Саломатлик      Бош саҳифа

МУАММОНИ ВАҚТИНЧА «УХЛАТМАНГ»

Тинчлантирувчи дориларнинг салбий асоратлари ҳақида тиббиёт ходимлари, аксарият оммавий ахборот воситалари тез-тез бонг ураётган бўлса-да, улар ҳамон энг кўп сотилувчи дорилар ўнталигида етакчи.

МУАММОНИ ВАҚТИНЧА «УХЛАТМАНГ»

Француз олимларининг охирги изланишлари ҳам айнан тинчлантирувчи дорилар ва антидепрессантларнинг умумий саломатлик ва руҳиятга таъсири хусусида бўлди. Тадқиқотчилар «ушбу воситалар ақлий заифлик, паришонхотирликка сабаб бўлиши мумкинми?» деган саволга жавоб излади. Тинчлантирувчи воситаларга қарам бўлиб қолган ўн мингдан ортиқ кўнгилли иштирокида ўтказилган кузатув ушбу воситалар хотира пасайиши ва ақлий заифликка олиб келишини исботлади. Бироқ бир савол ҳамон долзарб: нега XXI асрга келиб, тинчлантирувчи воситаларга эҳтиёж бу қадар ошди?

— Глобаллашув, вақт зиқлиги ва ахборот кўплиги боис невроз (асабийлашиш) билан боғлиқ касалликларнинг кўпайиши бунга сабаб, — дейди олий тоифали невропатолог Гулшода АБДУЛЛАЕВА. — Асабларни тинчлантирувчи воситаларни бемор шифокор кўрсатмаси билан, буюрилган дозада қабул қилса, унинг салбий асоратлари камроқ бўлиши мумкин. Масалан, валлериана экстрактини олсак, у барча гиёҳ орасида энг яхши тинчлантирувчи хусусиятга эга. Замонавий антидепрессантлар ичидан таркибида валлериана экстракти бўлмаганини топиш амримаҳол. Аҳоли орасида бундай дорилардан ўзбилармонлик қилиб ичиш ҳоллари ҳам кўп учрамоқда. Айримлар асабийлашганида 5-6 ойлаб тинчлантирувчи дорилардан ичиб, ўзидаги асабийликни шу йўл билан енгмоқчи бўлади. Бугунги тиббиёт неврозни даволашни психологларга топширди. Чунки невроз фақат тинчлантирувчи дорилар орқалигина бартараф бўлувчи хасталик эмас. Битта дори билан асабни жойига тушириш мумкин, деган фикр нотўғрилиги аллақачон ўз исботини топган.  Агар бемор билан психологик суҳбат ўтказиб, асабийликнинг асл сабаби бартараф қилинса, икки-уч суҳбатдан кейин тинчлантирувчи дориларсиз невроз бутунлай йўқолиши кўп бора кузатилган.

Бу воситаларни меъёридан ортиқ қабул қилиш ҳақиқатдан ҳам хотира пасайишига сабаб бўлиши мумкин. Бу хотиранинг катта қисми ўчиши билан бирга, эсда сақлаб қолишнинг ёмонлашувига ҳам олиб келади. Масалан, болалик, талабалик даври эсдан чиқмайди. Аммо кимнингдир исми, телефон рақами, бозордан олиш керак бўлган нарсаларни эслолмаслик каби ҳолатлар кузатилади.

Шу ўринда, ўзи тинчлантирувчи дорилар нега ичилиши ҳақида. Қаттиқ асабийлашганда, сиқилганда, иш ё уйда келишмовчиликлар бўлса, тинчлантирувчи дориларга эҳтиёж пайдо бўлади. Бу дорилар муаммонинг асл илдизини даволамай, вақтинча малҳам бўлади, холос. Япония ва Германияда антидепрессантлар энг кам тавсия қилинадиган дорилар сирасига киради. Тинчлантирувчи дорилар ўрнини бу мамлакатларда психологлар бажаради. Ўз таржибамдан келиб чиқиб, антидепрессантларга ружу қўйганларга муаммо бу билан ҳал бўлмаслигини, дори уни вақтинча сиздан узоқлаштириши мумкинлигини айтмоқчиман. Дори таъсири йўқолгач эса, таранг вазият ҳамон давом этаётганини кўрасиз. Шунинг учун яқинларингиз ва психологдан руҳий далда олиб, муаммони вақтинча «ухлатмай», уни бутунлай ечишга ҳаракат қилинг.

 Дилроз АБРАЕВА

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Болалар  саломатлиги – келажакка энг зўр  сармоя

Болалар саломатлиги – келажакка энг зўр сармоя

🕔10:53, 24.03.2026 ✔91

Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси

Батафсил
Саломатлик посбонлари фаолияти депутатлар нигоҳида

Саломатлик посбонлари фаолияти депутатлар нигоҳида

🕔16:45, 26.02.2026 ✔132

Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва тиббий хизмат сифатини ошириш депутатларнинг доимий назоратида турган масалалардан.

Батафсил
«Фаст-фуд»  ва газли  ичимликлар асосий  қобилиятларини сусайтиради

«Фаст-фуд» ва газли ичимликлар асосий қобилиятларини сусайтиради

🕔08:48, 05.02.2026 ✔176

Олимлар «фаст-фуд» ва ширин газли ичимлик­лар нафақат семиришга, балки когнитив назоратни йўқотилишига сабаб бўлишини исботлашди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар