Янги ҳуқуқий меъёр Ёввойи Ўсимликлар эътибордан четда эмас
Эндиликда ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомникларнинг давлат ҳисобини юритиш янада такомиллаштирилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори қабул қилинди.
БатафсилЮртимизда жисмонан ёш авлоднинг дунёга келиши ва ривожланиши учун барча зарур шароитлар яратилмоқда. Соғлом турмуш тарзини шакллантиришни тоза атроф муҳитсиз, бошқача қилиб айтганда экологик хавфсиз табиий шароитсиз бир ёқлама тасаввур этиб бўлмайди.
Соғлом турмуш тарзи ҳамда атроф табиий муҳит бир-бири билан ўзаро чамбарчас боғлангандир. Табиий муҳитнинг тоза ва мусаффолиги болалар соғлом ва етук вояга етишининг асосий омилларидан биридир.
Экологик муаммо тараққиёт, хавфсизлик, аҳолининг турмуши ва бевосита одамлар ҳаётининг давомийлигига таъсир кўрсатиб, айниқса аҳолининг энг ёш қисми бўлган болалар ҳаётига катта хавф солади. Сир эмаски, ифлосланган, заҳарланган атроф муҳит биринчи навбатда ҳали ёш, энди ривожланиб шаклланиб бораётган организмга катта таъсир кўрсатади, унинг физиологик ва руҳий ривожланиш ҳолатига ҳам салбий тус беради.
Айниқса, ҳозирги пайтда оилада экологик омил ва талабларга асосланиб соғлом турмуш тарзини шакллантириш масалалари долзарб бўлиб бормоқда. Бизнинг назаримизда, оила – оила аъзолари ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, унга риоя қилиш ва тарғиб қилиш, зарарли одатларнинг олдини олиш, тоза мусаффо табиий муҳитни қарор топтиришнинг кичик ёрқин модели ҳисобланади. Оила аъзоларининг муносабати, хўжалик юритиш услуби, тартиб-қоидалари ва одат-кўникмалари – оиланинг қадриятларини белгилайди.
Кўп мингйиллик жамиятимиз тарихи шундан далолат берадики, оилада маънавий-экологик қадриятларга ва унинг қарор топишига катта эътибор берилган. Охирги юз йилликда республикамиз экологик тизимига катта салбий таъсир етказилди, аждодларимизнинг табиатдан фойдаланиш борасидаги халқ удумлари ва анъанавий одоб-ахлоқ қоидалари унутиб юборилди.
Халқимиз бой экологик маданиятга эга. Асрлар давомида шаклланиб келган бой миллий маънавий қадриятларимиз ва меросимиз шундан далолат берадики, ота-боболаримиз, аждодларимиз Она заминга ўзгача муносабатда бўлиб, сув, тупроқ, ҳавони қадрлаганлар. Табиат бойликлари ва унинг эҳсонларини асраб-авайлаб, улардан тежаб фойдаланганлар. Маънавиятимиз пойдевори ҳисобланган муқаддас манбаларда: «Енглар, ичинглар, исроф қилманглар», дейилган. Исроф қилмаслик, увол, гуноҳ ва меъёр каби тушунчаларни яхши англаб етишган ва кундалик турмуш фаолиятида уларга қатъий амал қилишган.
Атроф муҳитни, уйни, маҳаллани, кўча-кўйни, шаҳар, қишлоқ, овулларни, бозорларни, ариқларни, ҳовузларни тоза, саранжон-саришта тутганлар. Бошқача айтганда, экологик маънавиятга, экологик қоида ва мезонларга тўла амал қилганлар. Дарахтзор, боғ-роғларни яратилганлиги ҳақида тарихимиздан кўплаб маълумотларни келтириш мумкин. Боғ яратиш санъатига халқимиз азалдан эга бўлган.
Оилада фарзанд туғилса унга атаб дарахт экилган. Тирик жониворларга озор етказилмаган. Табиат билан уйғунликда ҳаёт кечиришган, яшаш муҳитига, табиатга нисбатан лоқайдлик, бефарқлик қораланган ва пировард натижада табиат мувозанатини сақлаган.
Халқимизда яхши бир нақл бор: «Атроф-муҳит тозалиги уйнинг остонасидан бошланади». Ҳар бир хонадоннинг саришталиги, ободлиги унинг остонасида, кўча-кўй, ҳовли-жойни тоза ва саранжом тутишда билинади. «Қуш уясида кўрганини қилади» деганларидек, ота-оналар болаларга табиат инъом этган ер ва сувни асраб-авайлаш, тупроқ ва ҳавони ифлослантирмаслик, ўсимлик-яшиллик оламини сақлаш ҳақидаги ўгитларни доимий равишда сингдиришлари ва уларнинг ҳаёт мезонига айлантиришлари талаб этилади. Болаларимизга, ўлкамиз учун тобора қадрли бўлиб бораётган ичимлик сувдан тежаб-тергаб фойдаланиш муносабатини шакллантириш айниқса, ўта муҳим масаладир.
Ер ва сув умуммиллий бойлик ҳисобланиб, халқ фаровонлигининг асосий манбаидир. Шу билан биргаликда, инсон саломатлиги ҳам миллат бойлиги ҳисобланади. Бинобарин, тоза ичимлик сув ҳар бир оиланинг соғлом ҳаёт юритишининг муҳим шарти ҳисобланади. Бугунги авлод ўсиб улғайиб инсонлар ҳаёти ва атроф муҳитни асраб-авайлаш ҳақида ҳал қилувчи қарорлар қабул қилиши керак бўлади. Ота-оналар, катталар томонидан оилада болаларга бирламчи экологик маданият сабоқлари берилади. Табиатдаги содир бўлаётган ҳодиса ва ўзгаришлар бевосита ҳар бир кишининг саломатлигига, руҳиятига, кайфиятига таъсирини ота-оналар ўз болаларига астойдил тушунтирсалар, бу ўгитлар бола кўнглида муҳрланиб, нарса-ҳодисаларни билишга ҳамда оқилона хатти-ҳаракатларга риоя қилишларига уларнинг интилишлари ошади.
Авваламбор, болаларимизда экологик маданият сабоқларини шакллантиришда катталарнинг табиатга, атроф муҳитга бўлган муносабати катта ўрин тутади. Ота-оналарнинг атроф муҳит тозалигини сақлашга бўлган доимий эътибори, саъй-ҳаракатларини кўрган ва ҳис қилган болалар, улар орқасидан эргашишга ҳаракат қилишади, улардан намуна ва ўрнак оладилар. Эрта баҳорда ҳовли ва кўчада оила даврасида биргаликда дарахт экиш, уни парвариш қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини амалга ошириш, ҳовлини обод қилиш ҳар бир бола учун яхши намуна мактабини ўтайди ҳамда атроф муҳитга бўлган эзгу ва бунёдкорлик муносабатини белгилашда замин яратади.
Кўкаламзорлаштириш жараёнларига жалб этилган болаларнинг ўз навбатида эстетик дунёқараши ва тафаккури кенгайиб боради, табиатдан, унинг бой хилма-хил рангларидан маънавий эстетик завқ олиши, табиатга ошнолиги кучаяди. Гулларни хуш кўрмайдиган боланинг ўзи йўқ. Хонадонимизда маданий гулларни кўпайтириш ва парвариш қилиш экологик тарбиянинг яхши унумли воситаси бўлиб, болаларнинг экологик онгини ривожлантиради. Хонадондаги гуллар, яшил ўсимликлар ўз навбатида ҳавони кислород билан таъминлаб болаларимизнинг тоза ҳаво билан нафас олишини таъминлайди. Айниқса, қизлар гулларга ошно бўладилар, ўғил болалар эса жониворларни парвариш қилишга мойил бўладилар.
Ота-оналар болаларнинг эрта ёшлигиданоқ бу мойилликларни аниқлаб, бу йўсинда иш олиб боришлари фарзандларининг дунёқараши кенгайишига олиб келиб, яхши натижа беради. Болаларнинг мактабда олган табиат ҳақидаги билим ва сабоқларини ота-оналар уларга кундалик ҳаётда риоя қилишларини ва амалда татбиқ этишларини тушунтиришлари лозим.
Фарзандларимиз муносабатида исрофгарчилик аломатларига асло йўл қўймаслик, уларга тежамкорлик ва тадбиркорлик хислатларини ёшлигиданоқ сингдириш зарур.
Табиат туганмас хазина эмас, кўплаб табиат бойликлари тикланмайди. Таъкидлаш ўринлики, болалик даври инсон ҳаётининг илк, беташвиш босқичи ҳисобланади. Болалар атроф муҳит ва унда рўй бераётган ҳодисаларни англашга эмоционал-ҳиссий ёндашадилар. Бунинг натижасида уларда, аста-секин ҳодисалар моҳиятини ифодаловчи шахсий қараш, сифат ва мустақил муносабат шаклланиб, уларнинг руҳиятида сақланиб қолади. Табиатнинг кучли тарбиявий салоҳиятини ҳисобга олиб, оила билан биргаликда табиат қўйнига саёҳат уюштириш ўз навбатида болаларнинг кузатувчанлигини, ўраб турган табиий муҳитдан эстетик завқланишини, ҳамдардлик туйғусини, табиат қўйнида ўзларини қандай тутиш қоидалари ва одобини шакллантиришга, уларнинг соғлом, маънавий ва интелектуал ривожланишига ёрдам беради.
Ҳусниддин НОРҚУЛОВ,
«Оила ва хотин-қизлар» илмий-тадқиқот институти бўлим бошлиғи, педагогика фанлари номзоди, доцент
Эндиликда ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомникларнинг давлат ҳисобини юритиш янада такомиллаштирилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори қабул қилинди.
БатафсилБоғот туманида сўнгги йилларда экологик маданиятни шакллантириш ва чиқиндиларни тўғри бошқариш борасида ижобий силжишлар кузатилмоқда.
БатафсилБаъзан кўча-кўйда ғурурсиз, бебурд эркакларни ҳам учратиб қоламиз. Улар оиласи, рафиқаси, опа-сингил ва қизларини хавф-хатар ёки бошқа омиллардан ҳимоя қилиш ўрнига «муаммога тоқатим йўқ» дегандай қўл силтаб, лоқайдликка бериладилар.
Батафсил