Табиат      Бош саҳифа

Яшасин тупроққа лабини босиб

Халқ мақолларида ҳикмат катта-да. Бугун эрталаб «Ўзбек халқ мақоллари ва маталлари» китобини ўқидим. Китобнинг «Деҳқончилик ва ер-сув» деган боби менга ёқди:

Яшасин  тупроққа  лабини босиб

«Бозордан қолсанг, бир кун қоласан,

Экишдан қолсанг, бир йил қоласан»;

«Берсанг, оласан,

Эксанг, ўрасан»;

«Тер тўкиб сочсанг уруғ,

Ер сени қўймас қуруқ».

 

Мақолларни ўқидиму ғайратим жўшди. Ҳовлимизнинг гуллар экилган пайкалида бўш жой бор эди. Аввал ўсма экилганди, бу йилги жазирамада куйиб, қовжираб қолгач, ҳаммасини юлиб, кузги гуллар экишга тайёрлатиб қўйган эдим... Бирдан фикрим ўзгарди. Шу очиқ, серҳосил ерга гул эмас, нўш пиёз эксак-чи? Нўш пиёз нималигини биласиз-а!? Сараланган пиёзлар орасидан алоҳида ажратилган майда пиёз.

Болалигимда отам раҳматли билан бозорга бориб, атайлаб майда пиёзлардан сотиб олиб, қўшимча қилиб, сал кўкара бош­лаган саримсоқпиёз ҳам олардик. Кейин отам пиёз экиш учун ажратилган ерга ўғит солиб, сув қуярдилар. Ер сувга қонгач, эртасига кечки пайт биргалашиб майда пиёзни нам ерга суқардик. Ҳар куни, пиёзимиз кўкараяптими, деб хабар олиш менга ўзгача завқ берарди.

Орадан бир ҳафта вақт ўтиб, ердан жуда нозик, ингичка ипдай бўлиб, кўм-кўк ниҳолчалар кўзга кўринарди. Ҳа, она тупроқдан баҳра олган экинимиз қуёшга талпиниб кун сайин эмас, соат сайин улғаярди...

Шунинг учун бугун пешиндан кейин ўғлим Беҳзод билан Чорсу бозорига бориб, майда пиёзу саримсоқлардан харид қилиб, шу бугуноқ қоронғи тушмасидан ерга қададик.

Биласиз, бизнинг юртда қишда ҳам кўкатлар сероб бўлади. Аммо истаган пайтингда, ўз ҳовлингда, ўз қўлинг билан эккан ҳосилингдан баҳраманд бўлишга нима етсин. Ҳозирги иссиқ, мўътадил ҳавода экилган пиёзу саримсоқлар ҳадемай кўзимизни қувнатиб таомимизга айланиши аниқ.

Азизлар, вақтни бекор ўтказманг. Бир парча ерингиз борми, унумли фойдаланинг. Қиш фаслида, қор гупиллаб ёғиб турганда, вой, кўк пиёз егим келаябди, – деб бозорга югурмасдан ҳовлингизда кўкариб ётган беминнат нўш пиёздан тановул қилишнинг гашти бошқача бўлади. Айниқса, пиёз ва саримсоқ баргини майда тўғраб, қиймага қўшиб юборсангиз борми? Оҳ, оҳ, оҳ... Тайёрлаётган хониму чучварангиз таърифига сўз тополмайсиз. Хонадон аҳлидан раҳмат эшитиб, кексалар дуосини оласиз.

Қани ўғлону қизларим, вақт – югурик. Эртагаёқ уйингизга яқин бўлган бозорчага чиқиб, майда нўш пиёз, саримсоқпиёзлардан харид қилинг. Шу дам олиш кунлари ерга экиб қўйсангиз, келгуси ҳафтада таомингизни безайди.

Шоира Саида Зуннунованинг «Уруғ» деган тўртлиги эсимга тушди. Орадан 60 йилча вақт ўтибди. Хотирам панд бермаса, унда шундай сатрлар бор эди:

 

Бе ўй улоқтирди уни аллаким,

Билмади, мақсади фақат шу эди.

У аста тупроққа босиб лабини,

Энди мен ўлмайман, яшайман! – деди.

 

Ҳафизахон ШАРОФХЎЖА қизи




Ўхшаш мақолалар

Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

🕔14:37, 22.10.2026 ✔24

Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

Батафсил
Ноёб  кўршапалак тури топилди

Ноёб кўршапалак тури топилди

🕔14:33, 22.10.2026 ✔24

Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

Батафсил
Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

🕔14:26, 22.10.2026 ✔25

Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

    Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

    Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

    ✔ 24    🕔 14:37, 22.10.2026
  • Ноёб  кўршапалак тури топилди

    Ноёб кўршапалак тури топилди

    Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

    ✔ 24    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

    Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

    Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

    ✔ 25    🕔 14:26, 22.10.2026
  • Салар каналида сувнинг ифлосланиши  сабаби нима?

    Салар каналида сувнинг ифлосланиши сабаби нима?

    Сув – табиатнинг энг муҳим бойликларидан бири. Инсон ҳаёти ҳам, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳам бевосита унга боғлиқ.

    ✔ 105    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Экологик «парковка»:  яшилликни асраб, қулайлик яратиш  имкони

    Экологик «парковка»: яшилликни асраб, қулайлик яратиш имкони

    Автомобиль бугунги ҳаётимизнинг ажралмас қисми. Аммо автомобиль сони кўпайгани сари уларни қаерга ва қандай жойлаштириш масаласи ҳам тобора мураккаблашмоқда.

    ✔ 122    🕔 14:53, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар