Экоолам      Бош саҳифа

«Нигоҳ — 2030» стратегияси – Саудия Арабистони тараққиётининг янги йўли

Бундан етти йил муқаддам Саудия Арабис­тони валиаҳд шаҳзодаси, Вазирлар маҳкамаси раиси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд ташаб­буси билан «Подшоҳликнинг Нигоҳ — 2030» («Vision 2030») стратегияси амалга оширишга киришилди.

«Нигоҳ — 2030»  стратегияси – Саудия Арабистони  тараққиётининг янги йўли

Мазкур стратегия нефть хомашёсига қарамликни максимал даражада камайтиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Бу аниқ ва мустаҳкам пойдеворга қурилган тизимли режа бўлиб, Подшоҳликнинг кучли томонларидан – ноёб стратегик мавқеи ва улкан сармоявий қудратидан фойдаланиш учун барча соҳаларда бир қатор мегалойиҳалар ва инвестицияларни амалга оширишни кўзда тутади. «Мамлакатимиз катта сармоявий салоҳиятга эга. Биз уни иқтисодий восита ва мамлакатнинг иқтисодий ривожланиши учун қўшимча манбага айлантириш устида ишламоқдамиз», деди Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд.

Таҳлилчиларнинг фикрича, ўтган етти йил ичида кўплаб мақсадларга эришилди. Иқтисодиёт ва жамият фаолияти даражасида аниқ натижаларга эришишга ёрдам берадиган трансформацион имкониятлар мажмуаси шакллантирилди ва келажакда муваффақиятга эришиш учун зарур шарт-шароитлар яратилди.

Миллий инвестиция стратегиясининг эълон қилиниши муносабати билан Шаҳзода Mуҳаммад бин Cалмон ўз нутқида шундай деган эди: «Бугун Подшоҳлик янги инвестиция босқичини бошлади, бу маҳаллий ва хорижий инвестицияларни жалб қилиш имкониятлари сони ва сифатини сезиларли даражада оширади. Шундай қилиб, биз мамлакат иқтисодиёт тармоқлари учун кўпроқ имкониятлар яратамиз. Ҳеч шубҳа йўқки, инвестициялар мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш ва диверсификация қилиш ва унинг барқарорлиги, технологияларни узатиш ва маҳаллийлаштириш, инфратузилмани ривожлантириш, турмуш даражаси, иш ўринларини яратиш, касбий ривожланиш ва кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш «Нигоҳ — 2030» мақсадларига эришишнинг асосий омилларидан биридир». Валиаҳд шаҳзода миллий инвестиция стратегиясининг навбатдаги босқичи саноат, қайта тикланадиган энергетика, транспорт ва логистика, туризм, рақамли инфратузилма ва соғлиқни сақлаш каби соҳалар учун батафсил инвестиция режаларини ишлаб чиқиш эканини таъкидлади.

«Нигоҳ — 2030» доирасида инвестиция иқтисодий ва барқарор ривожланиш тизимидаги энг муҳим ва асосий элементлардан бири экани таъкидланади. Шу мақсадда 2030 йилгача маҳаллий иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш учун жами 12 триллион риал (тахминан 3,2 млрд. АҚШ доллари) ажратиш режалаштирилган.

Саудия Арабистони Подшоҳлиги аҳоли сонининг кўпайи­ши натижасида юзага келаётган экологик муаммоларни дунё мамлакатлари билан баҳам кўради ва иқлим ўзгариши сабабларини бартараф этиш, ихтисослашган ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилган халқаро дастурлар доирасида халқаро стандартлар ва битимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажариш учун ҳар томонлама ҳаракат қилади. Инсон имкониятларини кенгайтириш, Ер сайёрасини сақлаб қолиш орқали кучли, инклюзив, мувозанатли ва барқарор иқтисодиётни таъминлайдиган шароитларни яратиш, иқлим ўзгаришига қарши курашиш ва XXI аср имкониятларини ҳамма учун амалга ошириш, учун янги уфқлар яратишни мақсад қилган. Подшоҳлик томонидан қабул қилинган энг муҳим мегалойиҳалар ва ташаббуслар орасида иқлим ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида «Яшил Саудия Арабистони» ва «Яшил Яқин Шарқ» ташаббусларини алоҳида кўрсатиб ўтиш керак. Шаҳзода Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд лойиҳаларни ишлаб чиқиш учун Подшоҳлик томонидан 2,5 млрд. доллар миқдорида маблағ ажратилишини эълон қилди. Мамлакатда яқин ўн йилликларда 10 миллиард дарахт экилади, бу 40 миллион гектар ерни тиклаш демакдир. Бу дарахтлар билан қопланган ҳозирги майдонни 12 баробар оширади. Подшоҳлик, шунингдек, қўриқланадиган табиий ҳудудлар улушини ўз майдонининг 30 фоизидан кўпроғига ошириш бўйича иш олиб боради (бу ҳозирда 600 минг квад­рат километрга баҳоланмоқда).

«Яшил Саудия Арабистони» ташаббуси Подшоҳликнинг 50 фоиз электр энергиясини ишлаб чиқаришини таъминлайдиган қайта тикланадиган энергия лойиҳалари орқали глобал миқёсдаги углерод чиқиндилари ҳиссасини 4 фоиздан кўпроққа қисқартириш учун ишлайди. Бундан ташқари, минтақада нефть қазиб олишда қўлланиладиган технологиялар самарасиз экани таъкидланади. Подшоҳлик минтақа мамлакатлари билан билим ва тажрибани ўтказиш учун ишлайди, бу эса минтақада нефть қазиб олишдан углерод чиқиндиларини 60 фоиздан кўпроқ камайтиришга ёрдам беради.

Миллий инвестиция стратегияси миллий иқтисодиётни ривожлантириш ва даромад манбаларини диверсификация қилишда муҳим роль ўйнайди, шунингдек, «Нигоҳ — 2030» стратегиясининг кўплаб мақсадларини амалга оширади. Жумладан, мамлакат ЯИМда хусусий сектор улуши 65 фоизга, тўғридан тўғри хорижий сармоялар ЯИМнинг 5,7 фоизигача, нефть бўлмаган маҳсулотлар экспорти ЯИМнинг 16 фоизидан 50 фоизгача кўпайиши, ишсизлар сони 7 фоизга камайиши кўзда тутилган. 2030 йилга бориб Саудия Арабистони Глобал Рақобат индекси бўйича ўнталикка киришни мўлжалламоқда.

Саудия Арабистони иқтисодий ва ривожланиш Кенгаши (CEDA) 2030 йилгача амалга ошириш учун муҳим қадамларни аниқлаш ва кузатишни бошлади. CEDA энергетика, молия, уй-жой, ҳаёт сифати ва транспорт каби турли соҳаларни қамраб олувчи «Vision Program» дастурлари деб номланган 13 та дастурни яратди.

Подшоҳлик 2030 йилгача қуйидаги мақсадларга эришиши керак:

– Саудия Арабистони дунёдаги 19 та йирик иқтисодиётдан 15-ўринга олиб чиқилади;

– Нефть бўлмаган маҳсулотлар даромадларини ҳозирги 163 млрд. риял (43,5 млрд. АҚШ доллари)дан камида 1 триллион риял (267 млрд АҚШ доллари)га ошириш.

– Ишчи кучидаги аёллар улушини 22 фоиздан 30 фоизгача ошириш;

– ЯИМда кичик ва ўрта корхоналар улушини 20 фоиздан 35 фоизгача кўтариш;

– ЯИМда хусусий сектор улушини 40 фоиздан 65 фоизгача етказиш;

– Мамлакат ичкарисида уй хўжаликларининг маданий ва кўнгилочар харажатларини 2,9 фоиздан 6 фоизгача ошириш;

– Ҳафтада камида бир марта спорт билан шуғулланувчи шахслар сонини 13 фоиздан 40 фоизгача ошириш;

– Ўртача умр кўришни 74 ёшдан 80 ёшгача ошириш;

– Саудия Арабистонининг учта шаҳрини «Жаҳоннинг энг яхши шаҳарлари» рўйхатига киритиш;

– Саудия Арабистонидаги ЮНЕСКО рўйхатига киритиладиган маданий мерос объектларини икки баробар кўпайтириш.

Бу ижтимоий-иқтисодий чора-тадбирлар билан бир қаторда турли йирик лойиҳалар бўйича таклифлар ҳам илгари сурилди. Ғоя муаллифлари мамлакатнинг ички транспорти ва инфратузилмасини яхшилашни, Саудия Арабистонини дам олиш ва сармоя киритиш жойи сифатида дунёга намойиш этишни мақсад қилган.

Жумладан, янги чакана савдо, меҳмонхона, кўнгилочар, маданий ва турар-жой мегалойиҳалари, шунингдек, саноат, логистика ва корпоратив объектлар киритилган. Шунингдек, мамлакат шимолий-ғарбида қиймати 500 млрд. долларга тенг Neom (келажак) «ақлли шаҳар»ни барпо этиш кўзда тутилган. Янги шаҳар ўзининг солиқ ва меҳнат қонунлари ҳамда автоном суд тизимига эга бўлади. Бир сўз билан айтганда, Neom дунёнинг глобал бизнес марказига айланади.

Улкан, узлуксиз шаҳар камари ғарбда Қизил денгиз соҳилини шарқда тоғлар ва водийлар билан боғлайди. Шаҳарда табиат, яшаш, соғлиқ ва жамоатчилик билан алоқаларга эътибор қаратилади. Шаҳарнинг бош режасида қурилишлар «табиат устида эмас, балки табиат атрофида» олиб борилиши кўзда тутилган. Шаҳар келажакдаги ўзгаришлар учун намуна бўлиб хизмат қилади, шунингдек, нафақат Саудия Арабистонида, балки бутун дунёда ҳам бошқа йирик инфратузилма лойиҳаларини илҳомлантиради.

Шарофиддин ТЎЛАГАНОВ




Ўхшаш мақолалар

«Қўшним  йўлбарс боқмоқда...»

«Қўшним йўлбарс боқмоқда...»

🕔15:14, 10.05.2024 ✔30

Жонзотлар учун энг муҳим нарса бу озуқа бўлса, ёввойи ҳайвонлар учун иккинчи муҳим нарса бу уларнинг табиат қўйнида эркин яшашидир.

Батафсил
Тозаликка масъул ташкилотнинг ўзи  «бемор»

Тозаликка масъул ташкилотнинг ўзи «бемор»

🕔17:00, 02.05.2024 ✔52

Уйимизни қай даражада тоза сақласак, табиат ҳам худди шундай муносабатга муҳтож. Аммо атроф-муҳитга назар ташланса, бутунлай бошқача манзара. Табиат бизга, наҳотки, ўгай бўлса?!.

Батафсил
Табиатнинг  жонкуяр қизи

Табиатнинг жонкуяр қизи

🕔16:57, 02.05.2024 ✔44

Бир неча 10 йилдан сўнг дунё манзараси қандай бўлиши ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Инсониятнинг ҳаёт кечириш тарзи қай тарзда ўзгариши мумкинлиги ҳақида-чи? Ҳозирги кунда тобора глобаллашиб бораётган экологик муаммолар таъсирида атроф-муҳит қай ҳолга келади?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Қўшним  йўлбарс боқмоқда...»

    «Қўшним йўлбарс боқмоқда...»

    Жонзотлар учун энг муҳим нарса бу озуқа бўлса, ёввойи ҳайвонлар учун иккинчи муҳим нарса бу уларнинг табиат қўйнида эркин яшашидир.

    ✔ 30    🕔 15:14, 10.05.2024
  • Тозаликка масъул ташкилотнинг ўзи  «бемор»

    Тозаликка масъул ташкилотнинг ўзи «бемор»

    Уйимизни қай даражада тоза сақласак, табиат ҳам худди шундай муносабатга муҳтож. Аммо атроф-муҳитга назар ташланса, бутунлай бошқача манзара. Табиат бизга, наҳотки, ўгай бўлса?!.

    ✔ 52    🕔 17:00, 02.05.2024
  • Табиатнинг  жонкуяр қизи

    Табиатнинг жонкуяр қизи

    Бир неча 10 йилдан сўнг дунё манзараси қандай бўлиши ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Инсониятнинг ҳаёт кечириш тарзи қай тарзда ўзгариши мумкинлиги ҳақида-чи? Ҳозирги кунда тобора глобаллашиб бораётган экологик муаммолар таъсирида атроф-муҳит қай ҳолга келади?

    ✔ 44    🕔 16:57, 02.05.2024
  • «Кемалар  қабристони»да  табиатнинг  йиғиси  эшитилади

    «Кемалар қабристони»да табиатнинг йиғиси эшитилади

    Қорақалпоғистоннинг олис Мўйноқ туманида иккита ажойиб музей борлигини биласизми? «Мўйноқ экология музейи» ҳамда «Орол денгизи тарихи музейи» ҳамиша қизиқувчилар билан гавжум.

    ✔ 32    🕔 16:54, 02.05.2024
  • Соғлом ҳаёт  ва барқарор  келажакка шунчаки  эришиб бўлмайди!

    Соғлом ҳаёт ва барқарор келажакка шунчаки эришиб бўлмайди!

    Ҳамма бирлашсагина бирор натижага эришиш мумкин

    ✔ 22    🕔 16:44, 02.05.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар