Тузсиз диета юрак-қон томир касалликлари ривожланиш хавфини 20 фоиз камайтиришга ёрдам беради. Бу ҳақда Жанубий Кореянинг Кёнгпук университети олимларининг Британияда ўтказган тадқиқотида маълум қилинди.
Муаллифлар Буюк Британиядаги 500 минг кишининг саломатлик ҳолати ва одатлари ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилди. Натижада, улар овқатни тузсиз истеъмол қилган одамларда атриал фибриллация касаллиги бошқаларга қараганда 18 фоизга камроқ эканлигини аниқладилар. Вақти-вақти билан тузни истеъмол қиладиганлар учун хавф 15 фоизга кам бўлган.
«Ушбу тадқиқот кунига олти граммдан кўп бўлмаган туз – тахминан бир чой қошиқ истеъмол қилиш тавсиясига амал қилиш барчамизга фойда келтириши мумкинлиги ҳақида фойдали эслатма», деди Британия юрак жамғармаси профессори Жеймс Лейпер.
Атриал фибриллация – бу тартибсиз ва ғайритабиий тез юрак уришига олиб келадиган касаллик. Ушбу касалликка чалинган одамлар бош айланиши, нафас қисилиши ва чарчоқдан шикоят қиладилар. Узоқ муддатда улар инсультга чалиниш эҳтимоли беш баравар юқори. Британияда ушбу касаллик билан оғриган беморлар сони сўнгги ўн йил ичида 50 фоизга ошиб, 1,5 миллионга етди.
Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг
🕔14:26, 22.10.2026
✔20
Ҳурматли тадбиркорлар, экспортёрлар ва қайта ишловчи корхоналар! Энди юртимизнинг табиий бойликларидан қонуний фойдаланиш, доривор ва техник ўсимликлар хомашёсини йиғиш ҳамда қайта ишлаш бизнесини ривожлантириш учун янги имконият мавжуд!
Батафсил
Соғлом овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин
🕔13:13, 15.10.2026
✔93
Янги тадқиқотлар MIND диетасига кўпроқ амал қилган одамларда мия ҳажмининг қисқариши секинроқ кечганини аниқлади. Бу ҳақда Science тадқиқот натижаларини эълон қилди.
Батафсил
Асалари ва инсоният
🕔10:55, 18.09.2026
✔185
Асалари – фақат асал берувчи ҳашарот эмас. У гулли ўсимликларнинг кўпайиши, мева ва уруғ ҳосил қилиши, генетик хилма-хилликнинг сақланишини таъминлайдиган асосий экологик бўғинлардан биридир.
Батафсил