Экоолам      Бош саҳифа

Яшил тараққиёт йўлида ҳамжиҳатлик билан

Маълумки, бутун жаҳон бўйлаб юзага келаётган кўплаб экологик муаммолар инсонларда экологик маданиятнинг етарлича шаклланмагани, аксариятимизнинг экология ва атроф муҳит муҳофазаси борасидаги билимимиз саёзлиги натижаси экани мутахассислар томонидан тасдиқланган.

Яшил тараққиёт  йўлида ҳамжиҳатлик билан

Бугунги кунда ёшларнинг экологик маданияти ва экологик муаммоларга қарши курашиш борасидаги билимларини ошириш, атроф муҳит муҳофазасида ёшларни бирлаштириш орқали экологик муаммоларга самарали ечим топиш,  барҳам бериш мумкин. Ёшлар онгига экологик таълим-тарбияни сингдиришда нафақат она табиат ҳақидаги назарий билимлар, балки амалий маҳорат ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Ўзбекистон Экологик партияси ташаб­буси билан пойтахтимиздаги «Flowers Garden» паркида «Яшил тараққиёт учун курашамиз» шиори остида ташкил этилган экофорум ҳам том маънода табиатсевар ёшларни бирлаштирди, пойтахтимиз озодалиги учун навбатдаги муҳим қадам бўлди, дейиш мумкин.

Табиат ҳимояси учун ташкил этилган ушбу анжуманда Тошкент шаҳридаги олий таълим муассасаларининг экология йўналишида таҳсил олаётган талабалари, экофаоллар, партия Марказий кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамда Тошкент шаҳар партия ташкилоти вакиллари иштирок этди.

Экофорумни Ўзбекистон Экологик партияси Марказий кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев кириш сўзи билан очиб, замонавий билимларни ўзлаштираётган бугунги талаба ёшларнинг мамлакатимизда экологик муҳитни яхшилаш, ортиб бораётган сув танқислиги, чиқинди муаммосини бартараф этишда, шунингдек, атмосферани яхшилаш, ўрмонларни кенгайтириш, аҳоли гавжум шаҳарларда яшил белбоғлар ташкил қилиш, умуман эколоя соҳасига янги технологияларни олиб кириш ва ривожланган давлатлар тажрибаларини ўзлаштириш бўйича ташаббус ва таклифлари Ўзбекистон Экологик партияси томонидан доимо қўллаб-қувватланиши, фаоллик кўрсатганлар эса муносиб тарзда рағбатлантирилишини маълум қилди.

«Flowers Garden» боғининг ажойиб манзараларини кузатиш асносида табиатга муҳаббати ортган, унинг гўзаллигидан севиниб, турли фотосуратларга муҳрлаган форум иштирокчилари мазкур компаниянинг вилоятлараро савдо координатори Адҳам Ҳабибов ва Тошкент шаҳри ва Марзазий Осиё савдо координатори Жасур Хусанхўжаев томонидан Голландиядан келтирилган 100 дан ортиқ катта ва ўрта ҳажмдаги тувакдаги хонаки гуллари, Голландиядан келтирилган ноодатий декоратив туваклар, бонсаи ва ҳавода ўсувчи ноёб гуллар, ўғит ва дорилар билан яқиндан таништирилди.

Шунингдек, форумда қатнашган ёшлар манзарали дарахтлар ва бутасимон ўсимликлар шоуруми Италия ва Туркиядан келтирилган 100 дан ортиқ номдаги манзарали дарахтлар ва бутасимон ўсимликлар ҳамда уларнинг репикаж қилинган илдизи, томчилатиб суғориш тизими, бамбук ёрдамида текисланган поялари ва бугунги кунда бу соҳада оммалаштирилаётган замонавий усулларини ўз кўзлари билан кўриб, экологик билимларини оширдилар.

– Турли семинарларда, назарий машғулот ва учрашувларда табиат ва инсон ҳаёти учун фойдали бўлган ўсимлик ва дарахт­лар тўғрисида жуда кўп эшитамиз. Уларни кўпайтириш, тўғри парваришлаш борасида ҳам атрофлича сўз юритилади. Аммо уларни уруғдан униб чиқиб, кўчатга айланиши, юзлаб кўчатларнинг эса бир жойда жам бўлган ҳолатини ўз кўзингиз билан кўриш бош­қача завқ берар экан, – дейди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзоси Нуриддин Нуруллаев.  – Ушбу экофорум айнан «Flowers Garden» боғида ташкил этилгани шахсан мен учун жуда манфаатли бўлди. Хонадонлар, ишхоналар, ўқув муассасалари учун қандай хонаки гулларни ўстириш кераклиги, кўпроқ қандай турдаги дарахтларни экиш фойдали бўлиши хусусида мутахассисларнинг фикрлари жуда катта билим бўлди. Қолаверса, мазкур форум экология соҳасига қизиқувчи бир гуруҳ ёшларни бирлаштиришга имконият яратгани билан ҳам аҳамиятли бўлди. Шу соҳада таълим олаётган кўплаб дўстлар орттириб, ўзаро фикр алмашганимиз барчамизнинг келгуси ўқиш ва фаолиятимиз учун ҳам асқатади. Ўйлайманки, экологик билимларга эга иқтидорли ёшлар бундан кейин ҳам яқин ҳамкорликда ўз ғояларимизни пухта ишлаб чиқиб, янги таклифларни илгари сурамиз.

Экофорум доирасида тозалик акцияси ҳам ўтказилди. Унда форум иштирокчилари Янгиҳаёт тумани «Янги Чоштепа» МФЙ ҳудудида «Биз ёшлар атроф муҳитнинг тозалигига бефарқ бўлмаймиз» деган эзгу ғоя остида бирлашиб, айрим юртдошларимиз томонидан белгиланмаган жойларга ташлаб кетилган турли плас­тик ва полиэтилен чиқиндиларни йиғиб олдилар.

Жами 200 нафарга яқин талаба ёшлар иштирок этган ушбу акцияда 1 тоннага яқин чиқинди йиғилди.

Биламизки, ёш­ларнинг экологик маданияти ва экологик муаммоларга қарши курашиш борасидаги билимларини ошириш, атроф муҳит муҳофазасида ёшларни бирлаштириш орқали экологик муаммолар барҳам топа бошлайди.

Мавжуд экологик муаммоларни ҳисобга олган ҳолда юртдошларимиз учун қулай атроф муҳит шароитини таъминлаш, экологик барқарорликка эришиш мақсадида келгуси 7 йил ичида мамлакатнинг асосий ривожланиш йўналишларини белгилаб берувчи «Ўзбекистон – 2030» стратегиясида ҳам бу борада бир қатор устувор вазифалар назарда тутилган. Экофорум давомида мазкур вазифаларнинг нечоғлик муҳим аҳамият касб этиши тўғрисида ҳам иштирокчиларга кўплаб маълумот ва тушунтиришлар берилди.

Экофорум якунида халқ ардоғидаги санъаткорлар иштирокида кўнгилочар концерт дастури ҳам ўтказилди. Форумда фаол иштирок этган ёшларга Ўзбекистон Экологик партиясининг эсдалик совғалари топширилди.

 

Камолиддин РЎЗИМАТОВ,

ЎЭП Марказий кенгаши

матбуот бўлими

бош мутахассиси




Ўхшаш мақолалар

«Сен бир дарахт,  мен бир дарахт...»

«Сен бир дарахт, мен бир дарахт...»

🕔17:16, 30.11.2023 ✔7

Соҳир овоз соҳибаси, таниқли хонанданинг «Сен бир дарахт, мен бир дарахт» деган қўшиғини эшитгансиз, албатта. Унда севишган икки қалбнинг бир-бирига ишқ изҳори мадҳ этилган бўлиб, инсонларнинг ўзаро муносабати дарахтлар мисоли эканлиги баён этилади.

Батафсил
Ниҳол эккан  инсон қалбида қуёш чарақлар

Ниҳол эккан инсон қалбида қуёш чарақлар

🕔17:15, 30.11.2023 ✔6

Кўчат экиб, боғ яратмоқ дунёдаги энг хайрли ва эзгу амаллардан саналади. Азал-азалдан ота-боболаримиз ўз томорқасига илк баҳор ёки куз фаслида кўчат экиб, унга йил бўйи эътибор қаратганлар. Ниҳолни парваришлаб, то ўзини тиклаб олмагунича ўз вақтида сувини қўйиб, ўғитини солиб, тупроғини юмшатиб, катта аҳамият қаратиб келганлар. Экилган кўчатни қаровсиз ташлаб қўйиш ҳам увол саналган.

Батафсил
Экологик  ҳамкорлик

Экологик ҳамкорлик

🕔17:35, 23.11.2023 ✔18

Бугунги экологик жараёнлар дунёнинг барча ҳудудлари учун бирдай эътиборли бўлиб келмоқда. Айниқса, трансчегаравий масалаларни ижобий ҳал қилишда давлатлараро экологик муносабатлар ва ҳамкорлик катта аҳамият касб этади. Қозоғистоннинг «Байтақ» яшиллар партияси вакилларининг Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгашига ташрифи ана шундай манфаатли учрашувлардан бири бўлди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Сен бир дарахт,  мен бир дарахт...»

    «Сен бир дарахт, мен бир дарахт...»

    Соҳир овоз соҳибаси, таниқли хонанданинг «Сен бир дарахт, мен бир дарахт» деган қўшиғини эшитгансиз, албатта. Унда севишган икки қалбнинг бир-бирига ишқ изҳори мадҳ этилган бўлиб, инсонларнинг ўзаро муносабати дарахтлар мисоли эканлиги баён этилади.

    ✔ 7    🕔 17:16, 30.11.2023
  • Ниҳол эккан  инсон қалбида қуёш чарақлар

    Ниҳол эккан инсон қалбида қуёш чарақлар

    Кўчат экиб, боғ яратмоқ дунёдаги энг хайрли ва эзгу амаллардан саналади. Азал-азалдан ота-боболаримиз ўз томорқасига илк баҳор ёки куз фаслида кўчат экиб, унга йил бўйи эътибор қаратганлар. Ниҳолни парваришлаб, то ўзини тиклаб олмагунича ўз вақтида сувини қўйиб, ўғитини солиб, тупроғини юмшатиб, катта аҳамият қаратиб келганлар. Экилган кўчатни қаровсиз ташлаб қўйиш ҳам увол саналган.

    ✔ 6    🕔 17:15, 30.11.2023
  • Экологик  ҳамкорлик

    Экологик ҳамкорлик

    Бугунги экологик жараёнлар дунёнинг барча ҳудудлари учун бирдай эътиборли бўлиб келмоқда. Айниқса, трансчегаравий масалаларни ижобий ҳал қилишда давлатлараро экологик муносабатлар ва ҳамкорлик катта аҳамият касб этади. Қозоғистоннинг «Байтақ» яшиллар партияси вакилларининг Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгашига ташрифи ана шундай манфаатли учрашувлардан бири бўлди.

    ✔ 18    🕔 17:35, 23.11.2023
  • ИИВ  Академиясида «Экобоғ»

    ИИВ Академиясида «Экобоғ»

    Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Абдушукур Ҳамзаев иштирокида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясида «Экологик хавфсизликни таъминлаш – бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан бири» мавзусида давра суҳбати ҳамда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доираси кўчат экиш тадбирлари ўтказилди.

    ✔ 15    🕔 17:33, 23.11.2023
  • Глобал иқлим  ўзгаришлари ва чўлланишга қарши курашиш – умумжаҳон  масаласи

    Глобал иқлим ўзгаришлари ва чўлланишга қарши курашиш – умумжаҳон масаласи

    13 ноябрь куни Самарқанд шаҳридаги Конгресс марказида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Чўлланишга қарши кураш тўғрисидаги конвенциясининг (UNCCD) бажарилишини кўриб чиқиш қўмитасининг 21-сессияси (CRIC21) бошланди.

    ✔ 21    🕔 15:57, 20.11.2023
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар