Экоолам      Бош саҳифа

Экологик таълим ва тарбия ҳозирги мураккаб вазиятда энг муҳим омил

Бугунги кунда ҳаво ҳарорати кўтарилиб, озон қатлами емирилиши туфайли турли табиий офатларнинг ортиши кузатилмоқда. Буни кимдир завод ва фабрикаларнинг кенгайиши ва ҳаракатланаётган техникалар, коинотга учирилаётган сунъий йўлдошларнинг таъсири бор, деса, яна кимдир инсониятнинг кўпайиши натижасида озиқ-овқатга бўлган эҳтиёж ортиб, ер ости бойликлари ва табиат ресурсларидан тартибсиз фойдаланиш билан боғлиқ, деб билади.

Экологик  таълим ва тарбия  ҳозирги мураккаб вазиятда энг муҳим омил

Ҳа, бу фикр-мулоҳазаларга қўшилмай иложимиз йўқ. Ишлаб чиқариш корхоналари ривожланмоқда, янгидан-янги турли автомобиллар ишлаб чиқарилмоқда, завод ва фабрикалар кўлами кенгаймоқда. Бу, албатта, инсонларнинг турмуш тарзини яхшилаш ва қулай шарт-шароит яратиш мақсадида амалга оширилаётган ишлар. Аммо бунинг оқибатида экология ва атроф муҳитга етказилаётган таъсир эса, гувоҳи бўлаётганимиздек, бир қадар аянчли тус олиб бормоқда. Атрофимиздаги инсонлар экологик вазият қанчалар оғир эканини била туриб уни янада жиддийлаштиришга йўл қўйишмоқда.

Экологик маданиятни ошириш, экологияга нисбатан фуқаролар дунё­қарашини ўзгартириш ҳақида сўз борганда, таъкидлаш жоизки, экологик маданият, экологик дунёқараш бир нечта омиллар натижаси ўлароқ шаклланади. Жумладан, табиатга муҳаббат, табиат ҳақидаги билим ва тасаввурлар, кўникмалар, экологик тарбия, қадрият ва анъаналар экологик маданият ва экологик дунёқарашнинг шаклланишига сабаб бўлади. Айниқса, бугунги глобал экологик муаммолар инсониятни бир бўғма илондек қамраб олган пайтда экологик онг ва экологик маданиятни, дунёқарашни шакллантириш ва уларда атроф муҳитга нисбатан рационал ёндашув кўникмасини ҳосил қилиш масаласи улкан аҳамият касб эта бошлади, деб ҳисоблаш ўринлидир.

Бу йўналишда сезиларли ўзгаришлар қилишни мақсад этиб олган Ўзбекистон Экологик партияси бугунги кунда катта-катта ташаббусларни амалга ошириб келмоқда. Хусусан, ЎЭП Андижон вилоят кенгаши томонидан ўтган йилнинг ўзида мактабгача таълим ташкилотлари, умумтаълим мактаблари, корхона ва ташкилотлар, уюшган ва уюшмаган ёшлар орасида мингдан ортиқ тарғибот ва ташвиқот ишлари ўтказилди. Жумладан, 777 та учрашув ва давра суҳбатлари, 67 та ўқув семинарлари, 232 та акция ва ҳашарлар ўтказилиб, уларга 45 мингдан ортиқ фуқаролар жалб этилди. Шундан партия сафига қўшилиш истагида бўлган 1790 нафар фуқаро партия аъзолигига қабул қилинди. Ҳозирда улар партиянинг тарғибот ишларида фаоллик кўрсатиб келмоқда.

Бу борадаги фаолиятда сезиларли ютуқлар қўлга киритиляпти, шу билан бирга, олдинда ҳали қилиниши зарур ишлар ва ўнгланишга муҳтож камчиликлар борлигини ҳам тан олишимиз керак. Юқорида амалга оширилган ишларни етарли деб ўйласак хато қиламиз. Негаки, бугунги кунда биргина Андижон вилоятининг ўзида 3 миллион 338 минг 200 нафар фуқаро истиқомат қилса, партиямиз томонидан 2022 йил давомида партиямиз мақсадларини амалга оширишда ушбу фуқароларнинг атига 1,4 фоизи қамраб олинган холос. Тўғри, кўплаб тадбирлар телевидение, радио орқали кенг оммага етказилмоқда, аммо бугун фуқароларнинг экологик маданияти, экологик онг ва дунёқарашини шакллантириш ҳамда ривожлантиришда муҳим ўрин тутадиган мактаб тарбияси, ўрта ва олий таълим муассасаларига янада кўпроқ эътибор қаратилиши лозим.

Бугунги кунда мактабларда экологик таълим-тарбия, экологик маданиятни ўргатадиган дарслар мавжуд эмас. Бунинг оқибатида ёшларнинг кўпчилиги табиатга бефарқ, эътиборсиз. Табиатга ғамхўрлик қилиш, уни асраб-авайлаш кабиларни ўргатадиган дарс соатлари ва мутахассислар мактабларда йўқ ҳисоби.

Очиғини айтиш жоиз, мактабгача таълим муассасаларига, умумтаълим мактабларига ушбу соҳани олиб кирмас эканмиз, кейин кеч бўлиши мумкин. Негаки, бугунги глобаллашув даврида қурғоқчилик, табиий офатлар, фасллар алмашинуви ушбу соҳани кечиктириб бўлмаслигини яққол кўрсатиб турибди. Айнан шунинг учун ҳам бугунги кунда Ўзбекистон Экологик партияси ташкил этилди ва бир қанча муҳим масалаларни амалга оширишда ташаббускорлик кўрсатиб келмоқда.

Таъкидлаш жоизки, бутун дунёда экологик барқарорликка эришиш, ер юзининг ҳозирги ҳолатини тубдан ўзгартириш учун халқаро ҳамкорлик, экологик қонун талабларини бузганлик учун жавобгарликнинг қатъий бўлиши, аҳолининг юқори даражадаги экологик онг ва маданиятини оширишнинг ўзигина кифоя бўлиб қолмасдан, балки масъ­улият ҳисси билан яшаш, инсонларнинг экологияга нисбатан дунёқарашини ўзгартиришга ундашга ҳам барчани даъват қилади. Зеро, табиатни муҳофаза қилиш бу нафақат Ватан олдидаги фарзандлик бурчимиз, балки инсониятнинг келажак авлод учун қолдириши мумкин бўлган ягона ва бебаҳо хазинасидир.

 

Хуршидбек ЮСУПОВ,

ЎЭП Андижон вилояти

кенгаши раиси в.б.




Ўхшаш мақолалар

«Қўшним  йўлбарс боқмоқда...»

«Қўшним йўлбарс боқмоқда...»

🕔15:14, 10.05.2024 ✔30

Жонзотлар учун энг муҳим нарса бу озуқа бўлса, ёввойи ҳайвонлар учун иккинчи муҳим нарса бу уларнинг табиат қўйнида эркин яшашидир.

Батафсил
Тозаликка масъул ташкилотнинг ўзи  «бемор»

Тозаликка масъул ташкилотнинг ўзи «бемор»

🕔17:00, 02.05.2024 ✔52

Уйимизни қай даражада тоза сақласак, табиат ҳам худди шундай муносабатга муҳтож. Аммо атроф-муҳитга назар ташланса, бутунлай бошқача манзара. Табиат бизга, наҳотки, ўгай бўлса?!.

Батафсил
Табиатнинг  жонкуяр қизи

Табиатнинг жонкуяр қизи

🕔16:57, 02.05.2024 ✔44

Бир неча 10 йилдан сўнг дунё манзараси қандай бўлиши ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Инсониятнинг ҳаёт кечириш тарзи қай тарзда ўзгариши мумкинлиги ҳақида-чи? Ҳозирги кунда тобора глобаллашиб бораётган экологик муаммолар таъсирида атроф-муҳит қай ҳолга келади?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Қўшним  йўлбарс боқмоқда...»

    «Қўшним йўлбарс боқмоқда...»

    Жонзотлар учун энг муҳим нарса бу озуқа бўлса, ёввойи ҳайвонлар учун иккинчи муҳим нарса бу уларнинг табиат қўйнида эркин яшашидир.

    ✔ 30    🕔 15:14, 10.05.2024
  • Тозаликка масъул ташкилотнинг ўзи  «бемор»

    Тозаликка масъул ташкилотнинг ўзи «бемор»

    Уйимизни қай даражада тоза сақласак, табиат ҳам худди шундай муносабатга муҳтож. Аммо атроф-муҳитга назар ташланса, бутунлай бошқача манзара. Табиат бизга, наҳотки, ўгай бўлса?!.

    ✔ 52    🕔 17:00, 02.05.2024
  • Табиатнинг  жонкуяр қизи

    Табиатнинг жонкуяр қизи

    Бир неча 10 йилдан сўнг дунё манзараси қандай бўлиши ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Инсониятнинг ҳаёт кечириш тарзи қай тарзда ўзгариши мумкинлиги ҳақида-чи? Ҳозирги кунда тобора глобаллашиб бораётган экологик муаммолар таъсирида атроф-муҳит қай ҳолга келади?

    ✔ 44    🕔 16:57, 02.05.2024
  • «Кемалар  қабристони»да  табиатнинг  йиғиси  эшитилади

    «Кемалар қабристони»да табиатнинг йиғиси эшитилади

    Қорақалпоғистоннинг олис Мўйноқ туманида иккита ажойиб музей борлигини биласизми? «Мўйноқ экология музейи» ҳамда «Орол денгизи тарихи музейи» ҳамиша қизиқувчилар билан гавжум.

    ✔ 32    🕔 16:54, 02.05.2024
  • Соғлом ҳаёт  ва барқарор  келажакка шунчаки  эришиб бўлмайди!

    Соғлом ҳаёт ва барқарор келажакка шунчаки эришиб бўлмайди!

    Ҳамма бирлашсагина бирор натижага эришиш мумкин

    ✔ 22    🕔 16:44, 02.05.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар