Иқлим      Бош саҳифа

Ноёб дарахтлар сақлаб қолинмоқда

Юртимизда бунёдкорлик ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Ҳамма жойда янги қурилишлар жараёни тезкор суръатларда давом этмоқда. Бундай шароитда табиатга зиён-заҳмат етказмасдан ишларни давом эттириш анча мушкул. Аммо қаловини топса, қор ёнади. Виждони уйғоқ одамлар атроф муҳитга заррача зиён-заҳмат етказмасдан ҳар қандай қурилишни амалга ошириши мумкин.

Ноёб дарахтлар  сақлаб  қолинмоқда

овот туманининг Бешмерган қиш­лоғида жойлашган Юсуф Ҳамадоний зиёратгоҳ мажмуаси азалдан ўзбек, қорақалпоқ ва туркман халқларининг табаррук масканларидан бири саналади. Бу ер таниқли тасаввуф намояндалари Хожа Абдулқодир Гилоний – Ғавсул аъзам, Хожа Юсуф Ҳамадоний ва Хожа Аҳмад Ҳамадонийларнинг қадамжолари сифатида халқимиз томонидан эъзозланиб келинади. Ҳатто шўролар даврида ҳам одамларнинг бу ерга ташрифи бир нафас бўлсин тўхтамаган. Кўпчилик бу табаррук масканни хосиятли санаб, руҳий касалликка чалинганлар тузалиб кетади, орзуларини сидқидилдан тилашса, рўёбга чиқади, деб умид қилишади.

Мустақилликнинг дастлабки йилларида зиёратгоҳда жуда катта бун­ёдкорлик ишлари амалга оширилди. Зиёратчилар дам оладиган хоналар, Маънавият ва маърифат маркази ташкил қилинди.

Бугунги сайёҳлик хизмати тобора ривожланиб бораётган бир даврда Хожа Юсуф Ҳамадоний зиёратгоҳи мажмуи қайта реконструкция ва таъмирлашга муҳтожлиги равшан бўлиб қолди. Буни инобатга олган маҳаллий мутасаддилар айни дамларда аниқ режалар асосида қайта бунёдкорлик ишларини олиб бормоқда. Зиёратгоҳда минг нафар намозхон ибодат қилиш имкониятига эга янги масжид қад ростлаяпти. Масжид минораси 25 мертни ташкил қилиши айтилмоқда. Шунингдек, бу ерда музей ва меҳмонхона қуриш ишлари ҳам жадаллик билан олиб бориляпти.

Зиёратгоҳ ҳудудида 130 тупдан ортиқ турли навли гужумлар, шунинг­дек, қатор-қатор арча дарахтлари гуркираб ўсиб турибди. Уларнинг экилганига ўттиз йилдан ошмоқда. Бугун атрофга қўр тўкиб, соя тўшаб турган бу гужумларни қурилиш жараёнида зиён-заҳмат етказмасдан сақлаб қолиш ташаббуси билан чиққанида Ўзбекис­тон Экологик  партияси Шовот туман Кенгаши раиси Муҳаммадсафо Тожиевни кўпчилик қўллаб-қувватлади.

– Шовот тумани вилоятимизнинг чекка туманларидан бири саналади, – дейди биз билан суҳбатда Муҳаммадсафо ака. – Бу ерда ҳар доим сув танқислиги муаммоси одамларни қийнаб келади. Бундай жойда дарахт ўстириш, кўкаламзорлаштириш ишларини кўнгилдагидек йўлга қўйиш анча мушкул. Бир туп дарахтнинг гуркираб ўсиб, атрофга файз бериб туриши учун 25-30 йил кутиш керак. Бу бир йигит камолга етадиган давр. Шу боисдан ҳам туманимизда садақайрағоч, яъни гужум, қорамон, чинор, арча ва теракларни сақлаб қолиш ва уларни янгидан экиб кўпайтириш масаласида ҳар доим гапириб келамиз. Қурилишга масъул раҳбарлар фикримизга қулоқ солиб, ташаббусларимизни қўллаб-қувватлаётганидан мамнунман.

Эътибор бериб қаралса, Шовот туманидаги зиёратгоҳларнинг ўзига хос муҳити бор. Улар, айниқса, сервиқор дарахтлари билан ажралиб туради. Тумандаги «Мискин бобо» зиёратгоҳида кўп йиллик тўронғиллар кўкка бўй чўзиб, жазирама ёз кунлари ҳам атрофни салқинлатиб туради. Қизиғи шундаки, айрим кекса тўроғиллар ковагидан дарахт шарбати сизиб, оқиб туради.

Муҳаммадсафо Тожиев ҳар кунги ишни туманни бир қур айланиб чиқишдан бошлайди. Жойларда ўктам дарахтлар қад ростлаб турганини ўз кўзи билан кўргач, бамайлихотир иш хонасига йўл олади.

Дарвоқе, партиянинг Шовот тумани Кенгаши фаоллари Муҳаммадсафо Тожиев бошчилигида ҳудуддаги кўл, ариқ ва зовурлар бўйлари ва тўқайзорларда ёввойи ҳайвонларни кўпайтиришга ҳам катта эътибор қаратмоқда. Бунинг учун уларнинг ноқонуний қирон келтирилишининг олдини олиш мақсадида назорат ишлари жонлантириляпти.

Дарҳақиқат, табиат биздан меҳр ва эътиборни талаб қилади. Ҳар бир инсон ўз зиммасидаги вазифага масъ­улият билан ёндошса, табиат бу меҳрни олган саналади. Зеро, табиатга меҳр бағишлаган жамият унинг чексиз неъматларидан баҳраманд бўлаверади.

 

Эрпўлат БАХТ




Ўхшаш мақолалар

Кўчат энди  тупроқда  эмас,  замонавий технологик  тизимлар орқали етиштирилади

Кўчат энди тупроқда эмас, замонавий технологик тизимлар орқали етиштирилади

🕔11:37, 20.08.2026 ✔49

Мамлакатимизда сўнгги йилларда экологик хавфсизликни таъминлаш, иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларини юмшатиш, чўлланишга қарши курашиш, биохилма-хилликни сақлаш ва яшил ҳудудларни кенгайтириш давлат сиёсатининг устувор йўналиш­ларидан бирига айланди.

Батафсил
Агротуризм мўъжизаларини  кўрмоқчимисиз, оилангизни олиб  йўлга чиқинг!

Агротуризм мўъжизаларини кўрмоқчимисиз, оилангизни олиб йўлга чиқинг!

🕔14:37, 14.08.2026 ✔87

Илгари туризм деганда кўз олдимизга беихтиёр Самарқанднинг нақшинкор гумбазлари, Бухоронинг салобатли миноралари ёки Хиванинг кўҳна деворлари келарди. Тўғри, бу тарихий обидалар миллий ғуруримиз, аждодларимизнинг бизга қолдирган бебаҳо мероси саналади.

Батафсил
Марказий Осиёда 26 миллиондан ортиқ киши қурғоқчиликдан азият чекмоқда – БМТ

Марказий Осиёда 26 миллиондан ортиқ киши қурғоқчиликдан азият чекмоқда – БМТ

🕔16:42, 06.08.2026 ✔113

Марказий Осиё­да 26 миллиондан зиёд аҳоли қурғоқчиликдан жабр кўрмоқда. Минтақадаги 152 миллион гектардан ортиқ ер эса қурғоқчилик таъсирида қолган.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар