Экоолам      Бош саҳифа

Урганч туман ҳокимлиги диққатига! Маҳалла осмонида қора булутлар

Экологик мувозанатни барқарор сақлаш ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш бугунги куннинг долзарб вазифаси саналади. Атроф муҳит қанчалик тоза ва озода бўлса, она табиат ҳам одамларга шунчалик соф ҳаво – кислород туҳфа қилади.

Урганч туман ҳокимлиги диққатига!  Маҳалла осмонида  қора  булутлар

Афсуски, кейинги пайтларда тадбиркорлик ва ишбилармонлик баҳонасида табиат ва аҳолининг соғлом турмуш тарзини асраш қоидаларига жиддий путур етказиляпти. Юртимизда дарахткушлик, асосан, тадбиркорлар томонидан содир қилинмоқда. Айрим тадбиркорлик субъектларида эса ишлаб чиқариш қанчалик ривожлангани сайин инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатувчи омиллар ҳам шунчалик ўсиб бормоқда.

Урганч туманининг Ғойбу қишлоғидаги Оқмактаб маҳалласи намунали уйлар асосида ташкил қилинганига ҳали унчалик кўп бўлгани йўқ. Янги ва шинам уйлардан иборат обод ва кўркам маҳаллада ҳамма кўтаринки кайфиятда яшаб келишаётган эди. Ранг-баранг гуллар ва дуркун дарахтлар ҳаммаёққа кўрк бағишлаб, мусаффо ҳаво таратиб турарди. Бироқ икки ой муқаддам бу ерга «Мега железабетон» масъулияти чекланган жамиятига қарашли асфальт ишлаб чиқарувчи завод кўчириб келтирилгач, барча гўзалликка, кўркамликка рахна солингандек бўлди. Қисқа муддат ичида маҳалланинг мусаффо ҳавосидан асар ҳам қолмади гўё.

– Асфальт заводида қоқ ярим тунда смола эритилиб, битум тайёрланади. Оқибатда завод мўрисидан таралаётган қоп-қора дуддан бир зумда теварак-атроф бадбўй ҳидга чулғанади. Нафас ололмай қоламиз, – дейди биз билан суҳбатда маҳалла аҳлидан Д.Раҳимов. – Завод фаолиятининг салбий таъсири оқибатида экологик ва санитария-эпидемиологик вазият оғирлашмоқда.

– Кўмир ва смола ҳидидан на ташқарида, на уйимиз ичкарисида нафас олиб бўлади. Чидолмаганимиздан болаларимизга ниқоб тақдириб қўйишга мажбур бўламиз, – деди шу ерлик Умрбек Машарипов.

Кузатувлар натижасида шу нарса маълум бўлдики, заводнинг шундоққина биқинида ҳайҳотдай мактабгача таълим муассасаси ҳам фаолият юритади. Болаларнинг экологик вазият танглашаётган ҳудудда тарбияланаётгани ота-оналарда жиддий хавотир уйғотмоқда. Айрим ота-оналар болаларини  турли аллергик ва нафас йўллари касалликлари безовта қилаётганидан ташвишда эканини билдиришди.

– «Мега железабетон» МЧЖга қарашли асфальт ишлаб чиқарувчи завод олдин бошқа бир аҳоли истиқомат қиладиган ҳудудда фаолият юритган экан. Одамлар тегишли ташкилотларга шикоят қилавергач, уни бизнинг маҳаллага кўчиришибди, – дейди фуқаро Қ.Тангрибедиев. – Наҳотки, бундай корхоналар учун туманимизда муносиброқ жой топилмаган бўлса?!

Бугунги кунда аҳоли яшаш жойларида хавфсизликни таъминлаш энг муҳим вазифа саналади. Содир бўлишидан олдин салбий ҳодисаларнинг олди олинса, инсон омили учун муносиб хизмат қилинган ҳисобланади.

Ачинарлиси шуки, маҳаллий мутасаддилар мазкур завод фаолият кўрсатаётган жойда магис­трал газ қувурлари ўтганини яхши билишса-да, ўзларини ҳеч нарсадан хабарсиздек тутишади. Мана шу қувурлар устида қурилган йўлдан ҳар куни гигант автоуловлар тонна-тонна оғир юкларларни ташийди. Кўза кунида синади, деганларидек, бир кунмас-бир кун бу оғир юк таъсирида қувурларга шикаст етмайди, деб ҳеч ким кафолат беролмайди. Худо кўрсатмасин, бундай ҳолда газ портлаши юз бериши ҳам эҳтимолдан йироқ эмас. Албатта, бундай салбий ҳолатлар юз бермаслиги учун бугундан ҳушёр ва эътиборли бўлишимиз лозим. Салом-­алик, таниш-билишчилик туфайли тадбиркорларга улар хоҳлаган ерни бериб юбориш бир кун келиб қимматга тушмасин.

Дарҳақиқат, экологик барқарорликка жиддий таъсир кўрсатувчи ишлаб чиқариш корхоналарининг жойлашуви қоидалари давлат меъёрий ҳужжатларида белгилаб қўйилган.

Жумладан, «Ўзбекистон Республикаси аҳолиси яшайдиган жойларда атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўйича санитария меъёрлари ва қоидалари»нинг 6-бандига асосан заводлардан аҳоли яшайдиган жойларгача бўлган санитария ҳимоя ҳудуди 1000 метр қилиб белгиланган. Инсон саломатлиги омиллари тобора муаммога айланиб бораётган бугунги кунда бу масофани янада кўпроқ қилиб белгилаш лозим саналади.

Ўзбекистон Республикасининг «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонунида атроф муҳит ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликнинг ижроси устидан жамоатчилик экологик назоратини амалга ошириш белгилаб қўйилган. Бунда, биринчи навбатда, фуқаролар йиғини фаолларининг муносабати муҳим аҳамият касб этади. Таассуфки, «Оқмактаб» маҳалла фуқаролар йиғини раиси одамлар фикр-мулоҳазаларини ўрганмасдан асфальт заводи келиб ўрнатилишига рухсат бериб юборгани айтилмоқда. Ахир бундай ишлар тепадан буйруқ берилган тақдирда ҳам аҳоли билан кенгашган ҳолда ҳал қилиниши керак эмасми?!

Хуллас, Оқмактаб маҳалласи осмонида қора булутлар сузмоқда. Бу билан на туман ҳокимлиги, на сектор масъуллари қизиқиб кўрган эмас. Одамлар эса, тоза ҳаводан умидвор ҳолда мўлтирашиб яшамоқда. Биз ҳам маҳаллий раҳбарият бу чигал муаммони ижобий ҳал қилишидан умид қилиб қоламиз.

Эрпўлат БАХТ




Ўхшаш мақолалар

Тозалик ва  озодалик ойлиги Поклик –  иймондандир

Тозалик ва озодалик ойлиги Поклик – иймондандир

🕔09:21, 23.10.2025 ✔14

Бугун кўчаларимизда, боғ ва маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари авжида. Бу манзара ўтмишдаги гўзал анъаналарни ёдга солади.

Батафсил
Ҳашамат ва экзотика  қурбонига  айланаётган ҳайвонлар

Ҳашамат ва экзотика қурбонига айланаётган ҳайвонлар

🕔15:33, 16.10.2025 ✔34

Мамлакатимизда жорий йилнинг июнь-июль ойларида учта веб-платформа ва бир нечта ижтимоий тармоқ ўрганилганда 17 турдаги – жами 1300 дан ортиқ ҳайвонлар таклиф қилинган 544 та онлайн эълон қайд этилган.

Батафсил
Хўжайлида Экопартияга  ишонч  ошмоқда

Хўжайлида Экопартияга ишонч ошмоқда

🕔15:30, 16.10.2025 ✔33

Мамлакатимиздаги ҳар бир идора ва ташкилот фаолиятига баҳо берганда биринчи галда унинг халқ билан мулоқоти, муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф қилишдаги саъй-ҳаракатига эътибор қаратилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тозалик ва  озодалик ойлиги Поклик –  иймондандир

    Тозалик ва озодалик ойлиги Поклик – иймондандир

    Бугун кўчаларимизда, боғ ва маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари авжида. Бу манзара ўтмишдаги гўзал анъаналарни ёдга солади.

    ✔ 14    🕔 09:21, 23.10.2025
  • Ҳашамат ва экзотика  қурбонига  айланаётган ҳайвонлар

    Ҳашамат ва экзотика қурбонига айланаётган ҳайвонлар

    Мамлакатимизда жорий йилнинг июнь-июль ойларида учта веб-платформа ва бир нечта ижтимоий тармоқ ўрганилганда 17 турдаги – жами 1300 дан ортиқ ҳайвонлар таклиф қилинган 544 та онлайн эълон қайд этилган.

    ✔ 34    🕔 15:33, 16.10.2025
  • Хўжайлида Экопартияга  ишонч  ошмоқда

    Хўжайлида Экопартияга ишонч ошмоқда

    Мамлакатимиздаги ҳар бир идора ва ташкилот фаолиятига баҳо берганда биринчи галда унинг халқ билан мулоқоти, муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф қилишдаги саъй-ҳаракатига эътибор қаратилади.

    ✔ 33    🕔 15:30, 16.10.2025
  • Экорейд  Ваҳшиёна  балиқ  ови  зарар 100 миллион сўмдан ортиқ

    Экорейд Ваҳшиёна балиқ ови зарар 100 миллион сўмдан ортиқ

    Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги табиий, ресурслар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраш борасида доимий назорат олиб бормоқда. Назорат қанчалик кучли йўлга қўйилганига қарамасдан, соҳага оид ҳуқуқбузарликлар ҳалигача тугагани йўқ.

    ✔ 36    🕔 15:29, 16.10.2025
  • Сув бошидаги  тежамкорлар

    Сув бошидаги тежамкорлар

    Ҳазорасп Хоразм вилоятининг кунчиқар дарвозасидаги туманлардан бири саналади. Айнан бу ердан воҳанинг барча туманларига оқиб борувчи сув тармоқлари бошланади. Шу боисдан бўлса керак ушбу ҳудудда ҳеч қачон сув танқислиги кузатилган эмас. Гарчи шундай бўлса-да ҳазораспликлар сувдан тежаб, оқилона фойдаланишга жиддий эътибор қаратиб келадилар.

    ✔ 44    🕔 14:54, 09.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар