Одам қачон терлайди? Атроф муҳит иссиқ бўлганда ёки касал бўлса, жисмоний зўриққанда ёки асабийлашганда терлайди. Аммо кўпчилик бир неча хил овқатларни истеъмол қилиш ҳам ортиқча терлашга олиб келиши мумкинлигини билмайди.
Қаҳва ва иссиқ ичимликлар
Кофеин марказий асаб тизимини рағбатлантиради ва юрак мушакларининг қисқаришини тезлаштиради, натижада қон босими кўтарилади. Кўпинча жисмоний фаолиятда кузатиладиган бундай ҳолат терлашга сабаб бўлади. Бунга ичимликнинг ҳарорати ҳам ҳисса қўшади.
Қайноқ қаҳва, занжабил ва асал қўшилган чой, облепиха каби ўсимликлар тана ҳароратини ошириб, терлашни янада кучайтиради. Дарвоқе, таркибида кофеинни ўз ичига олган препаратлар ҳам гипергидрозни кучайтириши мумкин, буни инобатга олиш керак.
Аччиқ овқат ва зираворлар
Қалампир, саримсоқ ва ўткир таъмга эга зираворлар тилга текканда таъм куртаклари билан ўзаро таъсир қилади ва улар мияга организмга иссиқ нарса киргани ҳақида маълумот юборади. Яхши созланган тизим сигналга кўп терлаш билан жавоб қайтаради ва иссиқлик узатиш яхшиланади. Аччиқ овқатлар ҳам тернинг кучли ҳидини келтириб чиқаради, шунинг учун ёзда аччиқ овқатлардан воз кечган маъқул.
Спиртли ва энергия берувчи ичимликлар
Спиртли ичимликлар ичиш нафақат эйфория ҳолатини келтириб чиқаради, балки инсон организми учун жиддий стрессга айланади.
Спиртли ичимликлар бутун организмдаги юкни оширади:
– тана ҳарорати кўтарилади;
– қондаги қанд миқдори ошади;
– организм токсинни чиқариб юборишга ҳаракат қилади, шунинг учун жигар, буйрак ва юракнинг фаолияти сезиларли даражада ошади, бунинг натижасида одам терлайди.
Энергетик ичимликлар барча тизимларнинг фаолиятини рағбатлантиради, пульсни тезлаштиради.
Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг
🕔14:26, 22.10.2026
✔20
Ҳурматли тадбиркорлар, экспортёрлар ва қайта ишловчи корхоналар! Энди юртимизнинг табиий бойликларидан қонуний фойдаланиш, доривор ва техник ўсимликлар хомашёсини йиғиш ҳамда қайта ишлаш бизнесини ривожлантириш учун янги имконият мавжуд!
Батафсил
Соғлом овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин
🕔13:13, 15.10.2026
✔93
Янги тадқиқотлар MIND диетасига кўпроқ амал қилган одамларда мия ҳажмининг қисқариши секинроқ кечганини аниқлади. Бу ҳақда Science тадқиқот натижаларини эълон қилди.
Батафсил
Асалари ва инсоният
🕔10:55, 18.09.2026
✔185
Асалари – фақат асал берувчи ҳашарот эмас. У гулли ўсимликларнинг кўпайиши, мева ва уруғ ҳосил қилиши, генетик хилма-хилликнинг сақланишини таъминлайдиган асосий экологик бўғинлардан биридир.
Батафсил