Топинамбурни халқимиз ернок деб атайди. Америкалик ҳиндулар уни узоқ умр кўриш воситаси, дейишади. Унинг тананинг умумий қувватини оширувчи хусусиятлари кўп.
Ернокдан мунтазам истеъмол қилиб турилса, аъзоларга туз йиғилиши, иккинчи тур қандли диабет, меъда-ичак хасталиклари, камқонлик, атеросклероз, буйрак ва сийдик йўлларида тош ҳосил бўлишида, асаб касалликларининг олдини олишда жуда қўл келади. Ернок барги ва тугунагини янги ҳолда ёки қуритилган ҳолда ишлатиш мумкин. Янги териб олинган картошкасидан 50 грамм тозалаб, унга ҳеч нарса қўшмасдан овқатдан 30 дақиқа олдин, кунига 3 маҳал истеъмол қилинса, қондаги қанд миқдори камаяди. Баргидан салат тайёрланса, фақат қандли диабетнигина эмас, балки гипертония, меъда ости бези хасталикларини даволашда ҳам аҳамияти жуда каттадир.
Топинамбурнинг ватани Шимолий Америка ҳисобланади. Европага XVII аср бошларида келтирилган. Ўзбекистонда силосбоп экин сифатида экилади. Техник ва озиқ-овқат ўсимлиги ҳисобланади. Топинамбурдан тиббиётда ҳар хил дори-дармонлар тайёрланади. Таркибида оқсил, ёғлар, азотсиз моддалар, В ва С витаминлар учрайди. Ернокдан қанд, фруктоза ва спирт ишлаб чиқаришда фойдаланилади.
Зебинисо УМРЗОҚОВА
Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг
🕔14:26, 22.10.2026
✔20
Ҳурматли тадбиркорлар, экспортёрлар ва қайта ишловчи корхоналар! Энди юртимизнинг табиий бойликларидан қонуний фойдаланиш, доривор ва техник ўсимликлар хомашёсини йиғиш ҳамда қайта ишлаш бизнесини ривожлантириш учун янги имконият мавжуд!
Батафсил
Соғлом овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин
🕔13:13, 15.10.2026
✔93
Янги тадқиқотлар MIND диетасига кўпроқ амал қилган одамларда мия ҳажмининг қисқариши секинроқ кечганини аниқлади. Бу ҳақда Science тадқиқот натижаларини эълон қилди.
Батафсил
Асалари ва инсоният
🕔10:55, 18.09.2026
✔185
Асалари – фақат асал берувчи ҳашарот эмас. У гулли ўсимликларнинг кўпайиши, мева ва уруғ ҳосил қилиши, генетик хилма-хилликнинг сақланишини таъминлайдиган асосий экологик бўғинлардан биридир.
Батафсил