Иқлим      Бош саҳифа

Ғанимат фурсатни бой бермайлик!

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеясининг 78-сессиясида она тилимизда нутқ сўзлади. Жаҳоннинг нуфузли минбарида ўзбек тилининг янграгани барча миллатдошларимизда фахр-ифтихор ва унинг янада юксалишига катта умид уйғотди.

Ғанимат  фурсатни бой бермайлик!

Давлатимиз раҳбари ўз нутқида, асосан, Марказий Осиё минтақасига хавф солаётган экологик муаммоларга тўхталаркан, жумладан шундай деди:

«Кейинги 30 йилда минтақамизда ҳаво ҳарорати бир ярим градусга кўтарилди. Бу – дунёдаги ўртача исишдан икки карра кўпдир. Оқибатда музликлар умумий майдонининг қарийб учдан бир қисми 15 фоизга қисқариши мумкин.

Агар ўз вақтида таъсирчан чораларни кўрмасак, ушбу муаммолар оқибатлари минтақамиздаги ижтимоий-иқтисодий барқарорликка жиддий путур етказади».

Дарҳақиқат, глобал иқлим ўзгаришининг жиддий салбий оқибатлари таъсирида қолаётган Марказий Осиёдаги экологик муаммони юмшатиш борасида қандай чораларни қўллаш мумкин? Президентимиз нутқида албатта бу саволга батафсил жавоб берилди.

Давлатимиз раҳбари бир қатор аҳамиятга молик таклифларни илгари сургани албатта диққат-эътиборга молик. Бинобарин, Орол денгизи фожиасига қарши курашни давом эттираётган Марказий Осиё иқлим ўзгаришлари олдида энг заиф минтақалардан бирига айланмоқда. Глобал экологик муаммо бўлган Орол фожиаси оқибатларини бартараф этиш йўлида Ўзбекистон ўз имкониятлари даражасида ҳаракат қилмоқда. Сўнги йилларда Орол денгизининг қуриган тубида 1,7 миллион гектар майдонда қурғоқчиликка чидамли ўсимликлардан иборат яшил ҳудудлар барпо этилди. Юртбошимиз нутқида бу саъй-ҳаракатларни давом эттириш учун халқаро ҳамжамиятнинг қўллаб-қувватлаши жуда муҳимлигига алоҳида урғу берилди. Шунингдек, Ўзбекистон иқтисодиётининг асосий тармоқларини иқлим ўзгаришларига мослаштириш, углерод нейтраллигига эришиш ва «яшил» энергетика улушини кескин ошириш стратегик вазифа бўлиб қолиши ҳам таъкидлаб ўтилди.

Халқаро жамоатчилик кўмагини кутиб ўтирмасдан юртдошларимиз муаммони бартараф қилишга якдиллик билан киришишлари зарур деб ўйлайман. Сўнги йилларда Орол денгизининг қуриган тубида 1,7 миллион гектар майдонда қурғоқчиликка чидамли ўсимликлардан иборат яшил ҳудудлар барпо этилди. Бу саъй-ҳаракатларни давом эттириш учун халқаро ҳамжамиятнинг қўллаб-қувватлаши жуда муҳим, албатта. Лекин бундан беш-олти йиллар илгари шахсан давлатимиз раҳбари ташаббуси билан бошланган қуриган Орол денгизи ўрнида яшил ўрмонзор ташкил қилишдек хайрли ишларни ҳар йили давом эттиришимиз керак. Ахир беш-олти йил илгари экилган қурғоқчилик ва шўрга чидамли дарахтлар аллақачон соя бериб турибди.

Мана, юртимизда олтин куз фаслининг ўртасида турибмиз. Бу давр далалардан мўл ҳосил йиғиш ва хирмон кўтариш каби залворли юмушлар билан кечади. Бу фасл кўчат экишдек хайрли ишларни амалга оширишга жуда қулай палла. Кузда экилган кўчат илдизлари баҳоргача қувват йиғиб, тез ривожланиб кетиши ҳақида боғдорчилик мутахассислари жуда кўп бора таъкидлашади. Фурсатни бой бермасдан юртимизнинг барча гўшалари, шунингдек, қуриган Орол денгизи ўрнига кузги кўчат экиш ишларига мамлакат миқёсида эътибор қаратилса, нур устига нур бўларди.

 

Эрпўлат БАХТ




Ўхшаш мақолалар

Кўчат энди  тупроқда  эмас,  замонавий технологик  тизимлар орқали етиштирилади

Кўчат энди тупроқда эмас, замонавий технологик тизимлар орқали етиштирилади

🕔11:37, 20.08.2026 ✔49

Мамлакатимизда сўнгги йилларда экологик хавфсизликни таъминлаш, иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларини юмшатиш, чўлланишга қарши курашиш, биохилма-хилликни сақлаш ва яшил ҳудудларни кенгайтириш давлат сиёсатининг устувор йўналиш­ларидан бирига айланди.

Батафсил
Агротуризм мўъжизаларини  кўрмоқчимисиз, оилангизни олиб  йўлга чиқинг!

Агротуризм мўъжизаларини кўрмоқчимисиз, оилангизни олиб йўлга чиқинг!

🕔14:37, 14.08.2026 ✔87

Илгари туризм деганда кўз олдимизга беихтиёр Самарқанднинг нақшинкор гумбазлари, Бухоронинг салобатли миноралари ёки Хиванинг кўҳна деворлари келарди. Тўғри, бу тарихий обидалар миллий ғуруримиз, аждодларимизнинг бизга қолдирган бебаҳо мероси саналади.

Батафсил
Марказий Осиёда 26 миллиондан ортиқ киши қурғоқчиликдан азият чекмоқда – БМТ

Марказий Осиёда 26 миллиондан ортиқ киши қурғоқчиликдан азият чекмоқда – БМТ

🕔16:42, 06.08.2026 ✔113

Марказий Осиё­да 26 миллиондан зиёд аҳоли қурғоқчиликдан жабр кўрмоқда. Минтақадаги 152 миллион гектардан ортиқ ер эса қурғоқчилик таъсирида қолган.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар