Экоолам      Бош саҳифа

Қоғоздан амалиётга ўтиш вақти келмадими?

Мамлакатимиз ҳудудларидаги ижтимоий-иқтисодий аҳволни яхшилаш, барча тармоқларни инновацион технологиялар асосида ривожлантиришда муқобил энергия манбаларидан фойдаланишни кенг йўлга қўйиш бугун тобора долзарб аҳамият касб этмоқда.

Қоғоздан  амалиётга ўтиш  вақти келмадими?

Физик олим, академик С.Азимов раҳбарлигида 1987 йилда Тошкент вилоятининг Паркент туманида «Физика-Қуёш» илмий ишлаб чиқариш комплекси қурилган эди. Муқобил энергия манбаларидан амалий фойдаланиш республикамизда ўша йиллардан бошланди. Ўзбекистон мус­тақилликка эришгач, илм-фаннинг ривожига алоҳида эътибор берилди. 2013 йил 1 мартдаги «Муқобил энергия манбаларидан фойдаланишни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармон қайта тикланадиган муқобил энергия манбаларидан фойдаланишни ривожлантиришда навбатдаги муҳим қадам бўлди. Шу сабабли қуёш ва шамол энергиясини электр энергиясига айлантириб берувчи замонавий ўзгарткичлар, юқори кучланишли фотоэлектрик генераторлар, икки ёқлама сезгир фотоўзгарткичлар ишлаб чиқилди ва улар асосида фотоэлектрик қурилмаларнинг модуллари яратилди.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев­ раҳбарлигида 2022 йил 10 июнда ўтказилган йиғилишда ижтимоий соҳа объектларида ва аҳоли томонидан қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни кенг жорий этиш орқали ёқилғи-энергетика ресурсларидан самарали фойдаланишни таъминлаш бўйича тегишли ташкилотларга топшириқлар берилди ва ишларни жадаллаштириш мақсадида 2022 йил 28-29 июль кунлари Тошкент шаҳрида вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи органлар ва хўжалик бирлашмалари иштирокида маҳаллий қайта тикланувчи энергия манбаларини ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчи ташкилотларни жалб қилган ҳолда саноат ярмаркаси ўтказилди.

Қашқадарё вилоятининг Чироқчи тумани эркин иқтисодий зонасида маҳаллий қайта тикланувчи энергия манбаларини ишлаб чиқарувчи, хусусан, қуёш сув иситиш ускуналари, Қуёш фотоэлектрик гидроэлектр қурилмалари ва иншоотларини, электр энергиясини ва бошқа ёрдамчи жиҳоз ва ускуналарни ишлаб чиқарувчи кластерни йўлга қуйиш ишлари режалаштирилди ва ушбу лойиҳалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 10 июндаги «Қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ишлаб чиқаришни жадаллаштириш тўғрисида»ги қарорида белгилаб берилди.

Республикамизда 2022 йил декабрь – 2023 йил январь ойларидаги содир бўлган аномал совуқ муҳити туфайли ёқилғи-­энергетика танқислиги юзага келганига ҳаммамиз гувоҳ бўлдик. Бу мамлакатимиз ҳаёти, ижтимоий-иқтисодий тармоқларда анчайин йирик муаммоларга сабаб бўлгани ҳам сир эмас.

Демак, бугун энергия тежамкорлигини оширишимиз, экологик тоза, ноанъанавий қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш кўламини янада кенгайтиришимиз зарур ва шартдир.

Мана шуни ҳисобга олиб, Ўзбекистон Экологик партияси Навоий вилояти Кенгаши қайта тикланувчи энергия манбаларидан унумли фойдаланиш ва республикамизнинг саноат тармоқларига «Яшил иқтисодиёт» тизимини жорий қилиш, ижтимоий соҳада энергия самарадорлигини ошириш, инновацион тараққиётни жадаллаштириш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича кенг кўламли ишларни амалга ошириб келмоқда. Жумладан, партиямиз фаоллари ва тарафдорлари, депутатлар, ташаббускор ёшларнинг шу пайтгача олиб бораётган кенг кўламли саъй-ҳаракатлари ортидан:

 Навоий вилоятининг Конимех туманида шамол энергиясидан фойдаланиб ишлайдиган катта қувватли энерготизим қурилмоқда.

 Ўн йилдан буён Учқудуқ сульфат кислотаси ишлаб чиқариш цехида Ҳиндистон энергокорпарацияси билан ҳамкорликда ишлатилиб бўлинган сув буғларидан иккиламчи энергия манбаи сифатида 6 Мегаватт электр энергияси ишлаб чиқарилиб, цех тўлиқ иқтисодий тежамкор корхонага айлантирилди.

 Навоий эркин иқтисодиёт зонасида ҳам маҳаллий қайта тикланувчи энергия манбаларини ва уларнинг эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқариш ва етказиб берувчи бўлимлар иш бошламоқда...

Санайверсак бу йўналишдаги ишлар кўп. Муҳими, жуда кўп тармоқларда қайта тикланувчи, энерготежамкор рерурслардан фойдаланишга ўтиш ишлари бошланган. Соҳадаги ишларни кенг кўламда янада жаддалаштириш учун биз қуйидаги таклифларни билдирамиз:

Аҳоли учун муқобил энергиядан фойдаланишнинг самарали механизмини яратиш мумкин. Бунинг учун «яшил нарх – тариф» қонунини амалга киритиш керак. Ушбу соҳада фаолият юритувчи кластерлар сонини кўпайтирсак ва уларга имтиёз берилса, улар орасида рақобат ошади, ускуна ва эҳтиёт қисмлар арзонлашади, бу энг фойдали ва самарали восита ҳисобланади. Бундай ҳолда аҳолининг ўз уйларида қуёш панеллари, қуёш сув иситиш ускуналари, қуёш фотоэлектр, гидроэлектр қурилмалари ва иншоотлари, шамол генераторларини ўрнатиб, электр энергияси ишлаб чиқаришга мойиллиги ошади. Ўз эҳтиёжидан ортган электр энергияни эса сотиш мумкин бўлади.

Ҳозиргача республикамизда жуда кўп олимларимизнинг гелиотехника бўйича номзодлик ва докторлик диссертациялари амалиётга қўлланилмай қолиб кетган. Ваҳоланки, бу ишлар учун қанча вақт, илм, маблағ сарфланган. Шунинг учун Фанлар академияси ва олийгоҳларнинг тегишли бўлинмаларида ишчи гуруҳлар ташкил қилиниб, унга иқтидорли ва малакали мутахассисларни жалб қилиш лозим. Илмий ишланмалар натижаси учун муҳлат бериб, амалиётга татбиқ этилишини талаб қилиш зарур.

Шу ўринда мен физик олим сифатида, бўлиб ўтган бир воқеани эсладим: Паст ҳароратда кристалл шиша жисмларнинг хоссаларини ўзгартириш орқали фойдали модель яратдим ва бу кашфиётни Италия давлати қонун асосида патент сифатида сотиб олди. Кейинчалик бу кашфиёт ҳақида Польша ва Германия давлатлари ҳам қизиқишди. Ўша вақтларда кашфиёт ва патентларни нашр эттириш текин бўлиб, давлат зиммасида эди. Ҳозирда бир патент ёки мақолани илмий журналда нашр эттириш фалон пул туради ва йиллаб вақт кетади. Менинг кўплаб илмий мақолаларим хорижий давлатларнинг илмий журналларида мутлоқо текин нашр этилади. Мана сизга илмий тараққиётни жадалланиши, чунки уларда тайёр ақл янгилиги тўпланади. Менимча, бизда ҳам илмий мақолалар, кашфиёт ва патентларни нашр эттириш ишларини соддалаштириш керак, бўлмаса, тараққиётга эриша олмаймиз.

Энергия тежовчи қурилмаларга харажатлар компенсация қилинади. Компенсация давлат бюджети ҳисобидан жисмоний шахсларга қуёш фотоэлектр станциялари, қуёш сув иситкичлари, шунингдек, энергия самарадор газ-горелкали қурилмаларни сотиб олиш харажатларининг 30 фоизи миқдорида ажратилади.

О.ХУШВАҚОВ,

физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент

Ш.ШАРИПОВА,

ЎЭП Учқудуқ туман партия

ташкилоти раиси




Ўхшаш мақолалар

«Қўшним  йўлбарс боқмоқда...»

«Қўшним йўлбарс боқмоқда...»

🕔15:14, 10.05.2024 ✔30

Жонзотлар учун энг муҳим нарса бу озуқа бўлса, ёввойи ҳайвонлар учун иккинчи муҳим нарса бу уларнинг табиат қўйнида эркин яшашидир.

Батафсил
Тозаликка масъул ташкилотнинг ўзи  «бемор»

Тозаликка масъул ташкилотнинг ўзи «бемор»

🕔17:00, 02.05.2024 ✔52

Уйимизни қай даражада тоза сақласак, табиат ҳам худди шундай муносабатга муҳтож. Аммо атроф-муҳитга назар ташланса, бутунлай бошқача манзара. Табиат бизга, наҳотки, ўгай бўлса?!.

Батафсил
Табиатнинг  жонкуяр қизи

Табиатнинг жонкуяр қизи

🕔16:57, 02.05.2024 ✔44

Бир неча 10 йилдан сўнг дунё манзараси қандай бўлиши ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Инсониятнинг ҳаёт кечириш тарзи қай тарзда ўзгариши мумкинлиги ҳақида-чи? Ҳозирги кунда тобора глобаллашиб бораётган экологик муаммолар таъсирида атроф-муҳит қай ҳолга келади?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Қўшним  йўлбарс боқмоқда...»

    «Қўшним йўлбарс боқмоқда...»

    Жонзотлар учун энг муҳим нарса бу озуқа бўлса, ёввойи ҳайвонлар учун иккинчи муҳим нарса бу уларнинг табиат қўйнида эркин яшашидир.

    ✔ 30    🕔 15:14, 10.05.2024
  • Тозаликка масъул ташкилотнинг ўзи  «бемор»

    Тозаликка масъул ташкилотнинг ўзи «бемор»

    Уйимизни қай даражада тоза сақласак, табиат ҳам худди шундай муносабатга муҳтож. Аммо атроф-муҳитга назар ташланса, бутунлай бошқача манзара. Табиат бизга, наҳотки, ўгай бўлса?!.

    ✔ 52    🕔 17:00, 02.05.2024
  • Табиатнинг  жонкуяр қизи

    Табиатнинг жонкуяр қизи

    Бир неча 10 йилдан сўнг дунё манзараси қандай бўлиши ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Инсониятнинг ҳаёт кечириш тарзи қай тарзда ўзгариши мумкинлиги ҳақида-чи? Ҳозирги кунда тобора глобаллашиб бораётган экологик муаммолар таъсирида атроф-муҳит қай ҳолга келади?

    ✔ 44    🕔 16:57, 02.05.2024
  • «Кемалар  қабристони»да  табиатнинг  йиғиси  эшитилади

    «Кемалар қабристони»да табиатнинг йиғиси эшитилади

    Қорақалпоғистоннинг олис Мўйноқ туманида иккита ажойиб музей борлигини биласизми? «Мўйноқ экология музейи» ҳамда «Орол денгизи тарихи музейи» ҳамиша қизиқувчилар билан гавжум.

    ✔ 32    🕔 16:54, 02.05.2024
  • Соғлом ҳаёт  ва барқарор  келажакка шунчаки  эришиб бўлмайди!

    Соғлом ҳаёт ва барқарор келажакка шунчаки эришиб бўлмайди!

    Ҳамма бирлашсагина бирор натижага эришиш мумкин

    ✔ 22    🕔 16:44, 02.05.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар