Табиат      Бош саҳифа

Табиатга меҳрибон дўстим

Маҳалламиз яқинидаги қирда кўпинча болалар варрак учиришар, ҳар хил ўйинлар ўйнашарди. Бу майдон катта бўлганидан ҳар маҳалладан болалар келишади. Болалар ўйин сабаб бир-бирлари билан танишиб олишарди.

Табиатга меҳрибон дўстим

Мен қатори бир бола кўм-кўк майсалар ичида яшириниб олган битта қушчага кўзи тушиб, уни авайлаб қўлига олди. Мен ўша пайт унинг ёнига бориб, қушчага нима бўлганини сўрадим:

– Қушчанинг қаноти синибдими?

– Йўқ, қаноти қайрилибди, шекилли.

– Бошқа ери лат емабдими?

– Йўқ, бошқа ери яхши, икки-уч кун парвариш қилинса, тузалиб кетади.

– Сенинг исминг нима?

– Баҳодир.

– Меники эса, Баҳром. Сен нариги маҳалладан бўсанг керак?

– Худди шундай.

– Кел, иккаламиз дўст бўлайлик.

Менинг гапим ёқиб тушиб, қўл бериб дўстлашиб ҳам олдик.

– Мен мана шу маҳаллада тураман. Ҳувв анаву кўриниб турган уй, бизнинг уйимиз. Агар хоҳласанг, ҳозир бизникига борамиз ва қушчага дон-сув бериб, қанотини тўғирлаб, чўп қўйиб боғлаймиз, – дедим.

Ҳовлига кириб борганимизда ойим бизни эшик олдида кутиб олди ва қўлимиздаги мусичани кўриб, нима бўлганини сўради. Кейин ойим картон қутича олиб келиб, ичига шох-шабба қўйиб мусичани жойлаштирди. Ойим Баҳодирга қараб:

– Сен нариги маҳалладаги Салиманинг ўғли бўлсанг керак, юз-кўз, қошинг шунга ўхшаб турибди, – деди.

– Тўғри топдингиз. Мен Салима опанинг катта ўғлиман.

– Ойинг билан мен бир синфда бир партада ўтирганмиз. Бир йилда иккаламизнинг ҳам тўйимиз бўлган. Ойинг билан бозор-­ўчарда, тўй-томошаларда учрашиб, суҳбатлашиб турамиз. Мана, вақтнинг тез ўтганини қара, йигит бўлиб қолдиларинг.

Ойим эҳтиёткорлик билан қушчанинг қанотини тўғрилаб боғлади. Картон қути устига иккита тахтачани мушукдан сақланиш мақсадида устига бостириб қўйди.

Баҳром мусича сабаб кунда бизникига келиб турадиган бўлди. Бизлар бир-биримизни яхши таниб, яқин дўст бўлиб олдик. Қушчанинг қанот қоққанини кўриб қувончимизнинг чеки йўқ эди. Уни далага қўйиб юбориб, учишини томоша қилишга ошиқардик. Бир, икки, беш, ҳатто ўн-ўн беш метр масофага учиб борганини кўриб, параваришимиз натижасидан дўстлигимиз устун чиққанидан беадад шод эдик. Параваришнинг ўн учинчи куни мусича олис-олисга – ота-онаси, оиласини излагани кўкка учиб кетди. Мусича сабаб Баҳодир билан бир умрга дўст бўлиб қолдик.

Қанийди, ҳамма болалар ҳам унингдек табиатга, инсониятга меҳрли бўлса эди.

Лейли

МЕРЕДДУРДИЕВА,

Тўрткўл

туманидаги 67-сонли

мактабнинг 7-синф ўқувчиси




Ўхшаш мақолалар

Ховосда янги боғлар,  янги имкониятлар

Ховосда янги боғлар, янги имкониятлар

🕔17:58, 16.04.2026 ✔10

Сирдарё вилояти Ховос туманида бугун табиат билан инсон ўртасидаги азалий боғлиқлик яна бир бор ўз ифодасини топмоқда. «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар нафақат табиатга яшил либос кийгизмоқда, балки одамлар ҳаётига умид, хонадонларга барака олиб кирмоқда.

Батафсил
Қўшработ қир-адирлари ҳам  дарахтларга  бурканадими?

Қўшработ қир-адирлари ҳам дарахтларга бурканадими?

🕔17:55, 16.04.2026 ✔9

Нурота тоғ тизмаларини гумбурлатиб қўшиққа солган Эргаш Жуманбулбул ўғли Қўшработ туманининг Қўрғон қишлоғида туғилиб, вояга етган. Жўш воҳаси дея тарифланадиган бу жой кейинги йилларда янада обод бўлаётир. Эргаш Жуманбулбул ўғлининг уй-музейи янгиланган бинода ўз фаолиятини бошлади. Эргаш шоирнинг уй-музейини кўргани келувчилар сезиларли даражада ошди.

Батафсил
Павловния –  биз учун ишончли  табиий ҳамкор

Павловния – биз учун ишончли табиий ҳамкор

🕔17:50, 16.04.2026 ✔9

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида юртимизнинг барча ҳудудларида миллионлаб кўчатлар экилиб, яшил майдонлар кенгаймоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ховосда янги боғлар,  янги имкониятлар

    Ховосда янги боғлар, янги имкониятлар

    Сирдарё вилояти Ховос туманида бугун табиат билан инсон ўртасидаги азалий боғлиқлик яна бир бор ўз ифодасини топмоқда. «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар нафақат табиатга яшил либос кийгизмоқда, балки одамлар ҳаётига умид, хонадонларга барака олиб кирмоқда.

    ✔ 10    🕔 17:58, 16.04.2026
  • Қўшработ қир-адирлари ҳам  дарахтларга  бурканадими?

    Қўшработ қир-адирлари ҳам дарахтларга бурканадими?

    Нурота тоғ тизмаларини гумбурлатиб қўшиққа солган Эргаш Жуманбулбул ўғли Қўшработ туманининг Қўрғон қишлоғида туғилиб, вояга етган. Жўш воҳаси дея тарифланадиган бу жой кейинги йилларда янада обод бўлаётир. Эргаш Жуманбулбул ўғлининг уй-музейи янгиланган бинода ўз фаолиятини бошлади. Эргаш шоирнинг уй-музейини кўргани келувчилар сезиларли даражада ошди.

    ✔ 9    🕔 17:55, 16.04.2026
  • Павловния –  биз учун ишончли  табиий ҳамкор

    Павловния – биз учун ишончли табиий ҳамкор

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида юртимизнинг барча ҳудудларида миллионлаб кўчатлар экилиб, яшил майдонлар кенгаймоқда.

    ✔ 9    🕔 17:50, 16.04.2026
  • Яшил қалқон:  нега бизга оддий  парклар эмас, айнан  дендрология  боғлари  керак?

    Яшил қалқон: нега бизга оддий парклар эмас, айнан дендрология боғлари керак?

    Шаҳарларимиз жадал ривож­ланиб, янги бино ва иншоотлар кўпаяётган бир пайтда, табиат билан уйғунликни ва ҳаво мусаффолигини сақлаш эҳтиёжи ҳар қачонгидан ҳам ортиб бормоқда. Бундай шароитда бизга шунчаки манзарали кўчатлар эмас, балки шаҳарнинг нафас олишини таъминлайдиган чинакам «ўпка»лар керак.

    ✔ 29    🕔 15:53, 13.04.2026
  • Чиқиндининг сўнгги манзили –  электр

    Чиқиндининг сўнгги манзили – электр

    Маълумки, дунё миқёсида энг долзарб экологик масалалардан бирига айланиб бораётган муаммо бу – чиқиндилар. Таҳлилларга кўра, сўнгги йилларда маиший ва саноат чиқиндиларининг йилдан-йилга ортаётгани ер юзидаги экологик барқарорликка салбий таъсир кўрсатмоқда.

    ✔ 35    🕔 15:53, 13.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар