгнинг шаклланиши бугунги жамиятга нима беради?

Теварак-атроф, борлиқ, жамият, табиат, микро ва макро муҳитдаги нарсалар ҳамда ҳодисалар ўртасидаги ички боғланишлар, муносабатлар, ўзаро таъсирларни акс эттириш, воқеликни ижодий тарзда қайта ўзгартириш имконияти инсон учун асосий омил бўлиб хизмат қилади.

Табиатга маданий-этик жараёндан қараш ҳар бир шахснинг, умуман, инсоннинг бурчидир. Инсонлар ўртасидаги ижобий муносабатнинг ўзи ҳам табиатга бўлган инсонпарварликдан далолатдир. Инсоннинг экологик этикаси, эстетикасидаги бадиий ва диний хислатлари экологик онгда шаклланади. Ана шу этик нуқтаи-назардан ёндашганда табиат умумий уй экани, инсоният фаолиятига тааллуқлилиги унутилмайди.

Экологик онгнинг таркибий қисми экологик эътиқоддир. Бу эътиқод табиатга ҳурмат ва иззат билан қараш, натижасида пайдо бўлади. Инсон табиат олдида этик қонун-қоидаларга риоя қилиши бугунги давр талабидир. Экологик онг ҳам кундалик заруриятга айланиши, давлат ривожланиши олдида муваффақият гаровидир.

Табиат ва инсон муносабатларида табиий бойликлардан фойдаланишда инсонга суиистеъмол қилиш хуқуқи берилмаган. Суиистеъмол бўлган жойда табиат ва жамият барқарорлиги мувозанати бузилади. Ҳақиқий инсон ўз фаолия­тида беқарорлик билан курашади. Уни бетараф қилиб ўзининг бемалол яшаши учун шароит яратади. Ана шундай шароитда табиат ривожланиш ва инқирози жараёнларини тушуниб етса, келажак учун замин яратган бўлади. Ҳаётнинг мазмуни барҳаётлик билан боғланиши лозим. Аммо, шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, кўпгина сиёсатчилар, матбуот ходимлари, раҳбарлар ўз нутқларида, умумий фаолиятларида табиатга етказилаётган зарар ҳақида турли митингларда, радиоэшиттириш ва телекўрсатувларда жонкуяр сифатида маърузалар ўқийдилар, амалий фаолиятларида эса бошқача йўл тутишади. Табиий мувозанатнинг бузилаётганини тушуниб етган барча кишилар ўзларининг амалий фаолиятларида қалбидан чиққан нидоларга амал қилганларида эди, инсоният ҳозирги пайтдаги тушкунликка тушмаган бўлар эди. Ҳақиқатда эса, атроф муҳит барқарорлигини сақлашда инсонларнинг ахлоқий, маънавий, маданий савиясининг юксаклиги етакчи ўринни эгаллайди.

Табиатни эъзозлаш учун жамият аъзоларининг барчасида маданий, ахлоқий савия юксак бўлиши талаб этилади. Маданият, ахлоқий савия эса жамиятдан алоҳида ҳолда яшамайди. Жамиятдан узилиб қолган ахлоқий ва маданий савиянинг бўлиши мумкин эмас. Жамиятдан ажралган бу жараён кучга эга бўлмаган фойдасиз фаолиятдир. Бу фаолият оламдаги нарса ва ҳодисалар ҳақида баҳс юргизиб, ҳақиқатга эриша олмайдиган психологик мушоҳада холос. Теварак-атрофдаги ўсимлик ва ҳайвонот оламини асраб-авайлаш, йўқ бўлаётган фауна турларини тиклаш, маданий ва тарихий қадриятларга риоя қилиш, негатив ҳолдаги антропоген таъсирларнинг олдини олиш, ахлоқли ва маънавияти баланд шахсларнинг вазифасидир.

Шахсда экологик онг шаклланишининг психологик хусусиятлари шуни кўрсатдики, табиатга нисбатан ўсиш кўрсаткичи шахс хусусиятлари ўқувчи ва ўқитувчиларда ўрта даражадаги натижани қайд этган. Барча соҳаларда шиддатли ўзгаришлар бораётганининг гувоҳимиз. Айниқса, инсонлар фаолиятидаги турмуш тарзи кўп жиҳатларни янгича тафаккур қилишга мажбур этмоқда. Ана шундай соҳаларнинг бири бу экология соҳасидаги таълим ва тарбиядир. Экологик таълим унча қадимий бўлмаса-да, ҳозирги кунда энг долзарб муаммолардан бирига айланди. Ушбу соҳадаги таълимнинг мазмун ва шакли давр тақозосидан келиб чиқиши ҳам табиий.

Экологик таълим инсонларни ўраб турган тирик табиатнинг тузилиши, ер атрофидаги муҳит ҳақидагина бўлмасдан, балки тирик табиатнинг ҳозирги ва келажаги ҳақидаги илмий тасаввурларни ҳам қамраб олиши зарур. Экологик таълим ва тарбияда инсонларнинг табиатда тутган беқиёс ўрни, табиат жараёнлари билан муносабати, у билан боғлангани, алоқадорлигини тушунтириш марказий ўринни эгалламоғи лозим.

Ҳар бир инсон ўз мушоҳадасига ҳайвонот ва ўсимликлар ҳақидаги чуқур билимни сингдириши заруратга айланмоғи, ўсимлик ва ҳайвонот оламисиз инсон алоҳида яшай олмаслиги, булар ҳам инсоннинг ўзини ташкил қилишдаги омил эканини ёдидан чиқармаслиги лозим. Таълим ва тарбия соҳаси ўқувчи ва ўқитувчиларни экологик жараёнларни билишининг мақсадли томонларга диққатини жалб этишни талаб этади. Экологик онгнинг асоси оиладан бошланар экан, шу оила агар экологик зарар нафақат оилага, балки керак бўлса, уни маҳалла, мактаб, туман, шаҳар, вилоят, мамлакатимиз ва бутун минтақа, дунё миқёсида ҳам таъсир кўрсатишини мисоллар билан батафсил тушунтириб бера олса, яхши натижа беришига шубҳа йўқ.

 

Мирмуҳсин

АКРАМОВ,

Ўзбекистон халқаро

ислом академияси доценти,

психология фанлари доктори




Ўхшаш мақолалар

Тозалик ва  озодалик ойлиги Поклик –  иймондандир

Тозалик ва озодалик ойлиги Поклик – иймондандир

🕔09:21, 23.10.2025 ✔14

Бугун кўчаларимизда, боғ ва маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари авжида. Бу манзара ўтмишдаги гўзал анъаналарни ёдга солади.

Батафсил
Ҳашамат ва экзотика  қурбонига  айланаётган ҳайвонлар

Ҳашамат ва экзотика қурбонига айланаётган ҳайвонлар

🕔15:33, 16.10.2025 ✔34

Мамлакатимизда жорий йилнинг июнь-июль ойларида учта веб-платформа ва бир нечта ижтимоий тармоқ ўрганилганда 17 турдаги – жами 1300 дан ортиқ ҳайвонлар таклиф қилинган 544 та онлайн эълон қайд этилган.

Батафсил
Хўжайлида Экопартияга  ишонч  ошмоқда

Хўжайлида Экопартияга ишонч ошмоқда

🕔15:30, 16.10.2025 ✔33

Мамлакатимиздаги ҳар бир идора ва ташкилот фаолиятига баҳо берганда биринчи галда унинг халқ билан мулоқоти, муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф қилишдаги саъй-ҳаракатига эътибор қаратилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тозалик ва  озодалик ойлиги Поклик –  иймондандир

    Тозалик ва озодалик ойлиги Поклик – иймондандир

    Бугун кўчаларимизда, боғ ва маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари авжида. Бу манзара ўтмишдаги гўзал анъаналарни ёдга солади.

    ✔ 14    🕔 09:21, 23.10.2025
  • Ҳашамат ва экзотика  қурбонига  айланаётган ҳайвонлар

    Ҳашамат ва экзотика қурбонига айланаётган ҳайвонлар

    Мамлакатимизда жорий йилнинг июнь-июль ойларида учта веб-платформа ва бир нечта ижтимоий тармоқ ўрганилганда 17 турдаги – жами 1300 дан ортиқ ҳайвонлар таклиф қилинган 544 та онлайн эълон қайд этилган.

    ✔ 34    🕔 15:33, 16.10.2025
  • Хўжайлида Экопартияга  ишонч  ошмоқда

    Хўжайлида Экопартияга ишонч ошмоқда

    Мамлакатимиздаги ҳар бир идора ва ташкилот фаолиятига баҳо берганда биринчи галда унинг халқ билан мулоқоти, муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф қилишдаги саъй-ҳаракатига эътибор қаратилади.

    ✔ 33    🕔 15:30, 16.10.2025
  • Экорейд  Ваҳшиёна  балиқ  ови  зарар 100 миллион сўмдан ортиқ

    Экорейд Ваҳшиёна балиқ ови зарар 100 миллион сўмдан ортиқ

    Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги табиий, ресурслар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраш борасида доимий назорат олиб бормоқда. Назорат қанчалик кучли йўлга қўйилганига қарамасдан, соҳага оид ҳуқуқбузарликлар ҳалигача тугагани йўқ.

    ✔ 36    🕔 15:29, 16.10.2025
  • Сув бошидаги  тежамкорлар

    Сув бошидаги тежамкорлар

    Ҳазорасп Хоразм вилоятининг кунчиқар дарвозасидаги туманлардан бири саналади. Айнан бу ердан воҳанинг барча туманларига оқиб борувчи сув тармоқлари бошланади. Шу боисдан бўлса керак ушбу ҳудудда ҳеч қачон сув танқислиги кузатилган эмас. Гарчи шундай бўлса-да ҳазораспликлар сувдан тежаб, оқилона фойдаланишга жиддий эътибор қаратиб келадилар.

    ✔ 44    🕔 14:54, 09.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар