Саломатлик      Бош саҳифа

КУЗДА ЮЗ ПАРВАРИШИ

Кузнинг гоҳ салқин, гоҳ иссиқ кунлари юз териси учун айрим муаммоларни пайдо қилиши мумкин: бу мавсумда тери қуруқшаб, ёрилади. Агар салқин кунларданоқ юз парвариши бошланмаса, қиш совуғида тери дағаллашиб қолиши тайин. Қуйида содда таркибли, аммо самарали кузги ниқоблар ҳақида маълумот берамиз.

КУЗДА ЮЗ ПАРВАРИШИ

Шафтолили ниқоб. Битта шафтолини арчиб, бўтқа ҳолига келгунча эзинг. Унга бир қошиқ асал солиб, яхшилаб аралаштиринг. Бу масса юзга 20 дақиқага суртилади.

Помидорли ниқоб. Ёғли юз териси учун битта кичикроқ помидор иккига бўлиниб, юзга ишқаланади. Бу усул майда тешикчаларни тозалайди ва ёғланишни камайтиради. Қуруқ тери учун қириб, масса ҳолига келтирилган бир дона помидорга бир қошиқча зайтун мойи ва шунча творог қўшилади. Аралашма терига суртилади. Ниқоб 20 дақиқадан сўнг илиқ сувда совунсиз ювилади.

Олмали ниқоб. Қирил­ган яримта олмага бир қошиқча асал аралаштирилади. Қуруқ юзлар учун шу таркибга битта тухум сариғи ва бир қошиқча зайтун ёғи қўшилади. Бу ниқоб юзни озиқлантиради ва тозалайди.

Қовунли ниқоб. Қовундан доғларни кетказишда, сепкилларни камайтиришда қадимдан фойдаланиб келинган. Қовунли ниқоб тайёрлаш учун эзиб, бўтқа ҳолига келтирилган бир қошиқ қовунга шунча миқдорда асал ва сметана қўшилади. Масса юзга суртилгач, 20 дақиқадан сўнг илиқ сувда ювилади. Бу ниқоб кузнинг салқин шамолларидан қуруқ терини яхши ҳимоялайди.

Узумли ниқоб. 10-15 дона узумни данагидан тозалаб, бўтқа ҳолига келгунча эзинг. Унга битта тухум сариғи ва бир қошиқ зайтун мойидан қўшинг. Бу ниқоб ҳам юз терисини яхши сақлашга ёрам беради.

Ошқовоқли ниқоб. Бўтқа ҳолига келтирилган бир қошиқ ошқовоққа бир қошиқча асал ва битта тухум сариғи қўшинг. Агар терингиз қуруқ бўлса, шу таркибга бир қошиқча зайтун мойи ҳам аралаштиринг. Бу ниқоб терини ёшартириб, чарчоқни олади.

Ҳар қандай ниқоб юз терисининг ташқи қаватидаги майда тешикчаларни очиб, модда алмашинувини яхшилайди ва терини эластик қилади.

 ниқобдан кўпи билан ҳафтада бир марта фойдаланган маъқул;

 юз терисига ниқоб суртишдан олдин терини чанг ва тердан тозалаб олиш лозим;

 натижа самарали бўлиши учун юз терисини кечки маҳал парваришлаш керак;

 ниқоб терида 20 дақиқадан узоқ сақланмаслиги лозим;

 ҳар қандай ниқоб илиқ сувда, совунсиз ювилади;

 агар юз парвариши тўғри бажарилган бўлса, ниқоб ювилгач, тери таранг ва соғлом кўринади.

Камола ҲАКИМОВА,

косметолог




Ўхшаш мақолалар

Болалар  саломатлиги – келажакка энг зўр  сармоя

Болалар саломатлиги – келажакка энг зўр сармоя

🕔10:53, 24.03.2026 ✔91

Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси

Батафсил
Саломатлик посбонлари фаолияти депутатлар нигоҳида

Саломатлик посбонлари фаолияти депутатлар нигоҳида

🕔16:45, 26.02.2026 ✔132

Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва тиббий хизмат сифатини ошириш депутатларнинг доимий назоратида турган масалалардан.

Батафсил
«Фаст-фуд»  ва газли  ичимликлар асосий  қобилиятларини сусайтиради

«Фаст-фуд» ва газли ичимликлар асосий қобилиятларини сусайтиради

🕔08:48, 05.02.2026 ✔176

Олимлар «фаст-фуд» ва ширин газли ичимлик­лар нафақат семиришга, балки когнитив назоратни йўқотилишига сабаб бўлишини исботлашди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар