Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

МУТОЛАА МАШАҚҚАТЛАРИ

Абдуқаюм ЙЎЛДОШЕВ

Яқинда Торонто университети олимлари бадиий асар ўқиш инсон учун кони фойда эканини илмий жиҳатдан исботлаб беришди.

МУТОЛАА МАШАҚҚАТЛАРИ

Айниқса, асар қаҳрамонлари ҳиссиётларига ошно бўлиш, уларнинг ҳаёти, турмуш тарзи, саъй-ҳаракатларини таҳлил этиш, зарур хулосалар чиқариш инсон онг-тафаккури ўсишига, қалбида эса эзгу туйғулар уйғонишига сабаб бўларкан. Ҳар қалай, улуғ ёзувчилардан бирининг «Ўзимдаги барча яхши хислатлар учун китобдан миннатдорман», деган эътирофини исбот талаб қилмайдиган ҳақиқат, яъни аксиома тарзида қабул этишимиз бежиз эмас.

Болангиз ақлли бўлишини истайсизми?

Айни пайтда, замон эврилишларидан келиб чиқибми, назаримизда, инсон ўзидаги жами эзгу фазилатлар учун фақат яхши китоблардан миннатдор бўлиши керак, деган истилоҳни ҳам қўшиб ўтгимиз келади. Зеро, адабиёт атомдан кучли экан, мана шу қудратнинг ёвуз жиҳатлари айнан ёмон китобларда жамланган бўлиши ҳақиқатга яқинроқ.

Ваҳоланки, адабиёт аталмиш мислсиз қудрат азал-азалдан фақат ва фақат эзгуликка, яхшиликка, одамнинг коинот қадар мураккаб қалбини тадқиқ этишга, инсонийликни тараннум қилишга, ўқувчи кўнглида гўзалликка ташналик, ҳавас уйғотишга йўналтирилган. Ва неча-неча асрлардан бери Буюк Адабиёт бу вазифани адо этиб келмоқда.

Гоҳида ўйланиб қоласан киши: агар Адабиёт аталмиш синоат, илоҳий неъмат бўлмаганида эди, ҳаётимиз нақадар ғариб, туссиз бўлиб қоларди. Китобсиз ҳаёт Голливуднинг ғалати фильмини эслатади: бир шаҳарда ҳаёт фақат оқ-қора ранглардан иборат, холос. Фуқаролари шу икки рангдан бошқасини билишмайди, камалак нима эканини-ку, тасаввур ҳам этишолмайди...

Ўзим тез-тез буюк Эйнштейннинг бир ўгитини эслаб тураман: «Болаларингиз ақлли бўлишини истайсизми? Уларга эртак ўқиб беринг. Уларнинг янаям ақлли бўлишини истайсизми? Янам кўпроқ эртак ўқиб беринг». Менимча, бу ҳикматли гап бола тарбиясига масъулият билан ёндашадиган ҳеч бир оилани бефарқ қолдирмаса керак.

Дунё жилови қўлингизда

Менинг болалигим чўлда ўтган. Бахтимга хўжалигимизда ўзим ўқиётган мактабникидан ташқари, яна иккита кутубхона бор эди: адашмасам, қишлоқ фуқаролар йиғининики ва ишчилар қўмитасиники. Бешинчи-олтинчи синфларда бўлса керак, уларнинг ҳаммасига аъзо бўлдим. Уйга тўр халтада даста-даста китоб кўтариб келадиган бўлдим. «Гўрўғли», «Алпомиш», «Гаргантюа ва Пентагрюэль», «Дон Кихот», «Ўн беш ёшли капитан», «Жаҳонгир»...

Ажабки, у пайтлари кутубхоначилар аввал ёшингизни сўраб, кейин фалон китобни ўқишни тавсия этишарди. Эҳтимол, бу яхши анъана ҳозир ҳам давом этаётгандир.   

Шубҳасиз, китобхонлик қўлга тушган асарни ўқиб кетавериш дегани эмас. Зеро, кўп китоб ўқиган эмас, керакли китобни ўқиган одам ютади. Тўғри, китоблар хирмони бемисл ортиб кетган бугунги кунда айнан ўзингизга керакли асарни топишнинг ўзи бир санъат бўлиб қолди. Бу борада Ҳерман Ҳессенинг ажойиб мулоҳазаси бизга маёқ бўлиб хизмат қилиши, шубҳасиз: «Агар ҳар бир ўқилган китоб қувонч ва алам, шижоат ҳамда руҳий тазарру олиб келмаса, жаҳон адабиёти тарихини билишдан маъно йўқ. Фикр-мулоҳаза қилмасдан ўқиш — хушманзара табиат қўйнида кўзни боғлаб юрмоқ демакдир. Биз ўзимизни ва турмушимизни унутиш учун эмас, балки ҳаёт жиловини янада онглироқ равишда англаш учун ўқишимиз керак...»

Барибир, ўқиганга нима етсин! Ўқиб туриб, уққанга нима етсин! Келинг, мутолаанинг фойдаси ҳақида яна бир мисол келтириб ўтайлик. 2007 йили Хитойда илмий фантастика ва фэнтези бўйича биринчи конвент бўлиб ўтди. Хўш, бунинг нимаси эътиборга молик эди? Гап шундаки, хитойликлар буюк нусхакашлардир. Яъни дунёнинг у четида бугун пайдо бўлган энг замонавий ускуна ё жиҳознинг арзон нусхаси эртаси куниёқ бу мамлакатда пайдо бўлиши, индинга эса қўшни давлатга ҳам сотувга чиқарилиши муқаррар. Ниҳоят, хитойлик олимлар ўйланиб қолишди: «Нима учун дунёда яратилаётган илмий кашфиётлар бизда пайдо бўлмаяпти?» Узоқ давом этган таҳлиллар натижасида дунёнинг буюк кашфиётчилари болалик чоғлари бадиий адабиётларни кўп ўқиганликлари аниқланди! Айнан бадиий адабиёт инсон хаёлотига, кашфиётчилигига туртки берувчи биринчи манба экан.

Мутолаа дунёдаги энг оғир юмушлардан бири. Аммо кўнгил мудом шу машаққатли юмушга эҳтиёж сезади. Шу истак, шу эҳтиёж ҳеч биримизни тарк этмасин...




Ўхшаш мақолалар

Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам  билимли авлодга боғлиқ

Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ

🕔10:54, 11.09.2025 ✔84

«Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».

Шавкат МИРЗИЁЕВ

Батафсил
«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

🕔11:20, 29.05.2025 ✔238

Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

Батафсил
Китоб –  ҳаётингизни  абадий  ёритувчи маёқ

Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ

🕔12:13, 24.04.2025 ✔281

Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам  билимли авлодга боғлиқ

    Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ

    «Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».

    Шавкат МИРЗИЁЕВ

    ✔ 84    🕔 10:54, 11.09.2025
  • «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

    ✔ 238    🕔 11:20, 29.05.2025
  • Китоб –  ҳаётингизни  абадий  ёритувчи маёқ

    Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ

    Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди

    ✔ 281    🕔 12:13, 24.04.2025
  • Китоб –  озодлик  сари йўл

    Китоб – озодлик сари йўл

    Жиноий жазолар нафақат жазолаш, балки шахсни тузатиш ва жамиятга қайта мослашиш жараёни сифатида ҳам қаралиши керак. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг йиғилишида муҳокама қилинган янги қонун лойиҳаси айнан шу тамойилга асосланган. Унга кўра, маҳкумлар ўз устида ишласа, хусусан, китоб ўқиб, имтиҳон топширса, жазо муддати қисқартирилади.

    ✔ 386    🕔 15:24, 14.03.2025
  • Мутолаа  хўжакўрсинга бўлса...

    Мутолаа хўжакўрсинга бўлса...

    «Боболаримиз китоб топишга қийналар эдилар: ҳозир эса биз китоб танлашга қийналамиз. Мутолаа учун жуда зийрак бўлмоқ керак».

    ✔ 359    🕔 15:53, 10.01.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар