Табиат      Бош саҳифа

Япон йўргакдан, немис боғчадан бошлайди

Мактабгача ёшдаги болаларга экологик таълим ва тарбия бериш бўйича халқаро тажриба нимага асосланган?

Япон йўргакдан,  немис боғчадан  бошлайди

Замонавий дунёнинг глобал экологик муаммолари Ўзбекистон учун ҳам долзарбдир. Бугун мамлакатимизда иқтисодий ва ижтимоий ривожланишнинг энг муҳим вазифалари ҳал қилинмоқда, аммо бу жараёнда экологик муаммолар жамиятда экологик маданиятнинг етишмаслиги туфайли янада оғирлашиши мумкин. Экологик таълим сифатини ўзгартирмасдан экологик муаммоларга ечим топиш мумкин эмас.

Илмий тадқиқотлар шуни исботладики, боланинг энг жадал ривожланиши мактабгача ёшдан бошланади, ривожланишнинг ушбу босқичида экологик таълим ва тарбияни ўз ичига олган умумий маданиятга мустаҳкам пойдевор яратиш жуда муҳим. Ҳозирги вақтда мактабгача ёшдаги болаларда экологик маданият асосларини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратиш зарурати юзага келди.

Мактабгача ёшда шахснинг умумий маданиятига пойдевор қўйилади, давлат талаблари ва давлат ўқув дастурига мувофиқ, мактабгача ёшдаги болаларда экологик тушунча асосларини шакллантириш назарда тутилган. Мактабгача ёшдаги болалар ўсимликлар, ҳайвонлар, умуман тирик мавжудотлар, табиат оламидаги, инсон ва табиат ўртасидаги боғлиқлик ва мувозанат ҳақида бошланғич билимларга эга бўладилар.

Болаларга экологик таълим ва тарбия бериш – ҳозирги замоннинг ўта муҳим муаммоси ҳисобланади: инсонларнинг экологик тафаккури ва экологик маданиятигина сайёрамизни ва инсониятни бугунги инқироздан олиб чиқишга ёрдам беради.

Германияда экологик таълим турли лойиҳалар, эко ҳафталиклар, шунингдек, гуруҳ экскурсиялари каби таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш шаклларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.

Бу мамлакатда ягона давлат дастури (таълим концепцияси) мавжуд эмас. Аммо мактабгача таълим муассасаларида болалар кўп вақтларини очиқ ҳавода ўтказадилар ва табиат билан мулоқот қиладилар. Болалар ижодий фикрлашга ўргатилади, сюжетли-ролли ўйинлар, экспериментлар, табиат қўйнига ёки шаҳар корхоналарига экскурсиялар қилишга катта эътибор берилади.

Германиядаги МТТларида экологик тарбиянинг бирламчи вазифаси – яқинлашиб келаётган глобал офатлар ҳақидаги билимларни бериш эмас, балки болаларнинг онгига улар ўраб турган яқин атроф муҳитдаги муаммоларни етказишдир. Олинган билимлар бутун ҳаёт давомида табиатга масъулиятли муносабатда бўлиш учун пойдевор қўядиган аниқ амалий ҳаракатларга айлантирилиши керак.

Россияда экологик таълим узоқ ривож­ланиш йўлини босиб ўтди. Мактабгача таълимнинг Давлат стандарти МТТда тарбия ва таълимнинг психологик-педагогик шартларига қўйиладиган давлат талаби сифатида ишлаб чиқилган бўлиб, унда шахснинг экологик маданиятини шакллантиришга эътибор қаратилган.

Бутун таълим-тарбия жараёни интеграциялашув ва экологизация тамойилларига асосланган педагогик моделлар, ривожланаётган фан муҳитини экологизациялаш, ота-оналарнинг экологик саводхонлигини ошириш усуллари, МТТ ходимларининг экологик таълим дастурлари, МТТ фаолиятини нодавлат ва жамоат ташкилотлари билан мувофиқлаштириш каби йўналишларни қамраб олади.

Японияда мактабгача ёшдаги болаларга экологик таълим ва тарбия беришда алоҳида ёндашув мавжуд. Мамлакатда «дастлабки вазият» бошқача эди, бу азалдан денгиз оламидан ташқари барча табиий ресурсларнинг чекланганлиги билан боғлиқ эди (орол ҳудуди, ўз фойдали қазилмаларининг минимал миқдордалиги, ёввойи табиатдаги биологик хилма-хилликнинг қашшоқлиги, шаҳар ўсиши/урбанизация шиддатининг юқорилиги ва бошқалар).

Японияда атроф муҳитга эътибор ва ҳурмат билан муносабатда бўлиш болалар, мактаб ўқувчилари, талабалар, тадбиркорлар, уй бекалари, компания президентлари, шаҳар ҳокимлари ва губернаторлари, яъни ҳамма-ҳаммага ўргатилади. Экологик таълим ва тарбия, биринчи навбатда, фуқаролик таълим ва тарбия даражасида бўлиши керак, яъни экологик таълимнинг мақсади барча фуқароларда фаол, экологик ахлоқий ҳаётий позицияни шакллантиришдан иборат.

Японияда экологик тарбия мактабгача ёшдан, бола ўзини ва уни ўраб турган дунёни англай бошлаган пайтдан бошланади. Бунда экологик таълимнинг асосий вазифалари қуйидагиларни ўз ичига олади:

– инсон ва табиат ўртасидаги муносабатлар ҳақидаги билимлар тизимини шакл­лантириш, инсон табиатнинг хўжайини эмас, балки унинг бир қисми эканлигини англатиш;

– экологик қадриятлар тизимини, табиатга ва унинг бир қисми бўлган инсонга нисбатан ҳиссий, масъулиятли, эҳтиёткор муносабатни шакллантириш;

– табиатни муҳофаза қилиш, қўриқлаш ва тиклашга амалий ёндашувни ҳосил қилиш.

АҚШда экологик таълим – ёндашув шакллари, йўналишлари ва услубларининг ғайриоддий хилмахиллиги, экологик ахлоқ ғояларининг деярли барча ўқув фанлари мазмунига чуқур кириб бориши, ота-­оналар ва кенг жамоатчиликни, айниқса, нодавлат жамоатчилик ташкилотларини болаларда табиий атроф муҳитга эҳтиёткорлик ва масъулият билан муносабатда бўлиш меъёрларини шакллантириш жараёнига жалб қилиш билан ажралиб туради.

Таълим ва ривожланишга йўналтирилган дастурларда табиатни асраш масалалари бўйича қатъий бўлим мавжуд эмас. Таълим педагогларнинг шахсий, муаллифлик дастурлари бўйича амалга оширилади. Таълим тизимида табиатни муҳофаза қилишни ўргатиш бўйича маслаҳатчи лавозимлари мавжуд. Амалий дала машғулотлари, турли музейлар, табиат марказлари ва илмий-тадқиқот институтларига ўқув экскурсияларини уюштириш кенг қўлланилади.

Шундай қилиб, мактабгача ёшдаги болаларни экологик таълим ва тарбиялашдаги хориж тажрибаси асосан икки йўналиш – соғломлаштириш ва иқтисодий соҳалар асосига қурилади. Чет элдаги умумий мактабгача таълим тизими кўпинча мактаб билан боғлиқ бўлган ва таълим бўғинларининг умумий занжирида мактабгача таълим бўғини функцияларини бажарадиган турли шакл ва кўринишларга эга.

Мавжуд амалиётлар таҳлили шуни кўрсатадики, АҚШ, Европа ва Осиё давлатлари мактабгача таълим ташкилотларини ёш авлодни экологик тарбиялаш масалаларини ҳал этишга жалб қилиш йўлидан бормоқда. Бу мамлакатларда махсус турдаги муассасалар яратилмоқда: экологик болалар боғчаси, ўрмон болалар боғчаси.

Мактабгача ёшдаги болалар учун экологияга йўналтирилган халқаро таълим дас­турларининг умумий ўхшашлиги шундаки, улар амалий натижаларга қаратилган: улар болаларда ижтимоий ва табиий муҳитда экологик жиҳатдан тўғри хатти-ҳаракатлар, Ер ресурсларига тежамкор муносабатда бўлиш кўникмаларини сингдиради.

Барча ривожланган мамлакатларда атроф муҳит соҳасида таълим тизими аллақачон ишлаб чиқилган ва такомиллашишда давом этмоқда, одамларнинг сайёрамиз ва унинг инқирозли ҳолати ҳақидаги тасаввурлари кенгайтирилмоқда.




Ўхшаш мақолалар

Ховосда янги боғлар,  янги имкониятлар

Ховосда янги боғлар, янги имкониятлар

🕔17:58, 16.04.2026 ✔10

Сирдарё вилояти Ховос туманида бугун табиат билан инсон ўртасидаги азалий боғлиқлик яна бир бор ўз ифодасини топмоқда. «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар нафақат табиатга яшил либос кийгизмоқда, балки одамлар ҳаётига умид, хонадонларга барака олиб кирмоқда.

Батафсил
Қўшработ қир-адирлари ҳам  дарахтларга  бурканадими?

Қўшработ қир-адирлари ҳам дарахтларга бурканадими?

🕔17:55, 16.04.2026 ✔9

Нурота тоғ тизмаларини гумбурлатиб қўшиққа солган Эргаш Жуманбулбул ўғли Қўшработ туманининг Қўрғон қишлоғида туғилиб, вояга етган. Жўш воҳаси дея тарифланадиган бу жой кейинги йилларда янада обод бўлаётир. Эргаш Жуманбулбул ўғлининг уй-музейи янгиланган бинода ўз фаолиятини бошлади. Эргаш шоирнинг уй-музейини кўргани келувчилар сезиларли даражада ошди.

Батафсил
Павловния –  биз учун ишончли  табиий ҳамкор

Павловния – биз учун ишончли табиий ҳамкор

🕔17:50, 16.04.2026 ✔9

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида юртимизнинг барча ҳудудларида миллионлаб кўчатлар экилиб, яшил майдонлар кенгаймоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ховосда янги боғлар,  янги имкониятлар

    Ховосда янги боғлар, янги имкониятлар

    Сирдарё вилояти Ховос туманида бугун табиат билан инсон ўртасидаги азалий боғлиқлик яна бир бор ўз ифодасини топмоқда. «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар нафақат табиатга яшил либос кийгизмоқда, балки одамлар ҳаётига умид, хонадонларга барака олиб кирмоқда.

    ✔ 10    🕔 17:58, 16.04.2026
  • Қўшработ қир-адирлари ҳам  дарахтларга  бурканадими?

    Қўшработ қир-адирлари ҳам дарахтларга бурканадими?

    Нурота тоғ тизмаларини гумбурлатиб қўшиққа солган Эргаш Жуманбулбул ўғли Қўшработ туманининг Қўрғон қишлоғида туғилиб, вояга етган. Жўш воҳаси дея тарифланадиган бу жой кейинги йилларда янада обод бўлаётир. Эргаш Жуманбулбул ўғлининг уй-музейи янгиланган бинода ўз фаолиятини бошлади. Эргаш шоирнинг уй-музейини кўргани келувчилар сезиларли даражада ошди.

    ✔ 9    🕔 17:55, 16.04.2026
  • Павловния –  биз учун ишончли  табиий ҳамкор

    Павловния – биз учун ишончли табиий ҳамкор

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида юртимизнинг барча ҳудудларида миллионлаб кўчатлар экилиб, яшил майдонлар кенгаймоқда.

    ✔ 9    🕔 17:50, 16.04.2026
  • Яшил қалқон:  нега бизга оддий  парклар эмас, айнан  дендрология  боғлари  керак?

    Яшил қалқон: нега бизга оддий парклар эмас, айнан дендрология боғлари керак?

    Шаҳарларимиз жадал ривож­ланиб, янги бино ва иншоотлар кўпаяётган бир пайтда, табиат билан уйғунликни ва ҳаво мусаффолигини сақлаш эҳтиёжи ҳар қачонгидан ҳам ортиб бормоқда. Бундай шароитда бизга шунчаки манзарали кўчатлар эмас, балки шаҳарнинг нафас олишини таъминлайдиган чинакам «ўпка»лар керак.

    ✔ 29    🕔 15:53, 13.04.2026
  • Чиқиндининг сўнгги манзили –  электр

    Чиқиндининг сўнгги манзили – электр

    Маълумки, дунё миқёсида энг долзарб экологик масалалардан бирига айланиб бораётган муаммо бу – чиқиндилар. Таҳлилларга кўра, сўнгги йилларда маиший ва саноат чиқиндиларининг йилдан-йилга ортаётгани ер юзидаги экологик барқарорликка салбий таъсир кўрсатмоқда.

    ✔ 35    🕔 15:53, 13.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар